Виртуал муносабатлар
Тузилиш усулига қараб, виртуал жадваллар бир нечта турларга бўлинади:
1. Қайта аникланган; 2. Тузилмали; 3. Процедурали.
Кайта аникланган (Redefined Relation) – бу муносабат ягона базавий муносабатдан ташкил топган ва унинг устунлари (доменлари) базавий муносабат доменларининг танлови ҳисобланади. Қайта аниқланган муносабатнинг калит домени худди базавий муносабатдагидек булиши керак. Фойдаланувчи кайта аникланган муносабатнинг сатрини сўраганда, МББТ (DBMS) бу сатрни мос реал муносабатдан топади. Фойдаланувчига эса қайта аникланган муносабатга тегишли доменларнинг бир қисми ажратиб олинади ва тақдим этилади. Бу муносабат реал базавий муносабат номидан фарқли номга эга бўлади. Бирор реал реляцион жадвал берилган бўлсин.
D_TN - қурилманинг терминал (ASM линияси) рақами;
D_LCE_ID – тармоқли манзил;
D_OBS_LIST – агар TRUE булса, у ҳолда линия оператор назорати остида булади;
D_LN_TYP2 – линия тури, нормал ёки устиворли линия;
D_SUB_TYP – абонент телефон қурилмасининг тури:
CBSET – комбинацияланган телефон аппарати;
PBSET – импульс теришли телефон аппарати;
DLSET – тонли теришли телефон аппарати;
D _DN – абонентнинг директорли рақами;
6.2- Расм. Реал реляцион жадвал R_ELCOS2
6.3-расм. Қайта аниқланган жадвал R_SUB_TYP.
Бу жадвал ускунанинг терминал рақами(D_TN), унинг тармоқли манзили (D_LCE_ID), линиянинг оператор остидалиги тўғрисидаги маълумот(D_OBS_LIST), абонент телефон аппаратининг тури(D_SUB_TYP) ва унинг директорлти рақами (D_DN) ўртасидаги ҳамкорлик билан ифодаланади.
Қайта аниқланган алоқа R_SUB_TYP (абонентларнинг телефон аппаратлари турлари) қурилма рақами, унинг тармоқли манзили ва абонентларнинг телефон қурилмалари турлари тўғрисидаги ахборотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик билан ифодаланди.
Тузилмали виртуал муносабатлар (Multitarget Relation) икки ёки ундан ортик реал муносабатлар доменларидан ташкил топади. Бу муносабатлар қаторидан биттаси базавий бошланғич бўлади.Шунинг учун бирикмали муносабатнинг калит домени айнан базали реалдагидек бўлади. Бошқа виртуал муносабатларнинг ташкил этувчилари билан боғланиш бирлаштириш амали ёрдамида умумий доменлар орқали амалга оширилади.
Мисол тариқасида реал реляцион жадвал R_ELCOS2 дан фойдаланамиз ва унга модул қурилмалари орасида ўзаро алоқани (D_LCE_ID) ва уларнинг станциянинг катострофик ҳолатида (D_CATASTRO) ишлаш қобилятини кўрсатувчи R_EXCH_CON жадвални қўшамиз. Катострофик холат деганда станция орқали трафикнинг ўта юкланиши тушинилади.
6.4 -расм. Тузилмали виртуал муносабатларни ташкил этиш
Бу ҳолда фақат TRUE катталикка эга бўлган D_CATASTRO домени бўйича модулларнинг устиворлик линияларига хизмат кўрсатилади. Ўта юкланиш содир бўлганида, фақат D_CATASTRO доменларидаги TRUE (факат устиворлик линияларига)га хизмат кўрсатилади.
6.5 -расм. Реал реляцион жадвал R_EXCH_CON
Қурилмаларнинг терминал рақами, унинг тармоқли манзили ва унинг станция орқали трафикни ўта юкланиши билан ифодаланган тузилмали (multitarget) реляциони жадвал R_CATASTRO қуйидаги кўринишга эга бўлади:
6.6- расм. Тузилмали(multitarget) реаляцион жадвал R_CATASTRO
Процедурали жадваллар (prosedural Relation) бир ёки ундан ортиқ реал реляцион жадвлларда сақланувчи малумотлар асосида ҳисоблаш ахбротини бажариш махсус дастурдан (процедурадан) фойдаланади.
Ҳисоблагичнинг кўрсаткич жадвали
1)
7)
6)
5)
4)
4)
3)
2)
тугаш – бошланиш
6 .7-расм. Процедурали муносабтга мисол
Барча виртуал жадвалларнинг хусусияти:
Ҳамма базавий жадваллар виртуал муносабат билан сўраладиган битта FММ ли СЕ да сақланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |