1.9. Тизимларни ва уларнинг элементларини комбинациялаш масалалари. Тизимдан бир ёки бир неча элементни ажратиш; элементлар ва тизимларни тенглаштириш; элементларни тизимлаштириш; элементларни ўзгартириш; элементларни тизимга киритиш; конструкциялаш; лойиҳалаш; элементлар ва тизимлар классификацияси; тизимнинг структурали-функционал ресурслари таҳлили.
Сабаб-оқибат боғлиқликларини аниқлаш масалалари. Сабабларни аниқлаш; оқибатларни аниқлаш; исбот; рад этиш; қонуниятларни аниқлаш; янги функцияни аниқлаш; тизим элементлари ўртасидаги алоқаларни аниқлаш; башоратлаш.
Тадқиқотчилик операцияларини бажариш учун масалалар. Муаммоларни шакллантириш; тадқиқот режасини, муаммони ечиш режасини тузиш; кузатишлар, ўлчашлар ва синовларни режалаштириш ва ўтказиш; фаолият натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш.
Ижодкорлик масалалари тизимига шунингдек турли хил гуруҳлардан масалаларни бирлаштириш йўли билан олинган комбинацияланган топшириқлар ҳам киритилиши мумкин. Бироқ ижодкорлик масалаларини дарсларда ва дарсдан ташқари машғулотларда ўзидан-ўзи қўлланилиши бу ҳали ижодий фикрлашни шаклантириш ва ривожлантириш эмас. Бу жараён ўқувчилар ижодкорлик масалаларини ечиш методларини ўзлаштириб, мустақил равишда уларнинг кейинги бобда батафсил тўхталадиган модификациялари (турлари)ни яратганларида амалга оширилади. Ижодкорлик масалаларини ечиш учун ҳеч қандай методлар қўлланмаса, бу ўқитувчи ва ўқувчилар учун қизиқарли бўлган, лекин ҳеч нима шакллантирмайдиган ва ривожлантирмайдиган «топағон» ўйинидан бошқа нарса эмас.
1.10. Мактаб таълими ва ижодкорлик. Нимага мактабни тугаллагандан сўнг битирувчиларнинг сезиларли қисми ижодкорлик масалаларини ҳал қила олмаслиги тўғрисида ҳеч ўйлаб кўргансизми? Кўпгина ўқитувчилар болаларни ижодкорликка ўқитишларини, улар билан кўп сонли ижодкорлик масалаларини ечишларини таъкидлашади, бироқ унда нега битирувчилар ижодкорлик фаолияти методларини эгаллашмаган?
Ҳар қандай фан бўйича ҳар қандай мавзуни ўрганиш билиш фаолиятининг умумий структурасига мувофиқ 4 босқичда амалга оширилиши лозим.
1. Тасаввурларнинг шаклланиши – бу босқичда ўқувчилар янги тизимнинг умумий белгилари билан танишадилар, унинг умумий функцияларини ўрганадилар.
2. Билимлар ва репродуктив кўникмаларнинг шаклланиши – бу босқичда ўқувчилар асосан репродуктив назарий ва амалий топшириқларни бажарадилар. Бу иш жараёнида уларда билимлар ва репродуктив кўникмалар – илгари ўрганилган билимларни такрорлаш кўникмалари шаклланади.
3. Илмий ва ижодкорлик кўникмаларининг шаклланиши – бу босқичда ўқувчилар асосан турли кўринишдаги ижодкорлик топшириқларини бажарадилар. Бу иш жараёнида илмий ва ижодкорлик кўникмалари шаклланади.
4. Илмий ривожланиши ва тадқиқотчилик кўникмаларини шаклланиши – бу босқичда ўқувчилар ижодкорлик ва тадқиқотчилик топшириқларини бажарадилар. Бу иш жараёнида илмий ва тадқиқотчилик кўникмалари шаклланиши амалга оширилади.
Алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида кўрсатилган билиш жараёни структураси ўқувчиларни ўқитиш методлари ва шаклларини ҳар бир босқичда аниқламайди. Бу ҳар қандай мавзуни ўрганишнинг дастлабки икки босқичида ижодкорлик топшириқларини қўллаш мумкин ва зарурлигини билдиради.
Мавзу бўйича ўқув ишининг дастлабки икки босқичи бизнинг мактабларимизда муаммосиз амалга оширилади. Муаммолар охирги икки босқичда. Биринчидан, кўпчилик ўқитувчиларда ҳар бир мавзуни ўрганиш борасида ўқув ишининг бу босқичлари умуман йўқ. Иккинчидан, илмий ва ижодкорлик кўникмалари шаклланиши ўқитувчининг ихтиёрида алоҳида масалаларни эмас, балки ижодкорлик масалалари тизимини қўллаш билан амалга оширилади. Учинчидан, ижодкорлик масалаларини ечиш жараёнида ўқувчилар ижодкорлик фаолиятининг замонавий методларини эгаллаши зарур. Афсуски, бу методларнинг кўпчилиги нафақат ўқувчиларга, балки ўқитувчиларига ҳам маълум эмас. Тўртинчидан, илмий ва тадқиқотчилик кўникмаларини шаклланиши ўқувчиларнинг мустақил ишларини ўрганилаётган мавзу бўйича илмий ва илмий оммабоп адабиётларда нашр қилинган янги илмий ишлар, шунингдек мураккаб бўлмаган илмий тадқиқотларни бажаришни тахмин этади. Фан бир жойда турмайди, у доимо ривожланади. Дарсликлардаги маълумотлар тез эскиради. Илмий ва илмий-оммабоп адабиёт билан ишлаш ўқувчиларнинг ривожлантириш, тўлдириш ва тўғрилашни тахмин қилади. Илмий тадқиқотларни ўтказиш учун ўқувчиларга нафақат дарслик муаммолари – математик, физик, тарихий ва бошқалар, балки фанлараро, масалан: ЛЭП қўйилмаси, тўғон қурилиши, парфюмериянинг янги коллекциясини яратиш, янги дорилар, автомобилнинг янги моделини ишлаб чиқариш, санъатда янги йўналишлар, жанрлар ва мавзуларни излашни таклиф этиш зарур. Фанлараро масалалар реал ҳаётда кўп учраса-да, мактабда ҳозирча жуда кам қўлланилади.
Шундай қилиб, ўқувчиларни ижодкорлик фаолиятининг элементар асосларига ўқитишда юқорида санаб ўтилган шартларнинг ҳаммаси бажарилиши лозим. Бунинг учун ўқитувчиларнинг ишида ўзгаришлар камлик қилади, бунда таълим мазмунини: стандартлар, дастурлар, дарсликларни ўзгартириш зарур. Аммо бу иш тез орада қилинмайди. Шунинг учун муаллиф ўқувчиларга илмий адабиётлар ва ижодкорлик масалаларини қўллаб, ҳар бир мавзуни ўрганишнинг охирги икки босқичини мустақил бажаришни тавсия қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |