7-расм
8-расм
Мода силуэтининиг кескин ўзгариши 90-йилларда содир бўлди. Юбка
орқа қисми тепага кўтарилиб драпировка қилина бошланди. Шунингдек,
юбкалар ёнларидан ҳам юқорига кўтариб бурмаланиб, махсус безаклар билан
қотирилар эди.
Аёллар либосининг декоратив ечими сарой этикети ва барокко усули
таъсири остида эди. Аср бошида либосдаги барча безаклар унинг олдига
жойлаштириши кузатилади (бу нарса эркаклар либосига ҳам хос). Бу қирол
қаршисида юзма-юз туриш мажбуриятидан келиб чиққан.
90
Аср бошида либос тасвирий ечимида катта тўрли ёқа ва манжетлар
муҳим рол ўйнаган (эркаклар либосида ҳам). Бундай ёқа Испания,
Голландия, Германияда XVII асрнинг 40-60 йилларигача тақилган испан
брижжалари ўрнига келди. Оқ ёки новвотранг юпқа батист енгил қимматбаҳо
тўр билан биргаликда терининг текислиги ва нафислигини, чиройли юзнинг
табиий ранги ва кўзлар нурини бўрттириб кўрсатарди. Асрнинг иккинчи
ярмидан ёқалар ўрнига елкага ташланадиган енгил юпқа газ, шифон
матолардан қилиниб, четлари тўрлар билан безакланган рўмоллар эгаллади.
Ушбу косинка-рўмоллар кўкраккача тортилиб брошкалар ёки бантлар
ёрдамида қадалар эди. Бўйин ўмизи чуқур чуқур декольтелар турли
кенгликдаги ва формадаги гипюрли, тўрли, гафриланган батистли оборкалар
билан безалар эди.
Айниқса лифнинг ечиб кийилувчи вставкасида кашта ва аппликциялар
кенг қўлланилган. Ёзги кийимларда манзара эффектини яратиш мақсадида
тўр ва жуда юпқа газ матолардан рангли чехолда фойдаланилган.
Матолардаги олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлар билан безакланган
безакларнинг бойлги давр мобайнида қирол ва черков қарорлари билан
қатъийлаштирилган.
Аёллар либосига қўшимча тарзда ёрқин шойи пайпоқлар, қўлқоплар,
галстук-шарфлар, тўрли рўмоллар, оқ ёки рангли, тўр, бахрама, рюш,
кашталар билан безакланган олд (передник)лар, тахлама елпиғичлар,
белбоғга осилган соатлар, ёки қимматбаҳо оправали ойналар характерлидир.
Заргарлик безакларидан айниқса дурли маржонлар, розеткалар, зираклар,
билагузуклар, узуклар, диадемалар қадрланган.
Рангли чарм, парча, бархатдан қилинган туфлилар баланд эгилган
(букилган) пошнали ва тор учқур учли бўлган. Улар бантлар, пряжкалар
(тўқалар), розеткалар билан безалган.
Аёллар соч турмаги (юқори табақа аёллар деярли бош кийим
кийишмаган) давр мобайнида бир неча бор ўзгарган: силлиқ, олд томондан
фарқ очилган, ўриб ташлаб қўйилган соч ўрами, жингалак локонлар ва
91
юқорига тугун қилиб боғлаб кўтарилган ва жамалак (жингалак) ва
крахмалланган қадалмадан иборат соч турмаги
Do'stlaringiz bilan baham: |