Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
 
 
Расм 11.12. Кўр доғ.Кўрув нервининг 
чиқиш жойи. 
1-кўрув нервининг диски; 2-марказий 
артерия ва вена; 3-ғалвирсимон 
пластинка;4-кўрув 
нерви; 
5-тўр 
парда. 
ҳужайраларга ўхшаб кетади. Ушбу мослашиш туфайли колбачасимон 
ҳужайралар анча зич жойлашади ва, шунга кўра, кўриш ўткирлиги ошади. 
Ушбу соҳада қон томирлари нур сезувчи ҳужайралар устидан ўтмайди. 
Ёруғлик тўғридан-тўғри марказий чуқурчадаги колбачаларга тушади, бу эса 
тўр парданинг ушбу қисмида кўриш ўткирлигининг ҳаддан ташқари юқори 
бўлишини таъминлайди. 
«Кўр» доғ - кўриш нервининг чиқиш жойидир. Бу ерда қалин нерв 
толалари қатламидан бошқа тўр парданинг барча қаватлари йўқолади (расм 
11.12). Бу толалар тўр парданинг толали қаватидан қайрилиб, кўриш нервига 
ўтади ва марказий чуқурчани ўровчи болишсимон айланма баландлик ҳосил 
қилади. Тўр пардани озиқлантирувчи томирлар кўриш нерви билан келиб 


452 
«кўр» доғ чуқурчасидан чиқади. Болишсимон баландлик кўриш нервининг 
сўрғичи деб аталади. Фоторецептор ҳужайраларнинг бўлмаслиги туфайли 
тўр парданинг бу қисми ѐруғликни сезиш қобилиятига эга эмас, шу сабабли 
бу жой «кўр» доғ номини олган.
 
 
Тўр парданинг регенерацияси.
Таѐқчасимон ва колбачасимон 
нейронларнинг физиологик регенерацияси жараѐни бутун умр давомида рўй 
беради. Бир кунда таѐқчасимон ҳужайрада кундузи ѐки колбачасимон 
ҳужайрада кечаси ўрта ҳисобда 80 га яқин диск емирилиб, ўрнига шунчаси 
ҳосил бўлади. Ҳар бир таѐқчасимон ҳужайранинг янгиланиш жараѐни 9-12 
кун давом этади.
Битта пигмент ҳужайрасида кунига 2-4 мингга яқин диск фагоцитоз 
қилинади, унинг цитоплазмасида ҳар бири 30-40 диск тутган 60-120 та 
фагосома ҳосил бўлади. Шундай қилиб, пигмент ҳужайралари ҳаддан 
ташқари юқори фагоцитар активликка эга бўлиб, у кўзнинг фаолияти 
зўриққанда 10-20 марта ва ундан ҳам ошиб кетади.
Кўзнинг қон билан таъминланиши. Кўз артериясининг тармоқлари 
алоҳида 2 та томирлар гуруҳига бўлинади. Битта гуруҳи тўр парданинг 
ретинал томирлар системасини ҳосил қилиб, тўр пардани ва кўрув 
нервининг бир қисмини қон билан таъминлайди. Иккинчи гуруҳ қон 
томирларнинг цилиар системасини ҳосил қилади ҳамда томирли пардани, 
цилиар танани, ѐй пардани ва склерани қон билан таъминлайди. Лимфа 
капиллярлари склеранинг конъюнктивасида жойлашади, кўзнинг бошқа 
қисмларида лимфа томирлари топилмаган

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish