Панталон
- узунлиги болдиргача бўлган тор текис иштон бўлиб, уни ён
чоклари бўйлаб каштадўзлик билан, паст қисмини эса тўр бурмали
қўшэтаклар билан ёки тасмали чоклар билан безалган (2-расм). Панталонлар
остидан тор пайпоқ-иштон кийилган.
XVII аср эркаклар либоси ҳарбийлаштириш таъсири остида бўлди.
Қиролнинг содиқ аскари – мушкетер - даврнинг идеал қаҳрамони тимсоли
эди. Либослар XVII аср давомида ҳарбийлардан қадди ростлик,
хушбичимлиликни мерос қилиб олди (3-расм). Бироқ 50-70 йилларда бу
85
тимсол эркакларнинг янги эстетик идеали қаршисида бир мунча чекинди.
Янги эстетик идеал - ёш қирол Людовик XIVга тақлид – яъни гўдаклик
тимсолидир.
2-расм 3-расм
Бу давр либоси тўрлар, бантлар билан бой безатилган кўйлак, енги
тирсаккача бўлган калта куртка – веста ва ренграв-иштондан иборат бўлган.
Веста пирпираклар, ленталардан қилинган кантлар, тесмалар, рюшлар,
тўрлар билан бой безатилган. Вестанинг этаклари ва иштоннинг белбоғи
ўртасидан кенг кўйлакнинг гафре, бурмали пирпираклари кўзга ташланиб
турган.
Ренграв-иштон
– икки қаватли юбка-иштондир. Бунда шаровар -
кенг иштон устидан кийилган тахлама (складка)ли юбкадир (4-расм).
Шарварнинг белбоғи, ён чоклари тесма, бант, пирпирак, тўр сингари
безаклар билан безакланган.
4-расм
86
Аср охирига келиб янги сарой кийими –
жестюкор
пайдо бўлди.
Жестюкор – ҳарбийлар кийими формасидан олинганини атаманинг ўзидан
ҳам билиш мумкин. Жестюкор қирол ва юқори табақа вакиллари кийими
бўлиб, бу кийим бел чизиғидан шарф-белбоғдан пастга қараб
кенгайтирилган, майда тугмачалар ва петлялар билан қадаладиган тор,
тиззагача бўлган узунликдаги кийим туридир. Енгларининг юқори қисми тор
бўлиб, у пастга қараб кенгайтирилган ва кенг қайтарма манжетга эга. Ранглар
ечими ёрқин ва жилвадор, олтин ва кумуш билан кашталанган. Жестюкор
ёқасиз бўлиб, унинг ўрнини оқ матодан учларига тўр ўрнатилган галстук
эгаллаган. Жестокорда дастлабки кесма чунтаклар пайдо бўлди. Улар
пастда
жойлашган. Унинг тагидан камзол – енгсиз ва ёқасиз, жестюкор билан бир
хил бичимдаги кийим кийишган. Камзол жестюкордан 10-15 см. калта бўлиб,
уларнинг ранглари бир-бирига контаст қилиб танланган.
Эркак кишига қатъийлик, хушмуомалик, келишган қомат, пластикани
қайтариб берган жестюкор билан бирга духоба, шойи, жун матолардан
кюлот
лар кийишган. Бу тиззагача узунликдаги, ёнларида кесмаси бор ва
тугма ёки тўқа билан қадаладиган тор иштон. Кюлотлар кўп холларда
жестюкор билан бир хил рангда бўлган. Шунингдек кюлотларга ўйма
чўнтаклар ҳам қилинган.
Кастюмларнинг ранги фақат оч тонларда – пушти, зангори ва б.
рангларда бўлган. ХV аср охирига келиб, қрол Генрих Унинг қарорига кўра
дворянлар кийими тўқ, одми, бироқ шу билан бирга қимматбаҳо ва нозик
бўлишига эътибор қратилди. Натижада, колетлар кенгайди, плашчлар
узайди. Плашчларни кўпинча бир елкага ташлаб юриш урф бўлди.
Эркаклар либосини оқ, ҳаворанг, қизил рангдаги, гул ёки нақш билан
кашталанган шойи ёки жунли пайпоқлар тўлдирган.
Пойафзаллар қаторига қайтармали этиклар, шунингдек бантли, тўқимли,
розеткали, тўртбўрчак учли ва ременли ярим ёпиқ туфлилар кирган. Ёғин
сочинли ҳавода устидан орқа қисми йўқ чарм, ёғоч тагли оёқ кийимлар
кийилган. Улар бугунги кундаги калишлар бажарган вазифани бажарган. Бу
87
даврда шунингдек эркакларнинг қизил рангдаги баланд пошнали оёқ
кийимлари ҳам пайдо бўлган.
Бош кийимлар – юмшоқ кенг соябонли, оқ туяқуш пати билан безалган
шляпалар – аста секин учбурчак шаклга кира бошлаган.
ХVI аср сўнгги, ХVII аср бошларига келиб соч турмакларида орқага
силлиқ таралган инсоннинг ўз сочлари урф бўлган бўлиб, қиролнинг сочи
эрта оқаргани боис чеккаларни упалаш урфга кирган бўлса, аср охирига
келиб эса уларни арслон ёлларини эслатувчи тўқ сариқ рангли бахайбат
париклар билан алмаштиришган.
Юзлар – соқол олинган ёки кичкина мўйловлар ва понасимон
соқолчалар урф бўлган.
Буржуа,
шаҳарликлар,
ҳунармандлар
ва
деҳқонлар
кийими
дворянларникидан шаклининг қулайлиги, рангларнинг тўқлиги ва хиралиги,
матонинг сифати ва нархи билан ажралиб турган. Либосларнинг фасонлари
деярли бир биридан фарқланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |