Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet306/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

А В 
 
Расм.16.8. Сут ва доимий тишларининг чиқиши схемаси. 
А - тиш чиқишининг бошланиши, милк эпителийсининг ѐрилиши; 
В – тўлиқ тиш чиқиши, шаклланган тишнинг тузилиши. 
1- доимий тиш куртаги, 2 - сут тиши, 3 - тож, 4 - бўйин, 5 - илдиз, 6 - тиш 
бўшлиғи,
7 - тиш тожи бўшлиғи, 8 - тиш илдизининг канали, 9 - тиш чўққиси тешиги, 
10 – дентин, 11 – эмал, 12 – цемент, 13 - суяк алвеоласи, 14 - периодонтал 
тирқиши, 15 - милк эпителийси. 
 
 
 
Доимий тишларнинг сут тишлари ўрнида чиқиши 
Доимий тишлар болаларнинг 6-7 ѐшидан бошлаб чиқа бошлайди.
Доимий тиш чиқаѐтганда, унинг тожи, доимий ва сут тишларини ажратиб 
турувчи суяк тўсиғига ботади. Атрофдаги бириктирувчи тўқимада 
остеокластлар пайдо бўлади. Остеокластлар тўсиқни, ҳамда сут 
тишларининг илдизларини емирадилар. Натижада сут тишлари илдизининг 
юзасида лакуналар пайдо бўлади ва томирларга бой бўлган сийрак толали 


662 
бириктирувчи тўқима билан тўлади. Сут тишлари илдизларининг резорбция 
жараѐни, тегишли доимий тишларнинг чиқишидан анча олдин бошланади ва 
анча секин кечади. Резорбция даврлари, остеокластлар фаолиятидаги тиним 
даврлари билан алмашиниб келади. Бу даврлар мобайнида цементобластлар 
парчаланаѐтган дентин юзасида цемент ҳосил қилади. Резорбцияга учраган 
тўқима, ҳосил бўлган тўқимага нисбатан кўп бўлганлиги сабабли, сут 
тишининг емирилиши, яъни резорбцияси тўхтамай олдинга сўрилади. Тиш 
илдизининг резорбцияси пулпа томондан ҳам амалга ошади. Бунда пулпада 
ҳам кўплаб остеокластлар пайдо бўлади. Натижада, сут тишидан бўш тож 
қисми қолади ва у ўсаѐтган доимий тиш томонидан итарилиб чиқарилади ѐки 
енгил механик таъсир натижасида осон олиб ташланади. 
 
ЮТҚИН 
Ютқин - нафас ва ҳазм йўлларининг кесишиб ўтган жойида жойлашган. 
Ютқинда 3 қисм: бурун, оғиз ва ҳиқилдоқ қисмлари тафовут этилади. Бу 
қисмларнинг ҳар бири турлича тузилишга эга. Ютқиннинг бурун қисми кўп 
қаторли ҳилпилловчи эпителий билан қопланган. Шиллиқ парданинг хусусий 
пластинкасида аралаш безлар ѐтади. Оғиз ва ҳиқилдоқ қисмлари кўп қаватли 
ясси эпителий билан қопланган. Бу қисмлар шиллиқ пардасининг хусусий 
пластинкаси сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи тўқимадан иборат 
бўлиб, жуда кўп эластик толалар тутади. Шиллиқ ости пардасида мураккаб 
шиллиқ безларнинг охирги бўлими жойлашади ва уларнинг чиқарув найлари 
эпителий юзасига очилади. Ютқин барча қисмларининг мушак пардаси 
кўндаланг-тарғил мушакдан иборат бўлиб, у икки хил: ички - бўйлама, 
ташқи - айлана йўналган. Ютқин ташқаридан адвентициал парда билан 
ўралган. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish