Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet207/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Таърифи. Гунафша тусли қалқондор урғочисининг қалқони 2 мм; шакли юмалоқ ёки нотўғри юмалоқ бўлиб, ранги оч кул ранг, ўртаси қорамтир тусда; урғочисининг танаси гунафша ранг. Эркагининг қизғиш-гунафша тусли бир жуфт қаноти бор; узунлиги тахминан 1 мм. Эркак қалқондор қорнининг сўнгги сегменти чўзилиб, узун ўсимтага айланган. Тухуми гунафша ранг, чўзиқ, узунлиги 0,1-0,2 мм.
Личинкалари қалқон чиқаргандан кейин вояга етган қалқондордан кичиклиги билан фарқ қилади; эркак ва урғочи личинкалар икки ёшидан бошлаб ҳар хил бўлади; эркак личинканинг гавдаси чўзиқроқ. Эркак ғумбак узунчоқ қалқон остида бўлиб, узунлиги тахминан 1 мм келади. Ғумбак секин-аста оёқ чиқаради. Оёқлари кутикуляр парда билан қопланган. Ҳамма кокцидаларнинг урғочилари чала ўзгаради, эркаклари эса ортиқча чала ўзгаради; эркаклари ҳаракатсизлик стадиясини ўтади. Бу тўла ўзгарадиган ҳашаротларнинг ғумбакли стадиясига мос келади.
Вергулсимон қалқондорнинг узунлиги 1-3 мм. Урғочисининг танаси чўзиқ, орқа учи кенгайган, ранги оқимтир ёки сарғиш; эркаги майдароқ. Tухуми oқ, овал шаклида.
Нок oқ қалқондори қордай оппоқ; чўзиқ, нок шаклида ёки учи секин-аста торайиб боради. Оч сариқ ёки оч яшил личинка териси қалқоннинг олдинги учидан туртиб чиқиб туради. Вояга етган қалқондорнинг узунлиги 0,9-1,1 мм келади. Сўнгги ёшдаги личинка танаси катталик жиҳатидан қалқонга деярли баравар келади; ранги оч сариқ-жигар ранг бўлиб, мумсимон оқ модда билан қопланган.
Катта сохта қалқондорнинг узунлиги 5-6 мм гача боради; урғочисининг қалқони қабариқ, овал шаклида; кул ранг ёки оч кул ранг-жигар ранг бўлиб, радиал тартибда жойлашган қўнғир чизиқлари бор; қалқоннинг ўртасида иккита қизғиш-кул ранг дўмбоқча бўлади. Эркаклари қанотли бўлиб, танасининт учида қиллари бор.
Тухуми қизғиш; ёш личинкаси сариқ ёки зарғалдоқ тусда. Калифорния қалқондорининг қалқони юмалоқ, анчагина япалоқ, оч жигар ранг-кул ранг тусда бўлиб, диаметри 1,0-1,5 мм, баъзан 2 мм гача боради; қалқоннинг четлари ўртасига қараганда оч тусдадир; қалқоннинг ўрта қисмида оч жигар ранг личинка териси бор. Эркагининг қаноти бир жуфт. Ёш личинкаси озиқлана бошлаганда оқимтир шира чиқаради, юпқа қават бўлиб турадиган бу шира кейинчалик қалқонга айланади. 1 ёшда эркак ва урғочи личинкаларини бир-биридан ажратиб бўлмайди, 2 ёшдан бошлаб эркак личинкаларининг қалқонлари чўзиқроқ бўлиб қолади, урғочи личинкаларининг қалқонлари эса юмалоқ ҳолида қолаверади.
Олма унсимон қуртининг шакли овал, ранги пушти бўлиб, узунлиги 5,2 мм гача боради; мумсимон модданинг юпқа кукунсимон қатлами билан қопланган. Қуртнинг мўйловлари 9 бўғимли.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish