Д. Раҳматуллаева, У. Ходжаева, Ф. Атаханова


Эркакларнинг миллий либослари



Download 11,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/173
Sana10.07.2022
Hajmi11,64 Mb.
#768822
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   173
Bog'liq
5sRFIk6ZBgS73cJBidz0zCHmkm68UhAaf7lqF44b

Эркакларнинг миллий либослари 
ҳам ички (ичдан кийиладиган)
ва устки — елкага кийиладиган, белга боғланадиган турлардан иборат. 
Эркакларнинг ички либосига енгсиз муллаёқа кўйлак, кўйлак-халат 
(яктак) ва иштон кирган. Устки либосга турли-туман хилдаги енгил, иссиқ 
(пахта солиб қавилган) чопонлар (тўнлар), мўйнадан тикилиб, газлама билан 
қопланган пўстинлар, чакмонлар, камзуллар, узун ёки қисқа нимчалар 
киради. 
Устки кийимлар ичида тўн-чопонлар энг кўп тарқалган ва ҳозиргача 
етиб келган либос туридир. Тикилишга кўра тўнлар авра тўн, астарли тўн, 
пахталик тўн деб аталган. Тикилган матосига кўра тўнларнинг қатор турлари 
мавжуд. Булар калами тўн, банорас тўн, беқасам тўн, кимхоб тўн, сурра тўн 
ва хаказо. Шунингдек улар кимга мўлжалланганлигига қараб, бола тўн, куёв 
тўн, қуда тўн каби номлар билан аталган. Тўн-чопонлар устидан боғлаш учун 
белбоғлар, чорсилар, чарм, духоба камарлар ишлатилган. 
Бош кийимлар дўппиларни, саллаларни, турли-туман телпакларни (
қўй 
муйнасидан тикилган чугирмалар) ўз ичига олган. 
Пойабзаллар чармдан тикилган хилма-хил этик, махси, чориқ, кўн ва 
ёғочдан ишланган кавуш ва зардузи этиклардан иборат бўлган. 
Аёлларнинг миллий либослари
ички, устки ва кишилик кийимдан 
иборат бўлган. 
Устки кийимлар — камзул, енгил халат (мурсак, калтача), енгсиз 
нимчалардир.


248 
Паранжи ҳам аёлларнинг анъанавий устки кийими саналиб, у тўн ва 
ичидан қора от ёлидан ишланган чачвондан иборат. ХХ асрнинг 30-
йилларигача шаҳарлик ўзбек аёллар паранжи ёпинганлар. Паранжи сохта 
енгли, тўнсимон, узун ёпинчиғидан иборат бўлиб, отнинг дум қилидан 
тўқилган тўр парда – чачвон бетга тутилиб, устига паранжи ёпилган. Чачвон 
юзни бекитиб, белгача етган. Одатда, паранжи уйдан кўчага чиққанда 
ёпинилган. Қишлоқ жойларда паранжи кам ишлатилган, уни байрамларда ва 
узоқ сафарга чиқилгандагина ёпинганлар. Баъзи қишлоқларда аёллар уйдан 
кўчага чиққанда бола чопони ёки оқ бекингич билан юзини бекитганлар. 
Шаҳрисабз ва Самарқанд вилоятида ярим кўчманчи ўзбек қабилалар йўл-йўл 
матодан тикилган чопон (желак) ёпинганлар. Узун ва тор сохта енгли 
ёпинғич – 
жаъдани
Хоразм аёллари кийган. Бундай ёпинғич Сурхондарё ва 
Самарқанд вилоятларида ҳам учрайди. 
Ўзбек аёлларининг бош кийимлари ҳам турличадир. Хусусан, рўмол, 
пешонабоғ, дўппилар улар сирасига кириб, уларнинг ҳар бири ўзига хос 
матодан, ранг-баранг ип-ипаклардан тўқилган, тикилган. 
Аёллар пойабзали — махси, кавуш, калиш кабилар кўн ёки резинадан 
ишланган. 
Зеб-зийнатлар аёллар кийим-кечагининг таркибий қисми саналади. Улар 
орасида сочга тақиладиган шокилали маржон-мунчоқлар, попуклар, 
тангалар, қадама безаклар, гажимлар, залворли кумуш зийнатлар, икки 
чеккага ва қулоққа тақиладиган пешонабанд, тиллақош, зулф, шокиладор 
зираклар, исирға ва булоқиларни санаб кўрсатиш мумкин. Шу билан бирга 
бўйин ва кўкракка тақиладиган марваридлар, зебигардон, тумор ва бошқалар, 
қўлга ва бармоқларга тақиладиган билакузук, узуклар, кийим устига 
тақиладиган хилма-хил тугма, маржон, туморлар, бош кийимга қадаладиган 
укпар, жиға кабилар кенг тарқалган. 
Замонавий кийимларда миллий анъаналар билан европа услуби қўшилиб 
кетган. Миллий матолардан замонавий руҳдаги турли бичимлардаги кўйлак 
ва кастюмлар хотин-қизлар ўртасида урф бўлган. Миллий кийимлар ҳаёт 


249 
тарзимиз ва иқлим шароитга мосланган боис, қишлок, хўжалигида машғул 
кишилар ҳозиргача оқ яктакни иш кийими сифатида киядилар. 
XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистон ўлкасида европача 
камзул (камзўл) пайдо бўлиб, уни эркаклар ҳам, аёллар ҳам кийган. 
Эркакларни камзули тик ёқали, узунлиги тиззагача етадиган, асосан қора 
матодан тикилган, аёлларнинг камзули ранг-баранг духобадан ёки 
беқасамдан бели тор қилиб тикилган. Кўйлак устида енгсиз нимча, яъни 
жилетка кийиш урф бўлган. Инглиз либоси типидаги жакет ҳам европача 
либос, пальто ва макинтош каби зиёлилар орасида тез тарқала бошлаган. 
Қадим даврлардан бош кийимига қараб, ўзбекларнинг этник ва локал 
гуруҳлари фарқ қилинган. Эркаклар бошига, асосан, турли хилдаги дўппи 
(тўппи, тахё) кийган, аёллар эса, кўпинча, ранг-баранг рўмол ёпинган. 
Дўппининг даставвал тагини ва гардиши (кизаги)ни айрим ҳолда тикиб 
кашталаганлар ва майда қавиб қўшиб тикканлар. Одатда, дўппи нозик гулли, 
қадаб тикилади, айрим аёлларнинг дўпписига майда мунчоқ, маржонлар, 
хоразмликларда жияк ва попук тақилади. Илгари конус шаклидаги дўппилар 
Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабзда тарқалган, энди эса Шаҳрисабзда 
сақланган. Айниқса, “бодом” ёки “қалампир” нақшли оқ ипак ип билан таги 
қора матога кашталанган чуст дўппи нафақат водийда, балки ундан 
ташқарида ҳам машҳур. Таги кашта қилиниб, ранг-баранг тўпбарггул 
шаклидаги Хўжанд-Ўратепа дўппилари бутун Ўзбекистонга тарқалган. 
Эркаклар киядиган учли қалпоқ – кулоҳ тўрт бўлак учбурчак матодан, 
гардишсиз тикилган. Конус шаклидаги баланд кулоҳни илгари қаландарлар 
кийган, тухум шаклидаги чаккаси бир оз юмалоқ кулоҳни Бухорода ёши улуғ 
қариялар қишда кийганлар. Бундай бош кийими ўрта аср миниатюраларида 
кўп учрайди. Асли кулоҳни руҳонийлар ва диндор кишилар кўпроқ 
кийганлар. Кулоҳга ўхшаш теридан тикилган қишки телпак Самарқанд ва 
Бухорода учрайди. Фарғона водийсида ва Тошкент вилоятида телпак духоба 
ва мовутдан тикилган, тепаси тулки ёки сувсар мўйнаси, баъзан қўй 
терисидан тикилган. Телпак бичимидаги кигиздан тикилган қалпоқни, 


250 
асосан, даштда яшовчи аҳоли кийган. Қалпоқнинг икки четида кески (қийиқ 
жойи) ва соябон учун кенг ҳошияси бўлган. Одатда, қалпоқ оқ кигиздан, 
ҳошиясининг чеккаси эса қора читдан тикилган.
Ўзбекистоннинг турли минтақаларидаги либослар бир-биридан фарқ 
қилади. Шу маънода ўзбек либосларини қуйидаги минтақаларга бўлиб 
ўрганиш мақсадга мувофиқ: Тошкент – Фаpғoнa, Бухоро – Самарқанд, 
Қашқадарё – Сурхондарё. 

Download 11,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish