Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet344/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
 
 


729 
XVIII БОБ 
ЭРКАКЛАР РЕПРОДУКТИВ СИСТЕМАСИ 
Эркаклар жинсий системаси бир жуфт без – 
уруғдон ва уруғ олиб 
чиқарувчи найлар, простата бези, уруғ пуфакчалари ва жинсий олат
каби 
аъзолардан иборат. 
Тараққиёти. 
Эркаклар жинсий тизимининг тараққиѐти 2 даврни ўз 
ичига олади: 1) индифферент, бу даврда эркак ва аѐл жинсий тизимлари бир 
хил ривожланади ва 2) жинсий дифференцировка, бу даврда эркак ва аѐл 
жинсий тизими турлича ривожланади.
Индифферент давр.
Эмбриогенезнинг 3-ҳафтасида сариқлик халтаси 
деворида бирламчи жинсий ҳужайралар – гонобластлар ѐки гаметобластлар 
ҳосил бўлади. Гонобластлар қон орқали бирламчи буйракка боради.
Эмбриогенезнинг 4-ҳафтасида бирламчи буйрак юзасида целомик 
эпителийдан ташкил топган жинсий болиш ҳосил бўлади. Жинсий болиш 
ҳужайралари гонобластларни ижобий хемотаксисини чақирувчи кимѐвий 
модда ишлаб чиқаради. Шунинг учун ҳам, мазкур болишга гонобластлар 
келиб, бу ерда бўлиниб кўпаяди ва гоноцитларга дифференциаллашади. 
Сўнгра жинсий болишлардан бирламчи буйрак томон целомик эпителий ва 
гоноцитлардан иборат жинсий тизимчалар ўсиб киради. Бир вақтнинг ўзида 
мезонефрал найдан парамезонефрал неай ажралади. Шу билан 
эмбриогенезнинг 6-ҳафтаси бошига келиб, жинсий тизим тараққиѐтининг 
индифферент даври якунланади.
Жинсий дифференцировка даври

Сперматозоидларнинг жинсий Y-
хромосомаларида жинсий детерминация гени мавжуд бўлиб, у ҳомиланинг
эркак жинси йўналишида ривожланишини таъминлайди. Мазкур ген 
таъсирида эмбриогенезнинг 6-ҳафтасида уруғдон куртагида биринчи
ингибин ҳосил бўлади ва унинг таъсирида парамезонефрал най редукцияга 
учрайди. Бир вақтнинг ўзида мезенхима жинсий болиш ва жинсий 


730 
тизимчалар орасига ўсиб киради ва уларни бир-биридан ажратади. Мазкур 
мезенхима кейинчалик бутун уруғдонни ўраб олади ва оқсил пардага 
айланади.
Жинсий детерминация гени таъсирида эмбриогенезнинг 9-ҳафтасида 
жинсий тизимчалар орасидаги мезенхимада тестостерон ишлаб чиқарувчи 
интерстициал ҳужайралар ҳосил бўлади, уруғдоннинг кейинги ривожланиши 
мазкур гормон таъсирида амалга ошади. Жинсий тизимчаларнинг аксарияти 
эгри-бугри уруғ найлари (tubulus seminifer contortus)га, оз қисми уруғдон 
тўри (rete testes)га айланади. Бирламчи буйрак каналчалари эпителийсидан 
уруғ олиб чиқувчи йўллар (ductus efferentis testis) эпителийси ривожланади. 
Мезонефрал найдан уруғдон ортиғи найи (ductus epididymidis), уруғ 
чиқарувчи най (ductus deferens) ва уруғ отувчи най (ductus ejaculatorius) 
шаклланади.
Эмбриогенезнинг 
ўрталарига 
келиб, 
жинсий 
тизимчаларда 
гоноцитлардан сперматогонийлар ҳосил бўлади. Тараққиѐтнинг 22-ҳафтасида 
уруғдон тўри найларида иккинчи ингибин ишлаб чиқарилади. У гипофиздан 
фоллитропин ажралишини, шунингдек гоноцитларнинг кўпайиши ва 
дифференцировкасини тўхтатиб туради. Бунда сперматогонийларнинг бир 
қисми редукцияга учрайди. Эмбриогенез охирига келиб учинчи ингибин 
ишлаб чиқарилади, у фоллитропин синтезини сусайтиради, бироқ 
сперматогонийларнинг 
ривожланиши 
жараѐнига 
таъсир 
этмайди. 
Эмбриогенез якунида интерстициал ҳужайраларнинг интенсив ривожланиши 
кузатилади ва улар кўп миқдорда тестостерон гормонини ишлаб чиқара 
бошлайди.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish