103
пешонага букляли ёки локонли турмаклар урф бўлган. 70-80 - йилларда соч
турмаклари жуда мураккаб бўлиб, улар ҳажман ҳам катталашди (11-расм).
11-расм
Асрнинг биринчи ярми ва ўрталарида бошқа
даврларга нисбатан
либослардаги дабдабали безаклар ва осма заргарлик буюмлари роли анча
пасайди. Мунчоқлар, кулонлар, билакузуглар, диадема – тиллақошлар ва
хатто зираклар кийимдаги заргарлик буюмлари:
тугмалар, белбоғлардаги
тўқалар, тўғноғич ва заколкалар, соч турмаги учун тароқлар (гребня),
елпиғичлар, бандли кўзойнаклар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар либосни
тўлдириш учун ишлатилган.
XVIII аср охирида аёллар пойафзалиининг тури бирмунча кўпайган. Бу
даврда аёллар ўртасида баланд пошнали туфли урф бўлган. Пойафзал
рангларини танлашда қатъий талаблар пайдо бўла бошлади. Қора
рангли
туфли тантанавор маросимларга, жигарранг туфлилар сайр учун, қизил ва оқ
ранг амалдор аёллар имтиёзи ҳисобланган.
XVIII аср охирида XVII аср охирида буржуа ишлаб чиқаришли
Англияда вужудга келган инглиз миллий услубидаги либос ғалаба қозонди.
Рококко ҳам худди борокко каби классицизм анъаналари таъсирида
ривожланаётган инглиз либосига таъсир кўрсатмади. Бу оддийликка
интилиш, амалийлик, қулайлик, шакл ва чизиқларнинг табиийлигига
асосланган эди.
104
60-йиллар эркаклар либосида ҳаёт тарзи ва фаолият турига мос шакллар
пайдо бўлди. Бу мовут ёки шерст матолардан тикилган безакларсиз фрак
бўлиб, унинг бичими ўта торликдан озод бўлиб,
тан аъзоларининг эркин
ҳаракати учун имконият яратарди. Унда турли машғулотлар билан
шуғулланиш, ҳатто ов қилиш, отда юриш мумкин эди. Фрак асосида турли
шаклдаги устки кийимлар пайдо бўлди. Масалан, редигот аввалига
чавандозлар кийими бўлган бўлса, кейинчалик у
кундалик устки кийимга
айланди.Калта жилет безакли узун камзол билан алмашди. Қалин матодан
ёки юпқа чармдан қилинган ва тугмачалар билан қадаладиган гетралар
амалийликдан узоқ оқ пайпоқларни сиқиб чиқарди.
70-йилларга келиб фраклар билан кийиладиган жокей этиклари урфга
кирди. Бу
тор ва баланд, қора теридан қилиниб, оч жигарранг қайтармали
деярли тиззагача этиклардир.
Либосни инглиз буржуанинг ҳаётининг ишчан характеригага мослашуви
унинг фигуранинг табиий пропорцияларга мослашишига олиб келди. Бу
айниқса аёллар либосда яққол кўзга ташланади. 50-60-йилларда инглиз
аёллари шарнирли фижмаларни ихтиро қилдилар уни тирсаклар ёрдамида
қисиб юбканинг кенглигини тартибга сола бошладилар. 80-йилларда улар
ҳам йўқолиб, фақат лиф қисмида каркас қолади. Аёллар либосларнинг лиф
қисми анча эркин ва ёпиқ кўринишга кела бошлади: деколте кўкрак рўмол
билан ёпиладиган бўлди, тор ва узун енглар афзал кўрила бошлади.
Ҳашамдор безаклар йўқ, зулфли ва жингала париклар билан йўқолди,
сочларга упа суртиш урфдан чиқди.
Ранглар гаммаси - кул ранг,
жигар ранг, зайтун ранги, бинафша ранг.
Ёзги кийимлар асосан енгил, ёрқин рангдаги, сидирға ва
майда
ўсимликсимон нақшли шойи ва ип газламалардан тикила бошлади.
Аёлнинг ҳаётининг оилавий-маиший томонлари сабаб унинг либосида
фартуклар, чепецлар, елкага ташланадиган ва кўкрак рўмоллар, паст
пошнали пойабзалдан фойдаланилди.
105
Янги шаклларни излаш жараёнида жиддий, ишчан, қатъий йўналишдаги
эркаклар фракини эслатувчи либос шакллари устида изланишлар бошланди.
Инглизлар ўз либосларида айниқса эркаклар либосидаги бичим, қисмлар,
шакл, безак элементлари: ёқалар, қайтармалар, адиплар, петлицаларни мерос
қилиб олдилар.
Қулайлиги, амалийлиги, хушбичимлилиги сабаб содда ва қатъий
шаклдаги инглиз либоси 70-йилларда бутун европа эътиборини ўзига
қаратди. У барча Ғарбий
европа мамлакатлари, хусусан Францияда ҳам
шаҳар либосининг асосий типи ролини бажара бошлади.
Инглиз либосининг француз либосига таъсири бутун давр давомида,
худди француз либосининг инглиз либосига таъсири каби икки ёқламадир.
Инглиз модасининг қатъий ва мақсадга мувофиқ чизиқлари давр руҳига мос.
Do'stlaringiz bilan baham: