Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet340/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Буйракда қон айланиши.
Юракдан бир минут давомида ўтган қон 
ҳажмининг чораги буйрак орқали ўтади. Бир суткада бу «чорак» минг литрни 
ташкил этади. 
Буйрак артерияси 
қорин аортасидан ажралади. У буйрак 
дарвозасидан 
кириб, 
бўлаклараро 
(интерлобуляр) 
артерияларга 
тармоқланади. Бўлаклараро артериялар буйрак пирамидалари (бўлаклари) 
орасидан ўтиб, пўстлоқ ва мағиз модда чегарасида ѐ
й артериясини 
ҳосил 
қилади. Ёйартерия буйрак юзасига параллел ѐтади ва пўстлоқ ҳамда мия 
моддаларига майда тармоқчалар беради. Бу артериялар пўстлоқ моддада 
бўлакчалараро артерияни
, мағиз моддада эса 
тўғри артерияни 
ҳосил 


722 
қилади. Интерлобуляр артериялардан буйрак таначаларига қон олиб келувчи 
томирлар бошланади. Ҳар бир қон олиб келувчи артерия ўзаро анастомоз 
ҳосил қилувчи капиллярларга бўлиниб сўнг, улар қон 
олиб кетувчи 
томирни 
ташкил этади. Бу артериоланинг диаметри олиб келувчи артериоланинг 
диаметридан икки марта кичиқроқдир. Шундай қилиб, капиллярлар тўри 
(буйрак коптокчаси) иккита хусусиятга эга: 1) тугунча капиллярлари 
йиғилиб, венулани ҳосил қилмайди, балки артериолани ҳосил қилади, яъни 
капиллярлар икки артериолалар орасида жойлашади. Капиллярларнинг 
бундай ўзига хос жойлашишига 
ажойиб тўр 
дейилади;
2) олиб чиқувчи артериоланинг диаметри кичик бўлади. Бу ҳолат тугун 
капиллярларида қон босимини ошишига сабаб бўлади ва фильтрация 
жараѐнини таъминлайди. 
Олиб кетувчи артериола яна иккинчи марта капиллярларга 
тармоқланади ва пўстлоқ ҳамда мағиз моддасида буйрак каналчаларини 
ўрайди (перитубуляр капиллярлар тўри). Сўнгра капиллярлар қўшилиб, 
юлдузсимон веноз синусларини ҳосил қилади. Бу синуслардан бўлакчалараро 
веналар бошланади. Улар бирикиб ѐй веналарини ҳосил қилади. Булардан 
бошланган бўлаклараро веналар буйрак венасига қуйилади ва буйрак 
дарвозасидан чиқади. 
Ёй артериясидан мағиз моддасига борган тўғри артериялар 
капиллярларга бўлиниб, мағиз модда ва сўрғичда жойлашган каналчаларни 
ўрайди. Бу эрда капиллярлар венулаларга айланади ва тўғри веналарни ҳосил 
қилади. Улар эса ѐй веналарига бориб қуйилади. 
Юкстамедулляр нефрон 
таначалари маълум даражада ўзига хос 
тузилишга эга. Улар барча буйрак таначаларининг ўртача 15-20% ини ташкил 
этади. Ушбу таначаларда олиб кетувчи артериолалар диаметри олиб 
келувчиларга нисбатан бир оз каттадир. Олиб кетувчи артериолалар ўзаро 
анастомоз ҳосил қилади ва пирамидалар орасига киради, сўнгра веноз 
томирларига қуйилади. Бундан ташқари, бу таначаларда олиб келувчи ва 


723 
олиб кетувчи томирлар орасида анастомозлар мавжуд. Юкстамедулляр 
таначалар фақатгина филъратция аппарати ҳисобланмасдан балки дренаж 
системаси сифатида ҳам хизмат қилади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   336   337   338   339   340   341   342   343   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish