Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Қашқадарё – Сурхондарё 
Қашқадарё ва Сурхондарё воҳаси Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган, 
Улар иқлимининг иссиқлиги билан ажралиб туради.Табиий шарт-
шароитлардан келиб чиққан холда ўлка ахолисининг миллий кийимлари ҳам 
табиат шароитларига мос бўлиши лозим. Кийимларнинг ёркин очиқ 
буёклари, эркин бичими ва ноёб, турли-туман кашталари кишиларнинг 
юқори дидидан далолат беради.Сурхондарё вохасида асрлар оша турли этник 
гурухлар яшаб келмокда, у ерда ўзига хос тарихий-маданий этнографик воха 
вужудга келган бўлиб, анъанавий маданиятнинг юраги хисобланади. 2001 
йилда Бойсун ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан халқ. маданиятининг 
дурдонаси деб тан олинганлиги тасодифий эмас.Ушбу минтака учун 
анъанавий, ўзига хос кийимлар ахолининг хужалик юритиши, эстетик 
карашлари асосидаги хаёт тарзи ва иктисодий омилларнинг ўзига хос 
жиҳатларини инобатга олган холда тайёрланган. Кийимларда аждодларнинг 
куп асрлик анъанавий ва бадиий яратувчанлик гоялари як.к.ол ифодаланган. 
Уларда бошқа элементларга нисбатан халқнинг миллий характери, этник 
тарихи 
илдизларига 
бориб 
такаладиган 
анъаналари, 
ижтимоий 
муносабатлари ва мафкура, эътикрднинг айрим элементлари купрок. 
ифодаланган. У кишиларнинг моддий фаровонлиги, уларнинг дидлари, 
хужалигининг айрим узига хосликлари ва оилавий турмушининг баъзи 
томонларини акс эттиради. 


253 
Сурхондарёда аёлларнинг "кийгич", "бош" деб аталадиган бош 
кийимлари факат айни Сурхондарёгагина хос бўлиб, Ўзбекистоннинг бошқа 
жойларида учрамайди. "Бош" жуда ўзига хос бош кийими бўлиб, у бир нечта 
вазифани бажарган: 
1.Аёллар бошини иссиқ, совуқ ва шамолдан асраган; 
2.Унда аёллар турмушда тез-тез зарур бўлиб турадиган майда 
буюмларни (ип, игна, тўғнағич ва тароқ} сақлаганлар. 
Сурхондарёнинг аёллари қизил, олча рангларни жуда яхши кўрганлар. 
Кийим учун йўл-йўл, сидирға ва йирик гулли абрли газламаларни 
танлаганлар. Кийимларга кашталар нафақат гўзаллик ва эстетик дид бериш 
учун тикилган, шунингдек улар диний асосларга ҳам эга бўлган. Хусусан 
бундай безаклар аёллар, болалар ва келинчакларни ёмон кўздан асрайди, деб 
хисобланган. 
Аёлларнинг кийимларини заргарлик безакларисиз тасаввур этиб 
бўлмайди. Сурхондарёда заргарлик буюмлари худди кийимлар каби ушбу 
минтаканинг этник турмуш тарзига хос бўлган, алоҳида ажралиб турадиган 
хусусиятларга эга. Кумушдан ишланган пешона безаклари "синсила" (сил-
сила) деб аталган. Аёлларнинг зираклари турли-туман бўлган. Бурунга 
тақиладиганлари "летува" ва "натти" деб аталган. Сурхондарё аёллари 
заргарлик буюмларини жуда севганлар ва кўплаб такиб юрганлар. 
Қашқадарё ва Сурхондарё аҳолиси миллий кийимларининг ноёб 
намуналари аҳолининг ижтимоий аҳволидан келиб чикқан холда такдим 
этилган: эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари; ёш аёллар, ўрта ёшдаги 
эркаклар ва аёллар, кексалар кийимлари. 
Сурхондарё яна қадимий ерости саройлари ва моддий-маданият 
ёдгорликларига бой бўлиб, ушбу ўлканинг қадимий маданияти бундан 
далолат бериб туради. Сурхондарё худудида археолог олимлар томонидан 
топилган Далварзинтепа, Айритом, Сополлитепа, Фаёзтепа, Болаликтепа 
каби қадимий тарих, маданият ва санъат обидаларидан топилаётган нодир 


254 
ашёлардаги тасвирлар бу жойдаги либослар ҳақида қимматли маълумотлар 
беради. 
Қашқадарё ва унинг йирик тарихий шахри Шахрисабз (Кеш) миллий 
кийимларининг узига хос хусусиятлари аёллар, эркаклар ва болалар 
кийимларини турли кашталар билан безатишдан иборат, зеро бу кашталар 
юзлаб йиллар мобайнида ҳақиқий санъат асарларига айланиб улгурди. 
XIV-ХV асрларда Шахрисабз Темурийлар салтанатининг йирик сиёсий, 
маъмурий ва маданий маркази ҳисобланган. Бу кўп жиҳатдан
Шахрисабз кашталарининг ўзига хослиги ва бадиий хусусиятларини 
белгилаб беради. Қашкадарё ва Шаҳрисабзнинг кашта тикилган буюмлари 
ўзининг ёрқинлиги, рангларининг уйғунлиги билан ажралиб туради. Бу 
эркакларнинг чопонлари, шалварлари, дўппилари, кулоҳ ва турли-туман 
аёллар буюмлари, яъни рўмол, сумкачалар, даструмол, ойнахалта, тароқхалта 
ва бошқа буюмлари бўлиб, улар карама-карши ранглар: ёрқин қизил, тўқ-
сариқ, тўқ-жигарранг, бинафшаранг, яшил ранглар билан ажралиб туради. 
Қашқадарё ва Шахрисабзда кашта тикишнинг "йўрма" ва "кандахаёл" 
усули қабул қилинган бўлиб, каштанинг "ироқи" усули кенг таркалган. 
Хоразм 
Хоразм — қадимий воха бўлиб, Ўзбекистоннинг шимолида жойлашган, 
кескин континентал иқлими, ёзи иссиқ ва киши қаттиқлиги билан ажралиб 
туради. 
Қадимий Хоразм маданияти неолит (эрамиздан аввалги IV минг йиллик 
бошидан III минг йилликкача) давридан бошлаб феодализм бошигача (XI—
XIII асрлар) кузатилган, бу даврда воҳада шаҳар маданияти ва шунга яраша 
ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ гуллаб-яшнаган. 
Хоразмийлар тўғрисидаги ёзма тарихий манбалар "Авесто" оркали 
бизгача етиб келган (эрамиздан аввалги минг йилликнинг биринчи ярми), у 
ерда "Hraizizem" мамлакатининг номи учрайди. 
X аср тарихчилари Хоразм тўғрисида шундай ёзадилар: "Хоразм — 
серҳосил, озиқ-овқат ва меваларга бой шаҳар, у ерда пахта ва жундан кўплаб 


255 
буюмлар тайёрланади, улар бошқа жойларга олиб кетилади. Шаҳар катта 
бойликка эга бўлиб, у ердан ёстиклар учун жилдлар, қавилган кийим-кечак, 
кигиз ва бошқалар четга чикарилади". 
Халқ, санъатининг энг яхши анъаналари Хива - музей-шаҳарнинг XIII- 
XIX асрлардаги меъморий тарихий обидаларида акс эттирилган, бунда 
хоразмлик кадимий меъморларнинг юксак санъати ансамблларнинг уйгун 
бирлигида мужассамлашган. Қадимий шаҳар Хива - Амударёнинг ўнг 
қирғоғи
ва қадимий Ипак йўлида жойлашган бўлиб, ҳаммадан кўпрок, ўз 
миллий хислатларини сақлаб қолган. Бу белгилар генетик жиҳатдан 
уларнинг қадимий ота-боболарига бориб такалишидан далолат беради. 
Кийимларнинг ўзига хослиги уни киядиган кишиларнинг ёши, 
ижтимоий аҳволи, дунёкқраши, ҳаётдаги кайғули ва қувончли ҳодисалар, 
хўжалик юритиши ва табиий шарт-шароитлар билан белгиланади. Бу меъёр 
ва талаблар кийимларни тикишда фойдаланиладиган матолар, уларнинг 
гуллари, безатилиши, ранглари, кийимларнинг бичилиши ва катта-
кичиклигига ҳам ўз таъсирини ўтказади. 
Хоразм халқининг миллий кийимлари қуйидаги хусусиятлари: 
уйгунлашиб кетган рангларнинг анъанавийлиги, эркаклар ва аёллар бош 
кийимлари (мўйналари узун катта шапкалар) шаклининг ўзига хослиги билан 
ажралиб туради. Бундай бош кийимлар чугирма телпак деб аталади, у қўй 
терисидан тикилган бўлиб, уни эркаклар йил давомида кийиб юрадилар. 
Лачак деб аталадиган маросим бош кийими ва ўзига хос заргарлик буюмлари 
миллий либоснинг элементларини ташкил килади. 
Хоразмда мисга зарб бериб, нақшлар солиб буюмлар тайёрлаш ва 
заргарлик санъати жуда ривожланган. Бошқа минтакалардан фарқли равишда 
Хоразм зеб-зийнатлари шаклларининг турли-туманлиги ва мукаммаллиги 
билан ажралиб туради. 
Хоразм аёллари ипакдан тикилган доирасимон шаклдаги гулли таҳё 
(дўппи)га ипдан ёки қуш патидан попук ўрнатиб тангалар осганлар. Таҳё 
устидан, одатда, рўмол ёпинган. Бу ерда рўмол турлари кўп бўлган: 


256 
маҳаллий усталар тўқиган оқ такана ва ипак рўмол (читкор гул босган), 
жундан тўқилган нақшли сержун рўмол, четдан келтирилган боку рўмол, 
паранг (француз ёки европа) рўмоли ва ҳоказолар. Эркакларнинг қадимдан 
келган бош кийими чўғирма бир неча турда қўй терисидан тикилган. 
Қоракўл терисидан тикилган шерози попоқ ва қулоқчин кейинроқ пайдо 
бўлган. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish