Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Кундалик кийимлар услуби
. 50-йилларда тайёр кийимлар ишлаб 
чиқариш бум
1
и бошланди, ва бу соҳада “Marks and Spenser” британ 
компанияси биринчилар қаторига чиқди. Америка ва француз модельерлари 
“Marks and Spenser”нинг услубини ўзлаштириб, худди уларники каби 
сифатли кийимларни пастроқ нархда ишлаб чиқаришга ҳаракат қилишган. 
Одри Хепберн кино актрисаси туфайли “кэжуал” (“casual”) номли услубнинг 
элегант қўриниши оммалашди: капри шимлари, қўлда тўқилган свитерлар ва 
“балетка”- туфлилар. Қулайлиги билан бир қаторда, назокатли бу услуб ўша 
давр модапараст аёллари дидига мос тушди. Ёзги гардеробда ранги енгил 
юбка билан уйғунлашадиган бикини пайдо бўлди. 
Аксессуарлар
. Шляпалар ўрнини рўмоллар эгаллай бошлади, кўп холда 
уларни ўрашган пайтда капалаксимон шаклдаги кўзойнаклар тақишган. 
Белдаги энли камарлар қоматни янада таъкидлаш учун хизмат қилган. 
Заргалик буюмлари ўрнига бижутерия тақилган, айниқса йирик узук ва 
билакузуклар оммабоп бўлган. 40-йилларнинг амалий жиҳатдан тежамкор ва 
ихчам пойафзали ўрнига бахмал ва тимсоҳ терисидан тикилган чиройли 
безакли, жозибали туфлилар келди. Оёқ кийим дизайнига ўзига хос 
ёндошгани учун Роже Вивье пойафзал дизайнерининг “балетка”лари ва 
баланд пошнали туфлилари 50-йилларда мисли кўрилмаган машҳурлик 
чўққисига чиққан. 
Эркаклар модаси
. Бу даврда эркаклар кийиниш услуби “Каламушлар 
галаси” таркибидаги каби кино ва эстрада юлдузлари таъсири остида 
шаклланди. Улар нафис костюм ва фетрли шляпалар кийишган. 
Эркакларнинг кундалик кийими кардиган ва енгил катак-катак матодан 
тикилган либосларни ўз ичига олган. 


142 
Эллигинчи йилларда “тедди-бой” деб номланган ёшлар суб-маданияти 
пайдо бўлди. Бу оқимнинг намоёндалари Эдуард VII нинг услубига ўхшаш 
тарзда, почаси тор “найча шим”, қалин кўйлак, ёрқин рангдаги бўйинбоғ-
галстук, зарбоф нимча, кўп чўнтакли, манжет ва адип қайтармаси бахмал 
ёки сирти ялтироқ сатиндан тикилган, тақилмаси бир қатор тугмачали 
сюртукларни олифталарча тақлид қилиб кийиб юришган. 
Кино актерларининг эркаклар модасига яна бир таъсири шундан иборат 
эдики, “Сабабсиз қўзғолончи” фильмидаги Джеймс Дин қаҳрамонининг 
азалдан эркаклар ич кийими ҳисобланган футболка модали трендга айланди. 
Бундан ташқари актер джинси костюмни ҳам оммалашувига сабаб бўлган. 
Марлон Брандонинг “Истаклар” номли трамвай” фильмидаги қаҳрамони эса 
тўқ рангдаги джинси-шим, танага ёпишиб турувчи тор футболка ва чарм 
куртка кийиб юриши билан барчанинг ёдида қолган. Кэри Грант туфайли эса 
силлиқ таралган сочлар оммалашди.

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish