Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet310/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

шиллиқ пардаси
уч қаватдан ташкил топган – эпителий
хусусий пластинка ва мушакли пластинка. 
Эпителийси
- бир қаватли призматик 


669 
бўлиб, унинг қизилўнгач эпителийси билан чегараси аниқ ажралиб туради. 
Меъда эпителийсининг ўзига хос хусусияти унинг безли табиатга эга 
эканлигидадир. Эпителий ҳужайралари доимий равишда шиллиқ табиатли 
(мукоид) секрет ажратади. Унинг таркибида сув (95%), липидлар ва 
гликопротеинлар бўлиб, улар биргаликда шиллиқ пардани кислота 
таъсиридан ҳимояловчи гидрофоб гельни шакллантиради. Ҳужайралар 
қутбланган бўлиб, уларда апикал ва базал қисмлари аниқ ажралиб туради. 
Базал қисмида овал ядро, унинг устида Голжи комплекси жойлашади. Апикал 
қисмида турли катталикдаги мукоид модда тутувчи секрет доначалари 
тўпланади. Ҳужайраларнинг апикал плазмолеммаси микроворсинкалар, 
латерал плазмолеммаси эса интердигитациялар ҳосил қилади.
Меъда эпителий ҳужайраларининг секрети шиллиқ парда устида мукоид 
парда ҳосил қилади ва уни меъда ширасининг кимѐвий ва дағал овқат 
парчаларининг механик таъсиридан ҳимоялайди. Шиллиқ миқдорининг 
ортиши меъдага турли хил қўзғатувчи моддалар (алкогол, кислота ва 
бошқалар) тушганда кузатилади. Стресс ва бошқа психосоматик факторлар, 
доривор прапаратлардан аспирин, яллиғланишга қарши ностероид 
препаратлар, этил спирти, баъзи микроорганизмлар эпителий қаватининг 
зарарланишига олиб келиши ва яра ҳосил қилиши мумкин. 
Шиллиқ парданинг 
хусусий пластинкасида
меъда безлари жойлашган, 
улар сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқиманинг юпқа 
қатламлари билан бир-биридан ажралиб туради. Ушбу пластинкада лимфоид 
элементлар тарқоқ (диффуз) ѐки якка-якка бўлиб жойлашган солитар 
лимфатик тугунчаларни ҳосил қилади. Улар кўпинча меъданинг ўн икки 
бармоқли ичакка ўтиш жойида учрайди. 
Шиллиқ парданинг 
мушак пластинкаси
уч қаватдан: ички ва ташқи 
айлана, ўрта бўйлама йўналган силлиқ мушак ҳужайраларидан иборат. 
Айрим силлиқ мушак ҳужайралари хусусий пластинкага ҳам ўтиши мумкин. 
Мушак ҳужайраларининг қисқариши шиллиқ парданинг ҳаракатчанлигини ва 


670 
меъда безлари секретини ажралишини таъминлайди. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish