Д. Т. Абдукаримов



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

Уруғи узунчоқ,
бурунли, думалоқ, аниқ кўзга ташланадиган қиррадор 
бурчакли, худди шохи эгилган қўй бошини эслатади. 
Уруғнинг ранги
жуда 
хилма хил, бироқ кўпинча сарғиш пушти, тўқ сариқ, оч қизил, сариқ оқ, камдан 
кам қора, жигар ранг, тўқ бинафша, қизил зарғалдоқ рангли бўлади. 1000 
донаси турли навларда 60 дан 600 граммгача бўлади. Одатда йирик донли 
нўхатнинг пояси баландроқ, ўсув даври узунроқ. Майда донли паст бўйли нўхат 
эрта пишарлиги билан ажралиб туради. Нўхат типик ўз – ўзидан чангланувчи 
ўсимлик. 
Гули 
ғунча ичида чангланиб бўлгандан кейин очилади. Гул банди 
гуллаш даврида тўғри, гули сўлий бошлаганда пастга эгилади ва меваси 
пишгунча шу ҳолда қолади. Дастлабки гул асосий поянинг пастки қисмида 
ҳосил бўлади, олти – етти кундан кейин эса ѐн шохларида ҳам гул очилади. Бир 
туп ўсимликнинг гуллаш даври одатда 20 – 30 кунга чўзилади. Лалмикор 
зонанинг текислик адирларида Милютинский 4 навининг гуллаш даври 19 – 25 
кунда тугайди, суғориладиган ерларда бу давр 25 – 30 кунга чўзилади. 
Ғунчалагандан
гули тўлиқ очилгунича уч кун ўтади. Чангланиш жараѐни 
ўтгач, ғунча очилиб, 12 соат давомида мана шу ҳолда туради. Чангланганидан 
кейин орадан икки – уч хафта ўтгач, дуккагининг ҳажми шу навнинг етук 
донига тенглашади. Булутли ва намгарчилик кунлари ўсимлик яхши 
чангланмайди, ҳаво очиқ қуруқ ҳамда иссиқ бўлганда – аксинча. Бироқ бу 
даврда тупроқнинг илдиз тарқалган қатламида нам етарли бўлиши керак. 
Дуккаги 
ўсув даврининг охиригача чатнаб кетмайди. Бироқ, баъзи навларнинг 
дуккаги тўлиқ пишгандан кейин йиғиб олинмаса қаттиқ шамолда гулбанди 
узилиб дуккаги тўкилиши мумкин. Нўхат узун кун ўсимлигидир. Уруғи 
унаѐтган пайтда ҳароратга унча талабчан эмас. Тупроқ ҳарорати 3–4 
0
С га 
етганда уруғи уна бошлайди. Уруғнинг қийғос униб чиқиши учун 6 – 7 
0
С талаб 
килинади. Униб чиққандан то гуллагунгача бўлган даврда иссиққа талабчан 
эмас. Майсалари паст совуқ ҳароратга то – 18 
0
С гача чидамли, ҳатто қор остида 
– 25 
0
С совуққа чидаши мумкин. Катта ўсимликлари – 8
0
С гача чидайди. Аммо 
нормал ҳосил тўплаши учун иссиқликка мухтож бўлади. Нўхат кўрғоқчиликка 
ўта чидамли ўсимлик, сувга талабчан эмас. Ҳосил шаклланиш даврида ортиқча 
намлик салбий таъсир кўрсатади, чунки бундай ҳолатда уруғланиш рўй 
бермайди. Намлиги баланд бўлган шароитда замбуруғ касалликлари кучли 
ривожланади. Иссиқ қуруқ иқлим шароитида нўхат кўшимча сув ичса яхши 
ҳосил беради. Тажрибалар ўтказиш натижасида лалми ерларда қишда бир марта 
яхоб берилганда гектаридан 18 ц, яхоб берилмаганда эса 7 ц дон ҳосил олинган. 
Тупроқ унумдорлигига нўхат унча талабчан эмас, шунга қарамасдан, унумдор 
ерларда яхшироқ ҳосил беради. Нўхат учун қора тупроқли, қумоқ, соз 
тупроқли, қўнғир тупроқли ерлар ажратилади.
Ўзбекистоннинг лалмикор ерларида нўхат учун унумдорлироқ, нам билан 
яхши таъминланадиган, кўп йиллик бегона ўтлардан тоза, типик ва бўз 
тупроқли ерлар ажратилиш керак. Нўхатнинг ўсув даври нав ва ўсиш 
шароитига қараб турличадир. Одатда унинг ўсув даври 80 – 110 кун, аксариат 
навлари униб чиққандан кейин 70 – 80 кунда пишади. 
Ўзбекистон лалмикор ерларида нўхатнинг ўсув даври нав ўсиш шароитига 
қараб 60 – 65 кунга боради.. қисқа кунда биринчи гул пастроқда, узун кунда эса 


44 
юқорироқ жойлашиб очилади. Гуллари кун давомида очилади лекин аксариати 
эрталаб гуллайди. 
Чатиштириш учун бичишни кечқурун, чанглатишни эса эрталаб ўтказиш 
қулай ҳисобланади. Бичилган гулни очиқ қолдирса яхши, чунки изоляция 
қилинган гулда уруғ яхши шаклланмайди ва ривожланмайди. Ўрта Осиѐ ѐзги 
иссиқ кунлар шароитида чатиштиришни салқин даврда ўтказиш мақсадга 
мувофиқ. Бунинг учун махсус муддатларда кузда ѐки эрта баҳорда экилиб, 
гуллаш иссиқ ҳароратли кунларгача тугаши назарда тутилади.

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish