Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Эркаклар модаси.
50–60 йилларда эркаклар модасининг қонун 
чиқарувчилари италия Модалар уйлари бўлди, Неаполь, Рим ва Миланнинг 
кўҳна ательеларида сақланиб қолган тикувчилик маҳорати анъаналари
13
“Pret-a-porter”
(фарангча талаффузда “прет-а-порте” – тайёр кўйлак 
индустрияси, тайёр кўйлак ишлаб чиқариш саноати маъносида) - кийим корхона 
ва фабрикаларда тайёрлана бошланиши натижасида ХХ асрда пайдо бўлган тайёр 
кийимлар ишлаб чиқарувчи саноатига тегишли бўлган кийимлар синфи. Бу 
туркумга мансуб кийимлар нусхалари сони, сифати ва нархлари доирасида яна бир 
неча синфларга бўлинади. 


144 
шунингдек кенг тўқимачилик базаси шунга имкон туғдирди. Ўша вақт 
услубининг типик услубини Федерико Феллининг “Ширин ҳаёт” (1959 й.) 
фильмида кўриш мумкин. Модали эркаклар костюми елка чизиғи қирқилган
калта пиджак ва бурмасиз тўғри тор, одатдагидек манжетсиз шимдан иборат 
бўлган. Бундай костюмда энсиз галстук тақилган ва учли туфли кийилган. 
Италиядан бу услуб бутун Европа бўйлаб ёйилган ва Американи забт этган. 
Лондонда у жаз мухлислари, ўзларини “модернчилар” ёҳуд “модлар” 
(қисқача fhe mods) деб атаган ёш модапарастлар орасида урф бўлган.
Ёш истеъмолчи.
Модага янгича муносабат ташаббускорлари 
коллежларнинг битирувчилари эди. 1948 йилдаёқ Лондондаги Қироллик 
санъати коллежи қошида Мода мактаби очилди. У моделчиларнинг янги
хилини тайёрлар эди, улар кийимни моделлаштирибгина қолмай, унинг 
нархи, мато чиқими қандай бўлишини ҳам ҳисоб-китоб қилиб чиқар эди. 
Америкада бутунлай ёш истеъмолчилар пайдо бўлди, улар шу вақтгача мода 
индустриясига жиддий қарамай келган ўсмирлар эди. 
Лондон ёшлар учун янги мода туғилган жой бўлиб қолди – жонлилик, 
тинимсиз кашфиётчилик ва ўзгарувчанлик, умум томонидан эътироф этилган 
андозалар билан ҳисоблашмаслик (масалан, кундузги ва тунги кийим), ва энг 
асосийси юбкаларнинг тор бўлиши бу модага хос хусусиятлардир. 
“Свингловчи Лондон” - ўйин кулгилар, оқшомлар ва клублар шаҳри - ўзини 
анъанавий инглиз модасига тивит ва жундан тикилган босиқ костюм ва 
пальтога қарши қўйди. 1963–65 йилларда мини-юбканинг пайдо бўлиши 
мана шу зиддиятнинг энг юқори нуқтаси бўлди. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish