Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet336/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
 
 
 
Расм 
17.4. 
Буйрак 
таначаси(схема). Филтрацион 
тўсиқ. 
1- 
подоцит; 
2- 
цитотрабекула; 3- фильтрацион 
тирқишлар; 
4- 
гломеруляр 
капилляр; 
5- 
фильтрацион 
мембрана: а- базал мембрана; б- 
 


715 
эндотелий; 6- висцерал варақ 
тирқишлари.
 
Шумлянский - Боумен капсуласининг 
париетал варағи 
ҳужайралари 
ясси бўлиб, ядро жойлашган соҳада ҳужайра танаси қалинлашади. 
Капсуланинг нефроннинг проксимал бўлимига ўтиш жойида ҳужайралари 
бир оз баландлашади ва кубсимон эпителийни ташкил этади ва нефроннинг 
проксимал эгри-бугри найлари эпителийсига давом этади. 
Нефроннинг проксимал бўлими
узун - эгри-бугри ва қисқа тўғри 
найчадан иборат бўлиб, диаметри 60 мкм гача бўлади. Проксимал бўлимнинг 
Шумлянский - Боумен капсуласига туташган қисмида ҳужайралар кубсимон, 
проксимал бўлимнинг эгри-бугри қисмида цилиндрсимон, тўғри қисмида - 
ясси шаклга эга бўлади. Проксимал найчаларнинг эгри-бугри қисми 
эпителийси бир қаватли цилиндрсимон (ѐки призматик) 
жиякли 
ва 
базал 
бурмали ҳужайралардан 
иборат. Электрон микроскоп остида жиякли хошия 
микроворсинкалардан иборат эканлиги кўринади. Микроворсинкалар 
бирламчи сийдикнинг қонга қайта сўрилишини, яъни реабсорбциясини 
таъминлайди. Улар орқали бирламчи сийдикдан қонга кичик молекуляр 
массага эга бўлган оқсиллар, глюкоза, электролитлар ва сув қайта сўрилади. 
Жиякли ҳужайралар цитоплазмасида протеолитик ферментларга бой бўлган 
лизосомалар кўп бўлади. Пинотцитоз йўли билан бирламчи сийдикдан 
ҳужайра цитоплазмасига ўтган оқсиллар лизосомал ферментлар таъсирида 
аминокислоталаргача парчаланади ва улар қонга сўрилади. Проксимал бўлим 
ҳужайраларининг базал плазматик мембранаси текис бўлмай, бурмалар ҳосил 
қилади. Бу бурмалар орасида кўп миқдорда бурмаларга параллел ҳолда 
митохондриялар ѐтади. Митохондрияларда электролитларни боғловчи 
сукцинатдегидрогиназа (СДГ) ферменти ишлаб чиқарилади, шунинг учун 
улар электролитлар, ва улар кетидан сувнинг қайта сўрилишида муҳим ролъ 
ўйнайди. Жиякли ҳужайраларнинг яна бир хусусиятларига уларнинг 


716 
цитоплазмасида ишқорий фосфатазанинг фаоллиги юқорилиги ҳисобланади. 
Ушбу фермент глюкозанинг қайта сўрилишида муҳим аҳамиятга эга.
Хуласа 
қилиб 
айтганда, 
нефроннинг 
проксимал 
эгри-бугри 
каналчаларида қонга оқсил ва углеводларнинг тўлиқ бир томонлама, сув ва 
минерал тузларнинг қисман икки томонлама қайта сўрилиши амалга 
оширилади. Натижада проксимал бўлимда кўп моддаларнинг қонга қайта 
сўрилиши натижасида бирламчи сийдик таркиби кескин ўзгаради.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   332   333   334   335   336   337   338   339   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish