.
Кўзнинг ѐрдамчи аппарати
Кўзнинг ѐрдамчи аппаратига кўз олмасини ҳаракатлантирувчи
мушаклар, қовоқлар ва кўз ѐши аппарати киради (расм 11.13).
Кўз олмасини ҳаракатлантирувчи мушаклар кўндаланг-тарғил мушак
толаларидан ташкил топган (Одам анатомияси дарслигига қаралсин).
453
Қовоқлар (palpebrae). Уларда олдинги тери юзаси ва орқа
конъюнктива
фарқ
қилинади.
Конъюнктива
кўп
қаватли
ясси
мугузланмайдиган эпителий билан қопланган бўлиб, кўз конъюнктивасига
давом этади. Қовоқнинг ичида, унинг орқа юзасига яқин жойда тарзал
пластинка жойлашади. У қовоқнинг таянч қисми бўлиб, зич толали
биритирувчи тўқимадан тузилган. Қовоқнинг ичида, унинг ташқи юзасига
яқин жойда ҳалқасимон (айлана) мушак (m.orbicularis oculi) мавжуд. Мушак
Расм 11.13.Кўзнинг ѐрдамчи аппарати:
I – олдинги (тери юзаси);
II – ички юзаси (конъюнктива);
1 – кўп қаватли ясси мугузланувчи
эпителий ва
бириктирувчи тўқима (дерма);
2 – рудимент тоғай пластинка;
3 – найсимон мерокрин тер безлари,
4 – қовоқнинг халқасимон мушаги,
5 – қовоқни кўтарувчи мушак,
6 – кўз ѐш безлари,
7 – апокрин тер безлари,
8 – ѐғли секрет ишлаб чиқарувчи
безлар,
9 – оддий тармоқланган альвеоляр
голокрин (киприк) безлар,
10 – киприк
тутамлари орасида сийрак толали бириктирувчи тўқима қатламлари
жойлашган. Ушбу қатламларда қовоқни кўтарувчи мушакнинг пай
толаларини бир қисми тугайди. Ушбу мушак пай толаларининг бошқа қисми
454
тўғридан-тўғри тарзал (бириктирувчи тўқимали) пластинканинг проксимал
қирғоғига бирикади. Қовоқнинг ташқи юзаси нозик тери билан қопланган
бўлиб, у юпқа кўп қаватли ясси мугузланувчи эпителий ва сийрак
бириктирувчи тўқимадан ташкил топган. Унда қисқа туксимон сочларнинг
ва киприкларнинг (қовоқнинг эркин қирғоқларида) эпителиал қинлари
жойлашади.
Қовоқ терисининг бириктирувчи тўқимасида майда найсимон
мерокрин безлар жойлашган. Соч фолликуллари яқинида апокрин тер
безлари учрайди. Киприклар илдизининг воронкасига майда оддий
тармоқланган ѐғ безлари очилади. Қовоқнинг конъюнктива билан қопланган
ички юзаси бўйлаб 20-30 ва ундан ортиқ ўзига хос оддий тармоқланган
найсимон-альвеоляр голокрин (мейбомий) безлар жойлашган. Улар пастки
қовоқларга қараганда юқори қовоқда кўпроқ бўлиб, ѐғ секрети ишлайди.
Уларнинг устида ва гумбаз (fornix) соҳасида майда кўз ѐши безлари ѐтади.
Қовоқнинг марказий қисми бутун узунлиги бўйлаб зич толали
бириктирувчи тўқимадан ва вертикал йўналган кўндаланг-тарғил мушак
тутамларидан (m. levator palpebrae superioris) тузилган. Кўз ѐриғи атрофида
эса кўзнинг ҳалқасимон ѐки айлана мушаги (m.orbicularis oculi) жойлашган.
Ушбу мушакларнинг қисқариши қовоқларнинг ѐпилишига олиб келади
ҳамда кўз олмасининг олдинги юзасини кўз ѐши суюқлиги ва безларнинг ѐғ
секрети билан мойланишини таъминлайди. Қовоқларнинг қон томирлари
иккита – тери ва конъюнктива томирлар тўрини ҳосил қилади. Лимфа
томирлари учинчи қўшимча, тарзал чигалини ташкил қилади.
Конъюнктива кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан
қопланган юпқа бириктирувчи тўқимали пластинкадан иборат. У
қовоқларнинг орқа юзасини ва кўз олмасининг олдинги қисмини қоплаб
туради. Мугуз парда соҳасида конъюнктива у билан қўшилиб кетади.
Қовоқлар соҳасида конъюнктива эпителийси остида яхши ифодаланган
капиллярлар тўри мавжуд. Улар конъюнктива юзасига суртилган доривор
455
моддалар (томчилар, малҳамлар) ни сўрилишига ѐрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |