Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Буйрак қуйидаги асосий вазифаларни бажаради



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet332/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Буйрак қуйидаги асосий вазифаларни бажаради: 

Организм ички муҳити доимийлигини сақлашда иштирок этади; 

Сув ва минерал тузлар алмашинувини бошқаради; 

Артериялардаги босимни бир меъѐрда ушлаб туришда иштирок этади; 

Ички муҳитнинг кислота-ишқорий мувозанатини бошқаради; 

Гуморал функцияси эритропоэтин, простагландин ва ренин ишлаб чиқариш 
билан ифодаланади; 

Организмда ѐғ, оқсил, углерод ва витаминлар алмашинувида иштирок этади. 

Янги туғилган чақалоқларда ичак ўз фаолиятини тўлиқ бошлаб олгунига 
қадар буйракда оқсилнинг парчаланиши кузатилади. Бу ҳолат ѐш организмда 
буйракнинг овқатни ҳазм қилиш жараѐнида муҳим ўрни борлигини 
кўрсатади (К.А.Зуфаров, А.Ю.Юлдашев, В.М.Гонтмахер). 
Буйракларнинг бундай кўп қиррали фаолиятларга эгалиги, улар 
структурасининг мураккаб тузилганлигидан далолат беради.
 
БУЙРАК 


708 
Тараққиёти.
Сийдик айирув системасининг тараққиѐти жинсий 
система тараққиѐти билан узвий боғлиқ бўлиб, мураккаб кечувчи кетма-кет 
учта даврдан иборат: олд буйрак (
пронефрос
), бирламчи буйрак 
(
мезонефрос
) ва иккиламчи-охирги буйрак (
матанефрос
).
Олд буйрак ва бирламчи буйрак, аслида мустақил ажратув орган бўлиб 
тараққий этса ҳам, одамда эмбрионал тараққиѐтнинг эрта босқичларида аста-
секин йўқолиб кетади. Буйракнинг ҳар бир янги босқичи краниал-каудал 
томонга йўналишда каудал томонга яқинроқ жойлаша боради ва натижада 
охирги - иккиламчи буйрак краниал қисмда, бел соҳасида жойлашади
(расм 17.1). 
Олд буйрак
одам эмбриони ривожланишининг биринчи ойларида 
мезодерманинг олдинги 8-10-сегмент оѐқчаларидан ҳосил бўлади. Сегмент 
оѐқчалари сомитлардан ажралиб эгри-бугри найчалар - протонефридийларга 
айланади. Буларнинг учи тананинг иккиламчи бўшлиғига- целомга очилади. 
Иккиламчи- сомитларга қараган учи эса каудал йўналишда ўсувчи 
мезонефрал найга очилади. Одам эмбрионида бу буйрак сийдик айириш 
органи сифатида хизмат қилмайди ва тезда акс тараққиѐтга учрайди. 
Бирламчи буйрак 
эмбрионал даврда анча узоқ вақт фаолият кўрсатади. 
У кўп сонли (25 тага яқин) сегмент оѐқчаларидан ҳосил бўлади. Сегмент 
оѐқчалари сомитлардан ажралиб чиқади ва бирламчи буйрак найчалари-
метанефридийларга айланади. Метанефридийнинг бир учи мезонефрал най 
томонга ўсади ва у билан бирлашади. Метанефридийнинг иккиламчи 
бўшлиққа қараган қисмидан аорта томонга ѐн ўсимталар чиқади. Бу 
ўсимталарга аортадан капиллярлар тўрини шакллантирувчи қон томирлар 
келади. Ўсимталар капиллярларни қоплайди ва бирламчи буйрак 
коптокчасини ҳосил қилади. Олд буйрак даврида ҳосил бўлган мезонефрал 
канал каудал йўналишда ўсиб, клоакага очилади. 
Одам эмбрионида иккиламчи - 
охирги (доимий) буйрак 
ривожланиши 
эмбрионал ҳаѐтнинг иккинчи ойидан бошланиб, туғилишга яқин тугайди. 


709 
Аслида у ўз фаолиятини эмбрионал ҳаѐтнинг иккинчи ярмидан бошлайди. 
Иккиламчи буйрак икки манбадан: мезонефрал найча ва нефроген тўқимадан 
ҳосил бўлади. Нефроген тўқима эмбрионнинг каудал қисмларида жойлашган 
бўлиб, мезодерманинг сегмент оѐқчаларининг бўлинмаган қисмидан 
шаклланади. 
Мезонефрал най
(Волъф найи) деворининг нефроген тўқима томон, 
юқорига ва орқага ўсувчи ўсимтаси сийдик найи, буйрак жомчаси, 
косачалари ҳамда йиғув найларини ҳосил қилади. Нефрон эса
нефроген 
тўқимадан
ҳосил бўлади. Нефроген тўқиманинг дифференциаллашуви унинг 
барча қисмида баробар бошланмайди. Йиғув найининг берк учи ўсиб, 
нефроген ҳужайраларнинг бир қатор ўзгаришлари натижасида нефрон ҳосил 
бўлади. Бу ўзгаришлар нефроген пуфакча ва S-симон танача босқичларини 
ўтайди. S-симон танача босқичида у йиғув найининг берк учи билан 
бирикади. S-симон таначанинг проксимал учи эса Шумлянский - Боумен 
капсуласига айланади. Бу таначаларнинг қолган қисмларидан нефроннинг 
бошқа барча бўлимлари ривожланади. 
Янги туғилган чақалоқларнинг буйраги бўлакчали тузилишган эга 
бўлади, бу ҳолат буйрак пирамидалари (бўлаклари), пўстлоқ ва мағиз модда 
чегараси ва пирамидаларнинг ташқарига қараган кенг асосига мос келувчи 
пўстлоқ моддаси бўлакчалари орасида сийрак толали бириктирувчи 
тўқиманинг қалинлиги билан боғлиқ. Айтиб ўтилган соҳаларда буйракни қон 
билан таъминловчи ва буйракдан қонни олиб чиқувчи артерия ва 
веналарнинг тармоқлари жойлашган. Битта буйрак бўлаги ва унга мос 
келувчи буйрак бўлакчаси битта буйрак устунчасини ташкил этади.

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   328   329   330   331   332   333   334   335   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish