Систематикаси ва келиб чиқиши.
Нўхат Сicer туркумига мансуб. Бу
туркум таркибида 22 тур мавжуд. Улардан 4 таси бир йиллик бўлиб,
тўрттасидан биттаси маданий – Cicer orietinum туридир. Маданий турдан
ташқари МХМда 6 та ѐввойи турлари учрайди: 4 таси Ўрта Осиѐда (C.flexuosum
Lipsky, C macrocanthim M. Pop, C.songoricum Steph, C.pungens Boiss), иккитаси
Кавказортида (C.ervoides (Silb) Fenzl ва C.anatolicum Alef) учрайди. Бу турлар
тоғли қуруқ тошлоқ қияли ерларда тарқалган бўлиб ўсимликлари катта
вегетатив масса ва дуккаклари пишганда ѐриладиган кўп ҳосил қилади.
Дуккаклари ериладиган бўлганлиги учун бу турлардан бошланғич материал
сифатида фойдаланишлиги аниқланмаган. Нўхатнинг маҳаллий ва селекцион
навларининг ҳаммаси қуйидаги экологик гуруҳларга бўлинади.
Тоғли Европали (Жанубий европали) гуруҳ.
Ўсимликларининг бўйи 40
– 60 см. танаси тик бўлиб ўсадиган, зич штамб шаклли, шохланиши ва барглар
билан қопланиши ўртача. Гуллари қизил – пушти рангли, дурагай навларда –
оқ, 1000 уруғ вазни 150 – 250 г. Уруғнинг ранги қизил – пуштидан то қизил –
жигар – қора рангача, дурагай навларда оқ – рангли. Шакли бурчакли ва
думалоқ. Навлари кечпишар, экилгандан пишгангача 80 – 100 кун. Аскохитозга
ўта чидамли, фузариоз билан кучли зарарланади, иссиқликка чидамли,
кўрғоқчиликка чидамлилиги ўртача. Бу гуруҳ ўсимликлари механизацияга
мослилиги бўйича ва аскохитозга чидамлиликка қаратилган селекция учун
қимматли бошланғич материал бўлиб ҳисобланади. Тарқалиши – шимолий
Кавказ, ҳамдўстлик мамлакатларининг жанубий – шарқий минтақалари. Бу
гуруҳга Кубанский 199 ва ВИРнинг ўрта Осиѐ тажриба станциясида яратилган
дурагай навлари: Н – 27, Н – 56, Краснодар селекцион станциясида Н – 7; Н –
10 ва Краснокут селекцион станциясида яратилаган N 10 ва N 20 навлари.
Чўлли ўрта европа гуруҳи.
Бу гуруҳ ўсимликларнинг бўйи 30 – 40 см,
пояси тик ўсувчи гуллари оқ, айрим вақтларда – пушти рангли. 1000 уруғ вазни
200 – 350 г. Уруғи оқ ѐки пушти рангли, дўмалоқ ѐки бурчакли. Навлари ўрта
пишар (экилгандан пишгангача 75 – 80 кун). Кўрғоқчиликка совуққа чидамли,
ҳосил тўплаш даврида иссиқликка талабчан. Фузариоз билан кучли
зарарланади. Айрим навлари аскохитозга чидамли. Бу гуруҳ ўсимликлари
селекция учун аскохитозга чидамлилиги, уруғнинг ѐкимли – ѐруғ (светлая)
ранги ва кўрқоқчиликка чидамлилиги билан бошланғич материал сифатида
аҳамиятлидир. Тарқалиши: Шимолий Кавказ, Крим, Украина ва Ҳамдўстлик
мамлакатларининг Жанубий Шарқий минтақалари. Бу гуруҳга Краснокутский
195, Сренеазиатский 400, Кўбанский 16, Днепровский 1, Киевский 120,
Красноградский 1, Шахтинский местный ва бошқа навлар киради.
45
Do'stlaringiz bilan baham: |