Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


УРУҒДОН  Уруғдон (testis)



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet345/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

УРУҒДОН 
Уруғдон (testis) 
овалсимон шаклга эга бўлиб, ташқи томондан бир 
неча қават пардалар билан ўралган, шулардан сероз ва оқсил пардалар 
уруғдоннинг хусусий пардалари ҳисобланади (расм 18.1). Сероз парда 
мезотелийдан иборат бўлиб, уруғдоннинг асосий қисмини ўраб туради. У 


731 
аниқ чегарасиз эластик толаларга бой бўлган зич бириктирувчи тўқимадан 
иборат фиброз, яъни оқсил пардага (tunica albugunea) ўтади. Уруғдон оқсил 
парадасининг чуқур қатламларида томирлар кўп бўлади, шунинг учун бу 
қисм томирли парда (tunica vasculosa) сифатида ажратилади. Оқсил парда 
уруғдоннинг бир томонида қалинлашади, бу ер уруғдон оралиғи (mediastinum 
testis) деб номланиб, унинг ичида капиллярлар ва уруғдон тўри (rete testis) 
жойлашади.
 
 
Расм 18.1. Уруғдоннинг тузилиши

а 
– 
сперматогонийларни 
кўпайиш 
ва 
сперматоцитларнинг 
ўсиш 
даврини 
бошидаги эпителиосперматоген қават; 
б 

сперматоцитларнинг ўсиш даврини охири 
ва етилиш давридаги эпителиосперматоген 
I – уруғдон пардалари; II – 
уруғдон тўсиқлари; III – 
уруғдон бўлакчалари; IV – 
эгри-бугри уруғ найи; V – 
интерстициал тўқима; VI – 
тўғри найлар; VII – уруғдон 
тўри; VIII – уруғ олиб 
чиқувчи най; IX – уруғдон 
ортиғи найи; X – уруғ олиб 
кетувчи йўл. 1 - мезотелий; 2 
– 
қон 
томири; 


бириктирувчи 
тўқима 
ҳужайралари; 4 – таянч 
(Сертоли) ҳужайралари; 5 - 
сперматогонийлар; 


сперматоцитлар; 


сперматидлар; 8 – эгри-бугри 
най 
юзасидаги 
сперматозоидлар; 9 – уруғ 
олиб чиқувчи най деворидаги 


732 
қават; 
в 
– 
шаклланиш 
даври;
г 
– 
уруғдоннинг уруғ олиб чиқувчи найи 
девори; 
д 
– уруғдон ортиғи найи девори;
е 
– уруғ олиб кетувчи йўл девори. 
мушак-толали парда; 10 – 
киприкли эпителиоцитлар; 11 
– кубсимон эпителиоцитлар; 
12 - сперматозоидлар; 13 – 
уруғдон 
ортиғи 
найи 
деворидаги 
мушак-фиброз 
парда; 14 – уруғдон ортиғи 
найи 
деворидаги 
икки 
қаторли киприкли эпителий; 
15 – икки қаторли киприкли 
эпителий; 16 – шиллиқ 
парданинг 
хусусий 
пластинкаси; 17 – мушак 
парданинг 
ички 
бўйлама 
қавати; 
18 
– 
мушак 
парданинг ўрта циркуляр 
қавати; 
19 
– 
мушак 
парданинг ташқи бўйлама 
қавати; 20 – адвентициал 
парда 
Уруғдон оралиғидан радиал йўналишда бириктирувчи тўқимали 
тўсиқлар чиқиб, уруғдонни бўлаклар (lobules testis)га бўлади. Бўлакларнинг 
кенг асоси ташқарига, учи уруғдон оралиғига қараб йўналган. Бўлакларнинг 
сони одамда 100-250 тагача етади. Тўсиқлар эластик толаларга бой бўлиб, 
улардан анча йирик бўлган уруғдонни озиқлантирувчи қон томирлар ўтади. 
Ҳар бир бўлакда 1-4 дона эгри-бугри уруғ найлари (tubulus seminifer 
contortus) жойлашади. Мазкур найларнинг узунлиги 70-80 см, диаметри 150-
200 мкм ни ташкил қилади. Уруғдонда ҳаммаси бўлиб, 300-450 тагача эгри-


733 
бугри найлар мавжуд. Уруғдон бўлагининг оралиққа яқин қисмида эгри-
бугри уруғ найлари тўғри найлар (tubulu seminifer rectus)га ўтиб, уруғдон 
тўрини ҳосил қилади ва уруғ олиб чиқувчи найларга айланади (расм 18.1). 
Эгри-бугри уруғ найларининг тузилиши
.
Эгри-бугри уруғ найлари 
ингичка найларидан иборат бўлиб, уларнинг ички юзасида таянч Сертоли 
ҳужайралари (сустенотцитлар) ҳамда сперматоген эпителий жойлашади. 
Сперматоген эпителий таркибида ривожланишнинг турли даврларидаги 
жинсий ҳужайралар бир неча қават бўлиб жойлашади: 1) базал мембранада 
ѐтувчи - сперматогонийлар; 2) иккинчи қават - биринчи ва иккинчи тартибли 
сперматоцитлар; 3) учинчи қават – сперматидлар; 4) най юзасида етилган 
сперматозоидлар жойлашади (расм 18.2). 
Расм 18.2. Эгри-бугри най девори 
ва интерстицийнинг бир қисми 
(схема): 


сперматоген 
эпителий 
(эпителиосперматоген қават):
1.1 

сустентоцит, 
1.1.1 
– 
сустентоцит 
ядроси, 
1.1.2 
– 
ривожланаѐтган 
сперматоген 
ҳужайралар тутувчи сустентоцит 
цитоплазмасидаги ботиқлик, 1.1.3 – 
сустентоцитнинг эгри-бугри най 
юзасини базал (Б) ва адлюминал 
(А) 
қисмларга 
бўлувчи 
ѐн 
ўсимталари, 1.2 – сперматоген 
ҳужайралар: 
1.2.1 

сперматогонийлар, 
1.2.2 
– 


734 
бирламчи сперматоцитлар, 1.2.3 – 
иккиламчи сперматоцитлар, 1.2.4 - 
сперматидлар, 
1.2.5 
– 
сперматозоидлар ; 2 – базал 
мембрана; 3 – миоид ҳужайралар 
қавати; 4 - интерстиций: 4.1 – 
бириктирувчи тўқима, 4.1.1 - 
фибробласт, 4.2 – интерстициал 
(Лейдиг) ҳужайраси; 4.3 – қон 
томири, 4.3.1 - эндотелиоцит, 4.3.2 
– базал мембрана; 5 - гемато-
тестикуляр тўсиқ 
Эгри-бугри найларнинг девори 3 қаватдан иборат 1) базал; 2) миоид; 3) 
толали. 
Базал қавати сперматоген эпителий ва сустентоцитлар жойлашган 
базал мембрана остида ѐтади ва таркибида коллаген толалар тутади. 
Миоид қавати мезенхимадан ривожланувчи ва силлиқ миоцитларга 
ўхшаш тузилган миоид ҳужайралардан иборат. Мазкур ҳужайраларнинг 
қисқариши ҳисобига эгри-бугри найлар юзасининг даврий торайиши 
кузатилади.
Толали қавати ўз навбатида ички – коллаген ва ташқи – 
фибробластсимон ҳужайралардан иборат икки қатламдан тузилган.
Эгри-бугри найларнинг ички юзасини қопловчи базал мембрана 80 нм 
қалинликка эга. Базал мембрана эгри-бугри найларнинг базал ва миоид, 
шунингдек миоид ва толали қаватлари орасида жойлашади.
Сертоли ҳужайралари (сустентоцилар) йирик конуссимон шаклда 
бўлиб, учлари билан найнинг бўшлиғига йўналган. Уларнинг кенг асоси 
базал мембранада ѐтади. Ҳужайра танасидан ҳар томонга нозик 


735 
цитоплазматик 
ўсимталар 
чиқади. 
Бу 
ўсимталар 
қўшни 
таянч 
ҳужайраларининг шундай ўсимталари билан туташади. Бу ҳужайраларнинг 
цитоплазмасида ѐғлар, липоид томчилари, оқсил кристаллари ва бошқа 
кўплаб трофик киритмалар учрайди. Ҳужайранинг учбурчаксимон ядроси 
ҳужайранинг пастки қисмида жойлашади. Сустентоцитларнинг 2 тури: оқиш 
ва қорамтир турлари фарқланади. Сустентоцилар қуйидаги вазифаларни 
бажаради: 1) экзокрин (эгри-бугри найлар юзасини тўлдирувчи суюқ секрет 
ажратади); 2) эндокрин (оқиш сустентоцитлар фоллитропин секрециясини 
сусайтирувчи ингибин, қорамтир сустентоцитлар сперматогонийларнинг 
кўпайишини стимулловчи омил ишлаб чиқаради); Сустентоцилар андроген 
боғловчи оқсил ишлаб чиқаради, унинг ѐрдамида тестостерон гормони эгри-
бугри найнинг юза қисмларига етказилади; 3) трофик; 4) ҳимоя 
(сустентоцитлар иммун реакция чақириши мумкин бўлган турли хил зарарли 
моддалар (токсинлар, бактериялар, антигенларни) най юзасига ўтишига 
қаршилик қилади; 5)сперматидларнинг метаболитик маҳсулотларини ютади 
6) ўлган ҳужайралар ва уларнинг қолдиқларини фагоцитоз қилади.
Капиллярлар ва эгри-бугри найлар орасида гематотестикуляр тўсиқ 
жойлашган бўлиб, уни қуйидагилар ҳосил қилади: 1) капилляр эндотелийси; 
2) капиллярнинг базал мембранаси; 3) толали, миоид ва базал қаватлар ҳамда 
улар орасида жойлашган базал мембраналар; 4) сустентоцитлар.
Уруғдон 1) генератив - эркаклар жинсий ҳужайраларини ҳосил қилиш 
ѐки сперматогенез ва 2) эндокрин – тестостерон гормонини ишлаб чиқариш 
вазифаларини бажаради.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   341   342   343   344   345   346   347   348   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish