Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Буйракнинг эндокрин функцияси



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet339/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Буйракнинг эндокрин функцияси.
Буйракнинг эндокрин функциясини 
бажарувчи ҳужайраларида асосан иккита модда - ренин ва простагландин 
синтезланади.Ренин буйракнинг юкстагломеруляр аппаратида (ЮГА) ҳосил 
бўлади.
Юкстагломеруляр аппарат қуйидаги 4 хил элементдан иборат (расм 17.5):

буйрак таначаларига кирувчи ва ундан чиқувчи артериолалар деворида 
жойлашган махсус юкстагломеруляр (ЮГ) ҳужайралар;

дистал найнинг шу артериялар орасида жойлашган қисмида жойлашган «зич 
доғ»;

дистал най ҳамда артериолалар орасидаги учбурчаксимон майдонда 
жойлашган юкставаскуляр (Гурмагтиг) ҳужайралар; 

буйрак таначалари капиллярлари орасида жойлашган мезангиал ҳужайралар. 
 
 
 
Расм 17.5. Юкстагломеруляр 
аппарат (схема): 
1 – афферент артериола,
2 – эфферент артериола,

– 
томирли 
коптокча 
капиллярлари,
4 – эндотелиоцитлар,
5 – капсула ички варағининг 
подоцитлари, 6 – базал мембрана, 


719 
7 – мезангиал ҳужайралар, 
8 – капсула бўшлиғи,
9 – капсуланинг ташқи варағи,
10 – дистал каналча,
11 – зич доғ,
12 – эндокриноцитлар (ЮГ- 
ҳужайралар),
13 – юкставаскуляр ҳужайралар,
14 – буйрак стромаси. 
 
 
Юкстагломеруляр 
ҳужайралар 
артериолалар 
эндотелийси 
базал 
мембранасининг остида жойлашган, донадор миоэпителиоид ҳужайралардир. 
Улар овал шаклида бўлиб, юмалоқ ядро ва цитоплазмасида кўп сонли 
органеллаларга эга. Донадор эндоплазматик тўр кучли ривожланган. 
Электрон зичликка эга секретор пуфакчаларда ренин тўпланади. Рениннинг 
бир қисми қонга, кўп қисми эса олиб келувчи артериоланинг атрофидаги 
тўқима – интерстицийга ўтиб, лимфага қуйилади. Ренин қондаги 
ангиотензиногенни ангиотензин I га, у эса ўз навбатида ўпка капиллярларида 
томирларни торайтирувчи хусусиятга эга бўлган ангиотензин II га айланади, 
натижада қон босими ортади. Ренин - ангиотензин системаси тана қон 
томирларигагина эмас, балки буйрак қон томирларига ҳам таъсир қилиб, 
буйракда филтрация жараѐнини ва қон айланиш тезлигини ўзгартиради. 
Ренин ва ангиотензин буйрак усти бези пўстлоқ моддаси гормонидан бири 
бўлган альдостерон синтези ва секрециясини оширади. Бу сийдик 
таркибидаги натрийни қонга сўрилишини кучайтиради. Дистал найлардаги 
сийдик таркибидаги натрий концентрациясининг камайиши ўз навбатида 
эндотелий ҳужайралари орқали сезилади ва ЮГА нинг иш фаолиятини 
кучайтиради. 


720 
Юкстагломеруляр комплекснинг 
«зич доғ» 
ҳужайраларидан иборат 
таркибий қисмига нефрон дистал найининг буйрак таначаси артериолалари 
орасида Гурмагтиг ҳужайраларига қараган юзасида ѐтувчи қисм киради. «Зич 
доғ» ҳужайралари дистал найнинг одатдаги ҳужайраларидан ўзига хос бир 
қатор муҳим томонлари билан ажралиб туради. 
«Зич доғ» 
ҳужайралари 
баланд цилиндрсимон бўлиб, цитоплазмасининг матрикси зич, ядролари 
ҳужайранинг ўртасида ѐтади, Голъжи комплексининг инверсияси кузатилади. 
Дистал найнинг одатдаги ҳужайраларида бу органелла ҳужайраларнинг 
апикал қисмида ѐтса, «зич доғ» ҳужайраларида ядро остида ҳужайра базал 
қисмида жойлашади. «Зич доғ» ҳужайраларининг яна бир муҳим 
фарқларидан бири - ҳужайранинг тубида базал плазмолемманинг кўп сонли 
бурмаларининг йўқлигидир. 
«Зич доғ» 
ҳужайраларининг базал мембранаси 
ниҳоятда юпқа бўлади, бу уларнинг бошқа ҳужайралар билан контактини 
енгиллаштиради. Кўпинча, ушбу ҳужайраларнинг Гурмагтиг ҳужайралари 
орасида ѐтувчи базал мембрана билан ўралган базал цитоплазматик 
ўсимталари ҳам учрайди. 
Гурмагтигҳужайралари 
гломеруляр артериолалар ва «зич доғ» 
ҳужайралари орасида ҳосил бўлувчи конуссимон майдонда ѐтади. Бу 
ҳужайралар мезангиал ҳужайраларга ѐндошади. Шундай қилиб, Гурмагтиг 
ҳужайралари бир вақтнинг ўзида юкстагломеруляр комплекснинг барча 
ҳужайралари билан контактда бўлувчи, уларни ўзаро бирлаштирувчи ягона 
компонентдир. Гурмагтиг ҳужайралари узунчоқ бўлиб, ядроси йирик ва 
чўзиқдир. Кам сонли органеллалари цитоплазмасида бир текис тарқалган. 
Ҳужайралар орасида базал мембрана структурасига эга бўлган модда 
қатламлари ѐтади. Бу ҳужайраларнинг улътраструктурасини ўрганиш 
уларнинг топографик, генетик ва функционал жиҳатдан мезангиал 
ҳужайраларга яқинлигини кўрсатади. 
Мезангиал 
ҳужайралар капиллярлараро жойлашган бўлиб (расм 17.5), 
Гурмагтиг ҳужайралари билан биргаликда томирли чигални ушлаб турувчи 


721 
ўзакни ҳосил қилади. Бу ҳужайралар ядросининг қобиғида кўп сонли 
инвагинациялар бўлганлиги сабабли, у нотўғри шаклда бўлади. 
Митохондрияларнинг шакли овал, улар кўп ҳолларда ядро устида ѐтади. 
Голъжи комплекси яхши ривожланган бўлиб, кўп сонли цистерналар, 
везикулалар ва вакуолалардан иборат. Донадор ретикулум цитоплазма 
бўйлаб бир текис тарқалган. Мезангиал ҳужайраларнинг ўсимталарида 
кўпгина рибосомалар, якка-якка митохондриялар ва вакуолалар ѐтади. Унин 
ҳар хил таначаларни қон таркибидан фагоцитоз қилиш қобилияти, бузувчи 
агент таъсирига нисбатан коллаген ҳосил қилиш билан жавоб бериш каби 
хусусиятлари ўрганилган. 
Простагландин ишловчи ҳужайралар буйракда бир неча хил бўлиб, 
уларнинг ичида 
интерстициал 
ҳужайралар алоҳида ўрин тутади. Улар чўзиқ 
шаклга эга бўлган ўсимтали ҳужайралардир. Ўсимталарнинг бир қисми 
нефрон қовузлоғи найчаларини ўраса, бошқалари қон томир капиллярларини 
ўрайди. Интерстициал ҳужайраларнинг цитоплазмаси яхши ривожланган 
ҳужайра органеллаларини ва липид (осмиофил) доначаларни тутади. Бу 
ҳужайраларда синтезланган простагландин ренинга қарама-қарши бўлган 
антигипертензив таъсирга эга, яъни қон босимни пасайтиради. 
Шундай қилиб, буйракнинг эндокрин системаси умумий ва буйракдаги қон 
босимни бошқаради ва шу йўл билан сийдик ҳосил бўлишига таъсир қилади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   335   336   337   338   339   340   341   342   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish