Ҳаёт кечириши. Барг битлари дарахтларнинг ёш шохларида тухумлик стадиясида қишлайди, Баҳорда куртаклар ёзиладиган вақтгача тухумлардан личинкалар чиқади, улар аввал бўртган куртаклардаги ширани, кейинчалик барг ва гуллардаги ширани сўради. Барча барг битлари баргларни буриштириб қўяди.
Барг битларининг ҳар бир тури баргларни муайян формада буриштириб қўяди, шунга қараб зараркунанданинг турини аииқлаш осон: пушти ранг олма бити олма баргларини «фунтик» шаклида ва кўндалангига буриштиради; спираль шаклида буриштирадиган бит олма баргларини уч томондан ичкарига қайириб, найча ёки спираль шаклида буриштиради, зараркунанда нок бити барг четларини баргнинг узунасича найча шаклида ичкарига қайиради; Реамюр бити баргнинг узун ўқини кўндалангига қараб букади, сўнгра барг уч томондан икки ёнлама букилади. Олма битининг баргларни қандай буриштириши кўрсатилган. Вояга етган дастлабки барг битлари олма қийғос гуллаган вақтгача пайдо бўлади. Барг битлари ёз бўйи 15 тача бўғин беради. Кўкламги бўғинларнинг урғочилари умр бўйи 50 тача, ёздагиси эса 20-30 та туғади.
Барча ўсимлик битлари каби, мева дарахтларига зарар етказадиган барг битлари ҳам ёзда уруғланмасдан урчийди. Ёзда бит галаларида эркаклари бўлмаса ҳам, урғочилари урчий олади. Тахминан апрел ўрталарида иккинчи бўғинда кўп турларнинг дастлабки қанотли битлари пайдо бўлади, улар дарахтларга учиб чиқиб, янги галаларни ҳосил қилади. Кўкламда барг битларининг галалари айниқса кўп бўлади; ёзда июлдан бошлаб галалар катта бўлмайди, чунки саратон иссиғи ёмон таъсир қилади, шунингдек кўпгина йиртқич ва паразитлар-тугмача қўнғизлар олтин қўнғизлар. яйдоқчилар ва бошқа ҳашаротлар барг битларини қириб туради; баъзан ёз ўрталарига келиб барг битлари бутунлай йўқолиб кетади деса бўлади. Барг битлари деярли шохларнинг учки қисмида ширали ёш баргларда бўлади.
Сентябр ойида барг битлари яна кўплаб пайдо бўлади, улар дарахтларга учиб чиқиб, личинка туғади, личинкалардан ҳар хил жинсли - эркак ва урғочи бўғин етишади.
Олма бити Розмарин, Қандил синап, Симиренко деган олма навларига кўпроқ тушади, Астрахан қизил олмаси ва Норзерн спай деган олма навларини унча хуш кўрмайди.
Сўнгги бўғиннинг урғочи битлари чатишгандан кейин тухум қўяди. Ҳар бир урғочи бит ёш новдаларга 1-5 тадан тухум қўяди; кузда, дарахт барглари тўкилгандан кейин барг битларининг қора тухумлари кўзга яққол кўриниб қолади. Тухумлардан келгуси йил кўкламидагина личинкалар чиқади.
Кураш чоралари. Қувватдан кетган, кўпинча бит талайгина тухум қўйган шохларни кўкламда қирқиб ташлаб, албатта куйдириш керак; ҳосил учун аҳамияти бўлмаган эркак новдалар кўкламда ва ёзда қирқиб ташланади, чунки буларга бит кўплаб тушади.
Нокнинг шира битига қарши курашиш учун қандай кимёвий чоралар кўрилса, барг битларига қарши курашиш учун ҳам шундай чоралар кўрилади. Дарахт қуртаги бўртишдан олдин уларга карболинеум эмульсияси ва мойли эмульсиялар пуркалади. Барг битларининг қишлаб чиққан тухумлари йўқ қилинади.
Баҳорда дарахтлар гуллашдан олдин ёки кейин, албатта барглари буришмасдан олдин дори пуркалади ёки чангланади, чунки инсектицид буришган баргларнинг ичига кира олмайди, битларни ўлдирмайди. Бундан ташқари, барглар буришиб қолган бўлса, битлар дарахтларга анча зарар етказган (ўстирмай қўйган ва ҳосилни камайтириб улгурган) бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |