Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Бўқоқ безида қон яратилиши



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Бўқоқ безида қон яратилиши.
Тимусда Т-лимфоцитлар яратилиши 
ҳомила такомилининг 9-10 ҳафтасидан бошлаб, ҳомила туғилгандан кейин 
ҳам давом этади. Шу даврда тимус ретикулоэпителиал ҳужайралари орасига 
даставвал жигардан, сўнгра суяк кўмигидан Т-лимфоцитларнинг бошланғич 
ҳужайралари келиб жойлашади. Улар тимус микромуҳити ҳужайралари 
таъсирида Т-кўпайиб ва дифференциалланиб, Т-лимфоцитларни ҳосил 
қилабошлайди. Бу жараѐн бола туғилгандан кейин янада кучаяди. Етук 
организмда тимус Т-лимфоцитларнинг асосий ва ягона яратилиш манбаи 
бўлиб қолади. 
Суяк кўмигида қон яратилиши.
Суяк кўмигида қон яратилиши 
эмбрион тараққиѐтининг охирги ойларида бошланиб, ҳомила туғилгандан 
кейин кучаяди. Вояга етган организмда суяк кўмиги эритроцитлар, донали ва 
донасиз лейкоцитлар ва қон пластинкалари яратиладиган энг асосий 
универсал орган бўлиб қолади. Суяк кўмиги тимус ва бошқа қон яратувчи 
органларига ўзак ҳужайраларни стказиб беради. Шу билан бирга у одамда Б-
лимфоцитларнинг асосий тараққиѐт манбаи ҳисобланади. 
ВОЯГА ЕТГАН ОРГАНИЗМДА ҚОН ЯРАТИЛИШИ 
Вояга етган организмда қон яратувчи асосий органлар қизил суяк 
кўмиги, талоқ, лимфа тугунлари ва тимус (айрисимон без, бўқоқ бези) 


160 
ҳисобланади. Барча қон шаклли элементлари учун ягона бошланғич ҳужайра 
қоннинг ўзак ҳужайраларидир (ҚЎҲ). Ўзак ҳужайраларнинг мавжудлигини 
канадалик олимлар Мак Куллох ва Тилл 1960 йилда исбот қилдилар ва бу 
билан рус олими А. А. Максимовнинг қон ҳужайралари учун ягона 
бошланғич ҳужайра мавжуд эканлиги тўғрисидаги фикрини тасдиқладилар. 
Қоннинг ўзак ҳужайралари 
плюрипотент
(plura - кўп, potentia – имконият) 
бўлиб, қон яратилишининг барча йўналишларида, яъни 
эритроцитопоэз, 
гранулоцитопоэз, лимфоцитопоэз, моноцитопоэз 
ва 
тромбоцитопоэз 
йўналишларида ривожлана оладиган ҳужайралар синфига киради. Уларнинг 
асосий хусусиятлари ўз-ўзини сақлаб қолиш қобилиятининг борлиги, 
кўпайиш имкониятига эгалиги ва турли йўналишларда ривожлана олиши 
ҳисобланади. Ўзак ҳужайралар маълум бир миқдорда бўлиб, бўлинганида 
ҳам уларнинг сони ўзгармай доимий қолади, яъни ўзак ҳужайра бўлиниши 
натижасида ҳосил бўлган икки ҳужайранинг фақат биттасигина 
такомиллашишни давом эттириб, иккинчиси ўзгармай, ўзак ҳужайралигича 
қолади. Бу ҳужайралар тузилиши бўйича майда қорамтир лимфоцитларга 
ўхшаб кетади. Ҳужайралар диаметри ўртача 8-10 мкм бўлиб, цитоплазмаси 
тор. Ҳужайра органеллалари ва полисомалар кам, эркин рибосомалар эса кўп. 
Ўзак ҳужайраларни ўрганиш уларнинг 
колониялар
(маълум бир ѐки бир неча 
йўналишда такомил этувчи ҳужайралар тўплами) ни ҳосил қилиш хусусияти 
билан чамбарчас боғлиқдир. Маълум бир ѐки бир неча йўналишларда 
дифференциаллашувчи ҳужайралар қаторини ҳосил қилувчи 
полипотент
(poli-кўп) ҳужайралар
колония ҳосил қилувчи бирликлар 
деб аталади. 
Колониялар ҳосил бўлиши моноцитлар, макрофаглар, дендритик ва 
интердигитловчи ретикуляр ҳужайралар, Т-лимфоцитлар ишлаб чиқарадиган 
колонияларни стимулловчи (омиллар) факторлар
(КСФ) таъсирида амалга 
ошади. 
Қоннинг 
ўзак 
ҳужайралари 
асосан 
икки 
йўналишда 
дифференциалланади. Биринчи йўналишда ярим ўзак ҳужайра ѐки 
миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси (МБҲ) ҳосил бўлади. Бу ҳужайра ҳали 


161 
полипотент
бўлиб, эритро-, грануло-, моно- ва мегакариоцитопоэзлар 
йўналишида дифференциалланади. Иккинчи йўналишда бошқа ярим 
полипотент ўзак ҳужайра ѐки лимфоцитопоэзнинг бошланғич ҳужайраси 
(ЛБҲ) ҳосил бўлади. У ўз навбатида Т- ва Б-лимфоцитопоэзлар йўналишида 
дифференциалланиш қобилиятига эга. Ярим ўзак ҳужайралар (МБҲ, ЛБҲ) 
дан ташқари гемопоэзнинг ҳар бир қатори учун хос бўлган бошланғич 
унипотент
ҳужайралар ҳам мавжуд. Масалан, эритроцитларнинг (ЭБҲ), 
нейтрофилларнинг (НБҲ), базофилларнинг (ББҲ), эозинофилларнинг 
(ЭОБҲ), моноцитларнинг(МНБҲ), мегакариоцитларнинг (МГБҲ), Т- ва Б-
лимфоцитларнинг (ТлБҲ, БлБҲ) ўз бошланғич ҳужайралари бор. Улардан ўз 
навбатида морфологик жиҳатидан идентификация қилиниши мумкин бўлган 
бласт ҳужайралар - эритробластлар, монобластлар, миелобластлар, 
мегакариобластлар, Т-ва Б-лимфобластларга дифференциаллашади. 
Шундай қилиб, гемопоэз жараѐнида турли ҳужайралар синфлари 
мавжудлиги кўрилади: ўзак (ѐки плюрипотент) ҳужайралар, ярим ўзак 
(полипотент) ҳужайралар (МБҲ ва ЛБҲ), унипотент ҳужайралар (ЭБҲ, 
ЭОБҲ, НБҲ, ББҲ, МНБҲ, МГБҲ, ТлБҲ, БлБҲ), бласт ҳужайралар, етилувчи 
ҳужайралар, етук ҳужайралар. Ўзак ҳужайралардан бошлаб то етук қон 
шаклли элементлари ҳосил бўлгунча кечадиган жараѐн қон яратувчи 
аъзоларда мавжуд бўлган микромуҳит таъсирида бўлади. Микромуҳитни 
ҳосил қилувчи асосий элементлар бўлиб ретикуляр, интердигитик, дендритик 
ҳужайралар, моноцитлар ва макрофаглар ҳисобланади. 
Бўқоқ бези ѐки тимусда эса бу жараѐнда ретикулоэпителиал 
ҳужайралар асосий рол ўйнайди. Микромуҳит ҳужайралари ўзак ѐки ярим 
ўзак ҳужайраларининг қон шаклли элементларига дифференциаланишини 
таъминловчи биологик актив моддалар (асосан КСФлар ва интерлейкинлар) 
ишлаб чиқаради. Булардан ташқари гемопоэз жараѐнларида эритропоэзда 
актив иштирок этувчи эритропоэтин, тромбоцитопоэзда қатнашувчи 


162 
тромбопоэтин ва Т-лимфоцитларнинг ҳосил бўлишида актив рол ўйнайдиган 
тимик гормонлар муҳим ўрин тутади. 
Гемопоэз жараѐни тўғрисида кўп назариялар яратилган. Уларни 
полифилетик (яъни бир неча ўзак ҳужайралари мавжудлигини тан олувчи), 
дуалистик (икки ўзак ҳужайраси мавжуд деювчи) ва унитар (ягона ўзак 
ҳужайраси борлигини тан олувчи) назарияларга бўлиш мумкин. Ҳозирги 
пайтда барча талабларга жавоб берадиган қон яратилиши назарияси унитар 
назария ҳисобланади. Бу назария олиб борилган экспериментал ишлар 
натижасида ривожланди ва мустаҳкамланди. Унитар назария бўйича барча 
қон элементлари учун ягона плюрипотент ўзак ҳужайраси мавжуд. Бу 
ҳужайра қоннинг барча шаклли элементлари учун энг бош ҳужайра 
ҳисобланади. Гемопоэз жараѐнини шартли равишда икки тўқимада - миелоид 
ва лимфоид тўқималарда кечади деб ҳисобланади. Миелоид тўқимада асосан 
эритро-, грануло-, моно- ва мегакариоцитопоэзлар содир бўлади. Бу тўқимага 
асосан қизил суяк кўмиги киритилади. Лимфоид тўқимага эса тимус, талоқ, 
лимфа тугунлари ва бошқа лимфоид тузилмалар кириб, бу ерда лимфоцитлар 
ва плазматик ҳужайралар ҳосил бўлиши кузатилади. Аммо бу иккала 
тўқиманинг ажратилиши жуда шартли бўлиб, улар ички муҳит тўқимасининг 
фақат бир қисмидир. Гемопоэз схематик тарзда 4.7-расмда келтирилган . 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish