Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet137/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Жануб поя тунлами
Oria musculosa Hb.
Зарари. Жануб поя тунлами одатда лалми ғалла экинларига тушади. Марказий Осиёнинг суғориладиган экинларига унчалик зарар етказганлиги кўрилган эмас. Бу зараркунанда билан шикастланган ўсимликда бошоқ барг қинидан чиқмасданоқ қуриб қолади ёки барг қинидан бошоқнинг остки ярмисини эса тунлам еган бўлади. Поя тунлами шикастлаган ёш ўсимликлар кўпинча қуриб кетиб, экин ола бўлиб қолади. Бу зараркунанда кўпинча арпа, буғдойга тушади; маккажўхори, оқ жўхори, жавдар ва сули экинларида камроқ пайдо бўлади. Айрим йилларда зараркунанда жуда кўпайиб кетади ва экинга анча катта зарар етказади.
Тарқалиши. Поя тунлами Марказий Осиёда, Украинанинг жанубида, Россиянинг жануби-шарқий қисмларида, Кавказ ортида, Европанинг жанубий ва шарқий қисмларида, Эронда ва Шимолий Африкада учрайди.
Таърифи. Тунлам капалаги қанотини кериб турганда 30—36 мм келади; танасининг бўйи 15—17 мм; олдинги қаноти оч сариқ тусда, бу қанот ўртасидан узунасига оқиш энсиз йўл ўтган, орқа қанот олдингисига қараганда оқишроқ; қанотда чизиқ гуллар йўқ, кўп тунламларнинг қорни охирида бўладиган бир тутам тук ҳам бу тунламда йўқ.
Қурти 2,5—3 см катталикда; оч яшил тусда; орқаси бўйлаб тўртта кул ранг йўл ўтади; боши сариқ ёки қўнғир; танасининг биринчи сегментида сариқ хитинли қалқонча жойлашган, бу қалқончанинг олдинги четида тўртта қорамтир доғ бор. Дастлабки учта сегментида, нафас олиш йўлига яқин жойда кучли даражада хитинлашган қорамтир доғлар бўлади; биринчи сегментда битта доғ, иккинчи ва учинчи сегментда эса учтадан доғ бўлади. Сохта оёқ товонидаги илмоқчалар бир қатор жойлашиб, товон доирасининг тахминан ярмини эгаллаб туради. Қурт танасида сийрак туклар бор. Тухуми дастлаб оч сариқ тусда, кейинчалик оқиш рангга киради.
Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанда эмбриони яхшигина ривожланган тухумлик стадиясида қишлайди. Тунлам тухумини ғалласимон экинларга ва ёввойи ўтларга, айниқса ёввойи арпа ва буғдойиққа қўяди. Бунда тунлам қорни учи воситаси билан арпа ёки буғдой баргини қайиради ва орқасидаги қинга 8 дан 130 гача тухумни бир қатор ёки икки қатор қилиб ёпиштириб қўяди; буғдойиқда ҳам шунча тухумни поянинг остки қисмига, бир-икки қатор қилиб очиқ ҳолда қўяди. Битта тунлам 100—350 тухум қилади.
Кўкламда (март—апрелда) ҳавонинг ўртача ҳарорати 6—80С бўлганда тухумдан қурт чиқади; ўсимлик майсалари поясининг остки қисмини кемириб узун йўллар солади, натижада ўсимлик қурийди ёки учи сўлийди. Битта қурт бир нечта ўсимликни шикастлаши мумкин. Қурт бошоқ чиқарган ўсимликка тушганда, ўсимлик поясини кемириб, барг қини тагидан тешади ва юмшоқ бошоқни батамом ёки бир қисмини ейди.
Қурт кўпинча ёввойи ўтлардан ғалла экинига ўтади, бинобарин ўт босган экинларда бу зараркунанданинг зарари анча катта бўлади. Қурт май охири ва июн бошида ғумбакка айланиш учун ерга тушиб, 10 см ча чуқурликка кириб олади.
Марказий Осиёда шу ёзнинг ўзида поя тунлами яна бир авлод ҳосил қилади. Қиш тушиши олдидан тунлам тухум қўйиб бўлгач ўлиб кетади.
Тунлам (капалак)ларни кундузи кўриш қийин, чунки улар ўсимлик барги орқасига бекиниб ёки кесакчалар орасига кириб ётади; кечаси эса буларни кўриш осон, чунки тунламлар чироққа учиб келади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish