673
(мукоид) модда ишлаб чиқаради. Мукоид моддадан ташқари
секрет
таркибида оқсил ҳам учрайди, шунинг учун, қўшимча ҳужайралар мукоид —
пептид ҳужайралар деб ҳам номланади.
Бўйин ѐки оралиқ ҳужайралар
меъда безларининг фақат бўйин қисмида
учрайди. Улар меъда чуқурчаларининг қопловчи ҳужайраларига ѐндошиб
жойлашади. Бу ҳужайраларда митоз ҳолатини кузатиш мумкин, шунинг учун
улар кам дифференциаллашган камбиал ҳужайралар деб ҳам ҳисобланади.
Ҳужайраларнинг шакли паст кубсимон бўлиб, йирик, овал ѐки юмалоқ
ядрога эга. Ҳужайраларнинг апикал қисмида кам миқдорда шиллиқ секрет
тутувчи майда секретор гранулалар мавжуд.
Эндокрин ҳужайраларнинг
меъдада морфологик, биокимѐвий ва
функционал белгиларига кўра бир неча тури фарқланади. Уларга ЕС, G, ECL,
D, D
1
, P, A каби ҳужайралар киради.
ЕС – ҳужайралар
энг кўп учрайди, улар хусусий безларнинг тана ва туб
қисмида, бош ҳужайраларнинг орасида жойлашади. ЕС – ҳужайралар
серотонин
ва
мелатонин
ишлаб чиқаради. Серотонин ҳазм
ферментлари
секрециясини, шиллиқ ишлаб чиқарилишини, ҳаракатини кучайтиради.
Мелатонин функционал активликнинг ѐруғликка нисбатан фаоллигини
бошқаради.
G – ҳужайралар
эса
гастрин
ишлаб чиқаради. Улар асосан
пилорик ва кардиал безлар таркибида кўп учрайди ва безларнинг тана ва туб,
баъзан бўйин қисмида жойлашади. Гастрин бош ва париетал ҳужайраларнинг
секретор
фаолиятини, шунингдек меъда моторикасини ҳам кучайтиради.
Ушбу ҳужайралар гастриндан ташқари оғриқ қолдирувчи
энкефалин
(эндоген
морфин) ҳам ишлаб чиқаради. Эндокрин ҳужайралар ичида камроқ
учрайдиган ҳужайраларга
ECL, D, D
1
, P, A
– ҳужайралари киради.
ECL –
ҳужайралар
(энтерохромофинсимон ҳужайралар) фундал безларнинг тана ва
туб қисмида жойлашган бўлиб, париетал ҳужайраларнинг секрециясини
кучайтирувчи
гистамин
гормонини ишлаб чиқаради.
D- ва D
1
-ҳужайралар
674
асосан пилорик безлар таркибида учрайди. Улар актив полипептидлар ишлаб
чиқарадилар. Масалан, D- ҳужайралар оқсил синтезини тормозловчи
соматостатин
, D
1
– ҳужайралар
вазоинтестинал пептид
(ВИП) ишлаб
чиқаради. Ушбу гормон қон томирларни кенгайтиради, қон босимини
туширади ва меъда ости бези гормонларининг ишлаб чиқарилишини
стимуллайди.
А – ҳужайралар
меъда ости бези эндокрин оролчаларидаги А –
ҳужайраларга ўхшаш бўлиб,
глюкагон
ишлаб чиқаришда иштирок этади.
P –
ҳужайралар
бомбезин ишлаб чиқаради. Бу
гормон хлорид кислота ва
панкреатик ширани ишлаб чиқарилишини оширади, шунингдек ўт қопи
девори силлиқ мушакларининг қисқаришини кучайтиради.
Меъданинг
Do'stlaringiz bilan baham: