Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Буйракнинг ёшга қараб ўзгариши



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet342/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Буйракнинг ёшга қараб ўзгариши
.
Пўстлоқ модданинг қалинлиги янги 
туғилган чақалоқларда буйракнинг 20-25% ини ташкил этса, вояга етган 
вақтда 1/2, ва 1/3 қисмини ташкил этади. Аммо бу даврда буйрак 
массасининг кўпайиши янги нефронлар ҳосил бўлиши билан бўлмай, балки 
мавжуд нефронларнинг ўсиши ва дифференциалланиши ҳисобига бўлади. 
Янги туғилган чақалоқларда проксимал найчанинг қалинлиги 18-36 мкм 
бўлса, вояга етган организмда 40-60 мкм ни ташкил қилади. Ёш улғайган 
сари нефроннинг узунлиги узаяди. Қариларнинг буйракларида склерозга 
учраган нефронлар ҳам бўлади. Бу даврда буйрак ҳужайраларининг 
пролифератив активлиги сусайиб, митотик бўлиниш деярли бўлмайди. 


725 
Буйрак иннервацияси
.
Буйрак симпатик ва парасимпатик нервлар 
билан ва орқа миянинг орқа илдизчаси - афферент нерв толалари билан 
таъминланади. Нервлар буйракка, асосан, томирлар билан кириб, нерв 
охирлари барча катта-кичик артерия, вена, артериола ва венулаларнинг 
ҳамма қаватларида жойлашади. Ҳам симпатик, ҳам парасимпатик нерв 
охирлари эндотелий остидаги базал мембрана остида тармоқланади. 
СИЙДИК ЧИҚАРУВ ЙЎЛЛАРИ 
Сийдик чиқарув йўлларига буйрак косачалари ва жомчалари, сийдик 
найи, сийдик пуфаги (қовуқ) ва ташқи сийдик чиқарув йўли киради. 
Буйрак косачалари ва жомчалари, сийдик найи ва қовуқнинг умумий 
тузилиши ўхшаш бўлиб, уларда 4 та пардани фарқлаш мумкин: шиллиқ, 
шиллиқ ости, мушак ва адвентиция. Буйрак косачаларида бир қаватли 
эпителий аста-секин кўп қаватли: ўзгарувчан эпителийга алмашади. Буйрак 
жомларини сийдик найининг буйрак ичида жойлашган қисми деб қараш 
мумкин. У ҳам бошқа сийдик йўллари каби кўп қаватли ўзгарувчан эпителий 
билан қопланган. Эпителий остида сийрак толали бириктирувчи тўқимадан 
иборат шиллиқ парданинг хусусий қавати ѐтиб, у шиллиқ ости пардага давом 
этади. Шуни қайд қилиш керакки, сийдик чиқарув йўлларининг ҳамма 
қисмларида шиллиқ парданинг мушак пластинкаси бўлмагани учун шиллиқ 
парданинг хусусий қавати ва шиллиқ ости пардаси орасида аниқ чегара йўқ. 
Мушак парда жомларда 2 қават: ички - бўйлама, ташқи - айлана бўлиб 
жойлашган силлиқ мушак ҳужайраларидан иборат. Буйрак сўрғичлари 
соҳасида фақат айлана жойлашган мушак тутамлари бўлиб, уларнинг 
қисқариши сийдикни буйрак пирамидаларидан ажралиб чиқишига ѐрдам 
беради. 
СИЙДИК НАЙЛАРИ 
Сийдик найларида шиллиқ, шиллиқ ости, мушак ва адвентиция 
пардалари аниқ ажралади. Шиллиқ пардада ўзгарувчан эпителий билан 


726 
қопланган бўлиб, унда бўйлама жойлашган бурмалар бўлади. Бурмалар 
сийдик найи кенгайган вақтда текисланади. Сийдик найининг пастки 
қисмида, сийрак, бириктирувчи тўқимадан иборат шиллиқ ости пардасида 
простата безига ўхшаш тармоқланган безчалар бўлади. Сийдик найининг 
мушак пардаси юқорида икки, пастки қисмида эса учта қават бўлиб 
жойлашган силлиқ мушак толаларидан иборат. Мушак тутамлари ички ва 
ташқи қавати бўйлама, ўртада эса айлана йўналишга эга. Сийдик найининг 
сийдик пуфаги деворида жойлашган қисмида мушак парда фақат бўйлама 
мушаклардан иборат. Бу мушакларнинг қисқариши қовуқ мушакларининг 
ҳолатидан қатъий назар, сийдик найининг тешигини очиб, сийдикнинг 
пуфакка ўтишини таъминлайди. Сийдик найининг адвентиция пардаси 
атрофдаги тўқималар билан қўшилиб кетади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish