Нью-Йорк – минимализм.
Америкалик хотин-қизлар 60-йиллар
охиридаги европа романтикасини қабул қилишмади.
70-йиллар ўрталаридан америка модасида Кельвин Кляйн, Хальстон ва
Жефри Бин каби янги дизайнерлар ўзларини кўрсата бошладилар. Рой
Хальстон Фровик (1932–1990) 70-йиллар америка минимализми тажассуми.
Хальстон аввал шляпадўзлик қиларди, кейин кийимга ўтди. Унинг услуби
бадавлат одамлар орасида тез оммалашиб кетди, чунки бичимининг
бенуқсонлиги ва кўринишининг одмилиги билан ажралиб турарди, айни
вақтда башанг ва қулай эди. Моделчининг мижозлари орасида Америка
президентининг рафиқаси Жаклин Кеннеди ва актриса Лаиза Миннелли бор
эди. Хальстон кенг шим ва туникадан, юмшоқ жерси ва кашемир Т-симон
яхлит бичилган енгли либос, ипак жерси ва ультразамшадан кўйлак ва узун
свитерни модага киритган.
Буюк Британия – эклектика
. Саноат корхонаси тобора мураккаблашиб
бораверди, тобора кўпроқ ишлар машина қўлига ўтиб қолди. Бирмунча
муддати дизайнерлар яна ўтган асрларнинг тикувчилик санъатига қайтиш
заруратини ҳис этиб қолдилар. Айримлар ҳатто ўз жамоалари учун ўз
қўллари билан тўқиш ва бўяшга киришиб кетдилар.
Шуни айтиш жоизки, Буюк Британияда ягона, синовдан ўтган йўналиш
йўқ эди – кўпроқ фаантазияли-романтик кайфият ҳукмрон эди. Аммо 70-
йиллар охирида ҳеч бир мода билан муроса қилолмайдиган, ҳар қандай
қоидага қарши исён кўтарган дастлабки ёш анархиячилар пайдо бўлди.
Лондонда панклар кўзга ташланиб қолди.
Эркинлик ва полиэстр.
70-йилларда яна хотин-қизларни озодликка
чиқариш ҳақида гапира бошлашди ва “жаҳвоният” тушунчаси пайдо бўлди,
153
бунда аёллар фақат хоҳиш воситаси деб қаралар эди. Ўзига бундай
муносабатни четлаб ўтиш учун аёл мини-юбка ва “баланд пошнадан воз
кечиши ҳамда жинсини бўрттириб кўрсатмайдиган кийимлар кийиши керак
деб тушунилар эди. Биринчи галда бу иш либосида акс этди. Дам олиш ва
ишлаш учун ҳатто унисекс кийими пайдо бўлдит (ҳар икки жинс учун
бирдай тўғри келадиган кийим), масалан, свитер ёки блузка билан
кийиладиган жинси шим.
Шу билан бир вақтда ХIX аср услубидаги “даққиюнусдан қолган”
кийимлар модага кирди – баланд ёқалар, блуза ва юбкадаги бурмалар,
шоллар, кўйлаклар. Ив Сен-Лоран пэчворк (турли қийқимлардан қуроқ буюм
ясаш)ни олий мода таомилига киритди.
Кундалик кийимда мураккаблик ўрнига табиийлик келди, бу энг аввалло
америка дизайнерлари ижодида намоён бўлди.
70-йилларнинг иккинчи ярмидан қулайлик юксак қадрланган,
юбканинг бўйи тиззага келиб тўхтаган, юпқа тагчармли туфли яна қайтиб
келган. Кийимда эркин ҳаракат қилиш ва орасталикни йўқотмасликка имкон
берувчи жерси буюмлари оммалашиб кетган. Булар барчаси ўнйилликнинг
иккинчи ярмидаги кундалик аёллар либоси услубини белгилаб берди.
Синтетик матолар ўнйилликнинг энг модали янгилиги бўлди – енгил,
чиройли, ҳоят кирчимол, ишбоп. Ундан ҳамма нарса тикканлар: ичкўйлак ва
кўйлаклар, спорт буюмлари ва ишбоп кийимлар. Услубларнинг барчаси –
қулайлари (жинси ва свитерлар), ишбоплари (кўйлаклар, тивит юбкалар,
костюмлар) ва романтик-этниклари (узун кўйлаклар, кашталар, тўрлар,
шоллар)– бир-бири билан яхши “чиқишган”, узвий бирлашиб кетган, бу
постмордернизм даврининг ўзига хос хусусияти ҳисобланади. 70-
йилларнинг бошида мини-юбкалар калта шортга айланди. Кўчаларда мини
максилар билан ёнма-ён учрар эди. Унисини ҳам, бунисини ҳам пошнаси
баланд туфлди билан кияр эдилар. Хотин-қизлар либослари ичида шим ва
костюм-шимлар муҳим ўрин тутган. Уларни кийиб, ишга ки
ресторанга
бемалол бораверса бўларди. Сон томони қисқа шимлар пастга томон
154
кенгайиб борарди ва пошнапри ёпиб олиши керак эди, шунда оёқлар узун ва
хушбичим кўринарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |