Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


“Haute Couture” тушунчасига таъриф беринг.  2



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

 
“Haute Couture” тушунчасига таъриф беринг. 
2.
 
XIX аср охирида “кутюрье” тушунчасининг пайдо бўлишига қайси 
модельер сабабчи бўлган? 
3.
 
XIX охири ва XX аср бошларида аёллар либосини ислох қилиш учун 
қилинган ҳаракатлар либосда қандай ўзгаришларга олиб келди?
4.
 
Шу даврда аёлларнинг спорт билан шуғулланиши учун қандай либослар 
пайдо бўлган? Либосларнинг ўзига хос томонлари ҳақида гапириб беринг. 
5.
 
19-аср охиридаги “модерн” услубининг пайдо бўлиш сабаблари ва 
ҳусусиятлари ҳақида гапириб беринг. 
6.
 
Париждаги “Рус мавсумлари” деб қандай ҳодисаларга айтилади? 
Улар ҳақида сўзлаб беринг. 
 
ХХ аср 10-20- йилларда моданинг ривожланиши. 
Поль Пуаренинг ижоди. 
Л.Бакстнинг ғоялари “Рус мавсумлари” билан 
бир қаторда париж модасига, ва айниқса, Поль Пуаренинг ижодига кўп 
таъсир кўрсатгани юқорида айтиб ўтилган эди. Баъзи тарихчиларнинг 
фикрича, тақдир тақозоси билан ХХ аср модасининг яратувчиси ҳамда буюк 
ислоҳатчиси бўлиш Пуаренинг зиммасига тушган. У соҳадаги “яккаҳоким” 
сифатида аёллар жамоли ҳақидаги ўз тассавурини оммага сингдира олган
“мода ҳукмдори”, “мода диктатор”ларидан биринчиси эди.
П.Пуаре аввал 1898 йилда “Раудниц”, сўнг 1899 йилда “Жак Дусе”
модалар уйида рассом сифатида ишлай бошлади. Айнан шу ерда 
ишлаётганда у таниқли актриса Габриэль Режан учун саҳна либосини 
яратган. Бу либос қора тафтадан тикилган манто бўлиб, матоси сиртига 
безак сифатида оқ, пушти ва бинафша ранг гулсафсарлар чизилган, уларнинг 
устидан эса қора тўр ёпилган эди. Спектакль премьераси пайтида айнан шу 
либос хақиқий шов-шувга сабаб бўлди ва шундан сўнг либос муаллифи - 
Пуаренинг номи тилларга олинишни бошлади.


124 
1901 йилда, армия хизматидан сўнг, Пуаре “Ворт” модалар уйида ишлай 
бошлади. 1903 йили П.Пуаре кейинчалик машҳур Модалар Уйига айланган 
ўз ательесини очади. 1906 йилда бу кутюрье таклиф этаётган либослари 
шаклини ўзгартириб бориши ҳисобига ўша пайтда мода бўлган силуэтнинг 
ўзгаришига таъсир кўрсатади. У либослардаги бикр корсет ва бесунақай ички 
кийимлардан воз кечиб, ўрнига корсети вулканизация қилинган резинадан, 
бел чизиғи табиий холатдан кўтарилган, содда шаклли либосларни таклиф 
этади. П.Пуаер эмансипация тарафдори бўлмаган бўлса-да, айнан у аёллар 
либосидаги корсетни умуман бекор қилди.
1907 йилда Пуаре “неогрек” услубидаги, бел чизиғи кўтарилган, ёрқин 
рангли кўйлаклар таклиф этади ва уларни “1811 йил кўйлаклари” ёки 
“Директория кўйлаклари” деб атайди. 1910 йилларда “Неогрек” услуби кенг 
тарқалган бўлиб, антик мавзуга берилиш архитектура, амалий санъат ва 
интерьер безатишда кузатилар эди.
Пуаре ўша пайтдаги замонавий либоснинг тузилиши-конструкциясини 
ўзгаришига таъсир кўрсата олади. У туфайли модага кимоно бичимли енг, 
асимметрик жойлашган тақилмалар, асимметрик драпировкаланган устки 
юбкалар (тюник), овал силуэтли пальтолар, шарқона халатларни эслатувчи 
кенг енгли оқшом учун башанг пальтолар кириб келади. Салласимон бош 
кийимларни кийиш учун Пуаре орқада ихчам тараб тутамланган ёки калта 
қирқилган соч турмагини таклиф этди.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish