Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet170/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Қаттиқ бузоқбош қўнғизи мартнинг иккинчи ярмидан бошлаб то (айрим йилларда) май охиригача, ҳатто июннинг ярмисигача учади.
Бу қўнғиз кундузи тупроқ орасига бекиниб олади, шунинг учун уни кўриш анча қийин. Аммо қоронғи тушиши билан учиб чиқиб, ёввойи ўсимликлар баргини еб яшайди; маданий ўсимликларга бу қўнғиз унчалик катта зарар етказмайди (аммо махсар экинини еб яшаган ҳоллари ҳам бўлган). Қўнғиз баргни бир четидан кемириб, унда катта уйиқлар ҳосил этади, баъзан у баргнинг ўрта томирини ҳам кемиради. Бунинг натижасида баъзан баргнинг бир қисми қуриб қолади.
Қўнғиз апрел-май ойларида қўриқ участкаларга ҳамда ҳайдалган ерларнинг юмшоқ қатламига тухум қўяди.
Тухумдан чиққан личинкалари ёввойи ўт ва экин илдизларини еб яшайди. Личинкалар ўсимликнинг бош илдизини кемириб узади; агар бу илдиз йўғон ва қаттиқ бўлса, гир айлантириб пўстини кемиради. Личинкалар шикастлаган ўсимлик кўпинча қуриб қолади. Битта личинка бир нечта ўсимликни қуритиши мумкин. Личинка тупроқда ғумбакка айланади.
Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши алоҳида кураш тадбири ишланган эмас, Марказий Осиё ва Кавказ ортида ерда яшайдиган бошқа зараркунандаларга, жумладан ясси мўйлов қўнғиз личинкаларига қарши кураш тажрибаси натижаларига биноан, экин қатор ораларига (гектарига 20-40 кг ҳисобидан) 25 фоизли гексахлоран сочиб чуқур культивация қилиш ишини тавсия этнш мумкин.
Агар бегона ўт ўсиб ётган ерларда бу бузоқбоши кўпайиб кетган бўлса, тупроқни углерод сульфид ёки парадихлорбензол билан ҳам дезинсекция қилиш шубҳасиз яхши натижа беради, лекин бу ишни экин экилган ерларда ўтказиб бўлмайди, чунки бу кўрсатилган дорилар экинни қуритиб қўяди. Парадихлорбензол тупроққа 10 см чуқурликка, тахминан 1 м2 га 12 с гача, 43x43 см га 1 г дозада солинади; бу дорининг буғи тупроқда бир неча ойгача сақланиб қолади.
Углерод сульфид инжектор воситаси билан ёки таёқда қилинган чуқурчага-тупроқнинг бузоқбош кўплаб яшайдиган қатламига ҳар 1 м2 нинг 2-4 жойига ҳар гал 30—50 г дан солинади. Агротехника тадбирларидан: далани кузда шудгорлаш, экин қатор ораларини яхшилаб культивация қилиш ижобий натижа беради. Тупроқ яхши ишланганида бузоқбошилар зарарининг билинмайдиган даражада камайишини кўрсатадиган маълумотлар бор.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish