125
Поль Пуаре учун бажарилган гравюра, иллюстрация. 1908 йил
Биринчи жаҳон уруши даврида либослардаги ўзгаришлар.
П.
Пуаренинг либосга киритган ўзгартиришлари XX аср модасининг қандай
бўлишини белгилаб берган бўлса ҳам, оммавий модадаги туб ўзгаришлар
Биринчи жахон уруши (1914-1918) даврига тўғри келди. Шу вақт мобайнида
Австро–Венгрия, Сербия,
Германия, Россия, Франция, Англия, Италия,
Япония, Туркия, Болгария ва Америка Қўшма Штатлари ўзаро урушишган.
Бу уруш янгича тарихдаги бурилиш нуқтаси бўлиб, нафақат Европанинг
сиёсий харитасини, балки ҳаёт тарзини тубдан ўзггартириб юборган. Урушда
қатнашаётган мамлакатлардаги 74 млндан зиёдроқ ҳарбий хизматга
чақирилган эркаклар ҳарбий форма кийган. Хаки
5
ранги уруш тимсоли бўлиб
қолган. Униформа нафақат ўша даврнинг оммавий либосларига, балки бутун
ХХ аср модасига ўз таъсирини кўрсатган – харбийлар кийимидаги кўп
элементлар кундалик либосларига кириб келган.
Уруш пайтида эркаклар жанг қилаётган бўлса, аёллар фронтга кетган
эркакларнинг ўрнини босишга мажбур эди. Тарихда биринчи марта аёллар
госпиталь, фабрика, ҳарбий
заводларда ишлай бошлашган, трамвай
ҳайдовчи, хат ташувчи, чиптачи бўлиб хизмат қилишган. Ҳайр-эҳсон
мақсадида оқсуяк (юқори табақадаги аёллар) хонимлар мухтожларга ёрдам
бериб касалхоналарда ҳамширалик қилганлар, уларнинг оқсочлари эса иш
хақи каттароқ бўлгани ва ҳеч бўлмаганда махсус
кийим берилгани сабабли
ҳарбий заводларга ишга кирган.
Аёллар биринчи марта униформа: хизматчилар - комбинезон, почтачи ва
чиптачилар – калталаштирилган этаги кенг юбка, форма курткалари билан
фуражка, ҳамширалар - қизил хоч чизилган оқ рўмол билан оқ ёки кулранг
халат кийганлар.
5
хаки – ҳинд.< форс. (заҳил, тупроқ ранг < hak – тупроқ, ер) –қўнғимтир-яшил ранг
(ҳимоя ранги деб ҳам ном олган), ёки шу рангдаги мато. Ҳарбийларнинг шу рангдаги
формасини ҳам баъзан хаки дейишади.
126
Серҳаракат ҳаёт тарзи, озиқ–овқат, ёқилғи ва мато танқислиги нисбатан
қулай кийим кийишни тақозо этар эди. Айнан Биринчи жаҳон уруши даврида
шаклланган либос аёлларнинг XX асрда кийиладиган либоси қандай
бўлишини белгилаб берди. Яъни, юбкалар калталашди; корсет ва
“беданақадам”
юбкалардан воз кечилди; мураккаб соч турмаклари, катта
ҳажмдор шляпалар барҳам топди. Уларнинг ўрнига ҳарбийлар форма
кийимидан олинган функционал деталлар – френчларникига ўхшаш
қайтармали ёқалар, “стойка авиатора” деб аталган баланд тик ёқалар,
қоплама чўнтаклар кенг русум бўла бошлади. Аср боши модасидаги аёллар
либоси учун одатий безаклар (кашта,
аппликация, нафис тўрлар) эса
кундалик кийимда йўқолиб кетди. Совун етишмаслиги ва тиф
касаллигининг тарқалиши сочларни калта қирқишга мажбур қилди. Деярли
барча корхоналар ҳарбий буюртмаларни бажаргани сабабли тинч аҳоли учун
газлама, пойабзал ва шу кабилар етишмас эди. Кўпчилик ҳарбий формани
ўзгартириб ўзига либос тикишга мажбур эди.
Қўлда тўқилган
трикотаждан жакет, кардиган, жемпер, шарф ва
қалпоқлар модага кириб келди. Эркаклар либосидаги бошқа элементлар –
гетралар, фетр шляпалар, кашне-шарфлар ҳам кенг тарқалди.
Ички кийим
ҳам анча соддалашди: бюстгалтер ва узун пайпоқ учун белбоғлар корсетлар
ўрнини тамомила эгаллади. Корсетлардан воз кечилиши беўхшов кенг
куйлак ва жакетларнинг тарқалишига сабаб бўлган.
Олий (юксак) мода ҳам уруш даври талабига буйсунишга мажбур
бўлган, хатто П. Пуаре ҳам ҳарбий буюртмалар бўйича ишлаган. Бошқа
Мода Уйлари – “Пакэн”, “Ворт”, “Дойэ”, “Люсиль” кабилар таклиф қилган
кундалик либосларда ҳарбий кийим таъсири сезилиб турса-да, аммо башанг
либосларда урушгача мода бўлган кийим элементларини – жиғали
салласимон бош кийимлар, шарқона услубдаги (бел чизиғи кўтарилган,
лекин аввалгига нисбатан кенгроқ ва калтароқ юбкали) кўйлакларни кўриш
мумкин эди.
127
Уруш даврига Коко Шанелнинг ҳам модали кийим яратувчиси сифатида
илк ютуқлари тўғри келган. Бошқа кутюрьелар мато танқислигини сезаётган
бир пайтда у ўз корхонасини яна ҳам кенгайтиришга муваффақ бўлган.
Шанель 1913 йили Довилль курорт шаҳрида очилган корхонасида дам олиш
учун спорт услубидаги либосларни ярата бошлади. У яратган содда бичимли
оддийгина кўйлак ва костюмлар уруш пайтида харидоргир бўлган. Бироздан
сўнг Шанель ўз корхонасини Бьярицц шаҳрига кўчириб,
олий Модалар
Уйини очади ва мижозларига ўша даврда устки кийим учун ғайриоддий
материал - трикотаждан тикилган либосларни таклиф этади.
Do'stlaringiz bilan baham: