Тошкент – Фаpғoнa.
Тошкент йирик марказ сифатида азалдан Ўрта Осиё ва бошқа қўшни
мамлакатлар, айниқса, Россия билан савдо-сотиқ алоқаларида воситачи
ролини бажариб келган. Бундан ташқари, Туркистон ўлкасининг пойтахти
сифатида Тошкент ўлка ахолисининг иқтисодий ва сиёсий хаётида катта
таъсирга эга бўлган.
Фарғона водийси муҳим хомашё базаси бўлган. Тошкент ва Фарғона
водийси ахолисининг турмуш тарзи ва тартиби, кийимлари бир-биридан
деярли фарқланмаган.
Тошкент ва Фарғона водийсида анъанавий миллий кийимлар аҳолининг
турли тоифаси ижтимоий холатини билдириб турган.
Чунончи, Тошкент, Фарғона водийси хунармандларининг кийими,
маҳаллий зиёлиларнинг кийими:
жадидлар, муллалар ва диний табақа
кишилари — масжит имоми, сўфи, дарвишлар кийими ва бошқалар.
Урф-одат ёки маросим кийимлари:
тўй, ўғил болаларнинг суннат тўйида
киядиган кийими, дафн маросими кийимлари, ёдга олиш маросимлари
кийимлари.
Кийимлар жинс белгиси бўйича — эркаклар, аёллар ва болалар
кийимлари, ёш белгиси бўйича
— ёш келинчаклар, куёвлар, ўрта ёшдаги
эркаклар ва аёллар, кексалар кийимларига бўлинади. Улар бошқа минтақалар
кийимларидан рангларининг сокинлиги билан ажралиб туради. Фарғона
водийси ва Тошкент кийимларида қора ва яшил ранглар кўпрок, ишлатилган.
251
Бундан ташқари, Фарғона водийси ва Тошкент Ўзбекистон
Республикасининг бой минтакалари қаторига киради. Улар қадимий Ипак
йулида асосий бўғин ҳисобланган.
Бухоро – Самарканд.
Бухоро ва Самарканд миллий кийимларида қўшни давлатларнинг
маданий таъсири кузатилади, унинг асосий шакллари ва айрим элементлари
асрлар давомида яратилган.
Ўзбекистонда қадимдан ип газлама, яримипак, ипак ва жун газламалар
ишлаб чикарилган. Улар бутун Шарқда ўрта асрлардан, яъни Хитойдан
қадимий Туркистон орқали "Буюк Ипак йули" ўтган вақтдан бери машҳур
бўлиб келган. Бухоро ва Самарканд газламаларининг шухрати тўғрисида
Наршахий, Мақдисий ва бошқа X аср тарихчиларининг асарлари далолат
беради. Уларнинг хабар беришича, махаллий газламалар Бағдод, Хуросон,
Миср, Сурия, Византия каби шаҳарларга чиқарилган. 17
XIX аср ўрталарида кўп шаҳарларда (Бухоро, Самарканд, Шахрисабз,
Марғилон ва бошқалар) миллий ўзига хос ва оригинал ижродаги юкори
сифатли газламаларнинг турли хиллари ишлаб чиқарилган. Бизнинг
мамлакатимиз ва ундан ташкарида оғир
яримипак газламалар — беқасам,
банорас ва адрас; аёллар кийими учун енгил ва юпка ипак мато — шойи,
рангларининг мутаносиблиги буйича жуда ажойиб абрли газламалар
машхурдир. Бухоронинг абрли газламаларида асосан учта ранг — тўқ-қизил,
сариқ ва пушти ранглардан фойдаланилган.
Бухоро ва Самарканднинг миллий кийимлари Ўзбекистоннинг бошқа
минтакалари кийимларидан серхашамлиги ва ноёб зардузи кашталари билан
ажралиб туради.
XIX асрда Бухорода зардузлик санъати гуллаб-яшнаган. Зардузи
кашталар билан, асосан, сарой аъёнлари, аёллар ва эркаклар кийимлари:
чопон, белбоғлар, бош ва оёк кийимлар безатила бошланди. Зардузлик
санъатида зардузи -заминдўзи техникаси кенг таркалди, бунда асос
сидирғасига кашта билан тикиб чикилади. XX асрда зардўзи-гулдўзи
252
техникаси ривожланди, бунда нақш гуллари қаттиқ қоғоз ёки картондан
киркиб олиниб, мато устига куйилади ва зар ип билан тикиб, қопланади.
Хозирги вактда зардузлик санъати анъаналари янада юкори поғонага
кутарилди. Буюмларнинг турлари купайди, композициялар ишлаб чикиш
сифати яхшиланди. Дўппилар, аёлларнинг енгсиз нимчалари, шиппаклар,
белбоғлар, сумкачалар, диван ёстиклари, деворий паннолар ва бошкдлар кенг
тарк.алди.
Шундай килиб, Бухоро ва Самарканд Ўзбекистоннинг заргарлик ва
зардузлик санъати ривожланган марказларидан хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |