Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

трельяж 
деб аталган) (1-расм). Матодаги расмлар 
композициясида саватчалар, гулдонлар, боғ меъморлиги элементлари ҳам 
пайдо бўлди. Матодаги нақшлар ҳажми баъзан ярим метр катталикккача 
борарди. 
1-расм
Аср охирига келиб йўл-йўл ва катак матолар пайдо бўлди. Тўр, гипюр, 
тўқилган ва босилган матоларни эслатувчи нақшли тўқималар кенг 
тарқалган. Улар ёқалар, манжетлар, фартукларни ҳатто пайпоқлар ва 
пойабзални ҳам безаган.
ХVI асрда Испанияда пайдо бўлган каркасли либос Европа либосида 
ХVП асрга қадар сақланди. Бироқ бошқа воситалар пропорция ва масштабни 
янги схемалар асосида яратишга имкон яратди. Либос таркибидан қаттиқ 
каркас юбка чиқиб кетди. Шунингдек эркаклар либосидаги кулгули астар 
қисм олиб ташланди. Унинг чизиқлари деярли табиий ва ҳаракатчанлиги, 
шаклининг безакдорлиги билан характерланади.


83 
Матолар, тўрлар, ленталар, ва бошқа безакларнинг кўплиги либослар 
безаги унинг конструктив ечими устидан хукмронлигига сабаб бўлди. 
Шундай бўлишига қарамай, асрнинг биринчи ярмида либослар 
конструкцияси ва безаги ажралиб туради. Модельерлар ва тикувчилар танага 
маълум бир схематик шакллар бериш учун жуда аниқ ва оқилона 
конструктив ечимлар таклиф этиб, уларни амалга оширадилар. 
Хусусан, аёллар либосида композицион чизиқлар ёрдамида белнинг 
жуда нозик, елакнинг тор кўриниши тасаввурини уйғотишга эришилди. 
Корсет ёрдамида тортибҳлган торс шиширилган кенг юбка ва баллон 
шаклидаги енглар билан контрастга киришади. Елканинг орқа қисмидаги 
рельеф линиялари ушбу тасаввурни кучайтиради (2-расм). 
2-расм 
 
Франция либоси 
Эркаклар либоси.
Бу давр эркаклар кийган либосларнинг асосийлари 
XVI асрда пайдо бўлган деб ҳисоблаш мумкин. Булар - кўйлак, иштонлар, 
куртка, уст кийим, бош кийимлар, пойабзал, ич кийим. Кийимлар формаси, 
шакли, баъзи қисмлари давр давомида бир неча марта ўзгарган. Аср бошида 
эркаклар кўйлаги ички кийим ва устки кийимнинг бир қисми вазифасини 
бажарган. Асрнинг иккинчи ярмига келиб кўйлаклар тури кўпайди, оқ юпқа 
матодан тикилган тор ички кўйлак ва худди шу матодан тикилган устки кенг 
кўйлаклар пайдо бўлди. Либоснинг декоратив безагида бу муҳим рол ўйнади, 
яъни енгларнинг кесимларидан кўриниб турар эди. Унинг манжетлари ва 
ёқалари гофрэланган тўрлар билан бой безатилган. Айниқса бутунлай тўрдан 


84 
қилинган ёки четлари тўр билан безалган батист катта қоплама ёқалар 
башанг ҳисобланган. Либос тарихида улар Ван Дейк ёқаси деб аталади, 
чунки Ван Дейк портретларининг аксарият қисми либоснинг бу ифодали 
детали билан чизилган (1-расм).
1-расм 
Камзол калта қайтарма ёқали колетга айланди. Ташлаб юриладиган 
кийимларнинг ўрнига калта, мўйна билан сирланган тик ёқали плашч кийиш 
одат тусига кирди. Колетлар шакл ва безаги кўра турли-тумандир. Аср 
бошида - колетлар калта, танага ёпишиб турадиган майин шаклларда, паст 
томонга қараб кенгайтирилган. Юқоридан улар бир нечта тугмалар билан 
қадалган. Колетнинг олд томони этаклари пастга томонга бориб ажралади. 
Колетлар бортлар ва ўмиз бўйлаб тугмалар, бантлар билан, енгларда эса 
бўйлама кесиклар билан безалган. Колетнинг олд ўмизи учбурчак шаклини 
олиб, кенг енглари қавилиб, манжетли қилинди. Уни панталонлар билан 
кийишган.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish