173
(15-25 мкм) бўлиб, думалоқ ѐки овалсимон шаклга эга.
Цитоплазма
Романовский усули билан базофил бўялиб, тўқ кўк рангни олади ва ўзида ҳеч
қандай донадорлик сақламайди.
Электрон микроскопда мегакариобластлар цитоплазмасининг эркин
ҳолда жойлашган рибосома ва полисомаларга бой эканлигини,
митохондриялар, эндоплазматик тўр каналчаларининг
эса жуда кам сонли
бўлишини
кўрамиз.
Мегакариобластлар
такомиллашиши
давомида
промегакариоцитлар ҳосил бўлиб, улар мегакариобластларга нисбатан анча
йирикроқдир. Уларнинг ядроси бир неча ботиқликларга эга бўлиши туфайли
ўзининг юмалоқ шаклини йўқотиб, бўғимларга бўлина бошлаган бўлади. Шу
билан бир вақтда ядро хроматинининг зичлашиши ҳам қайд этилади.
Электрон микроскопда промегакариоцитлар цитоплазмасида анча
яхши тараққий этган ҳужайра органеллалари,
доначалар ва вакуолалар
борлиги кўзга ташланади. Шу билан бирга ҳужайра цитоплазмасининг
марказий қисмида - эндоплазмада органеллалар жойлашганлиги ва
периферик қисми - эктоплазма органеллаларидан холи бўлиб,
якка-ярим
вакуолалар ва доначалар сақлаши диққатни тортади. Промегакариоцитлар
ядроси йирик бўлиб, бир неча бўғимлардан иборатлиги туфайли нотўғри
шаклга эга бўлади. Бу бўғимлар сегмент ядроли лейкоцитлардаги ядро
бўлакларидан фарқ қилиб, бир-бири билан ингичка ядро кўприкчалари билан
боғланмай, балки узлуксиз туташиб кетгандир.
Ривожланиш давомида ҳужайра цитоплазмасида донадорлик кўпаяди,
шу билан бирга цитоплазмадаги каналчалар кўпайиб,
улар цитоплазмани
алоҳида бўлакчаларга бўлади. Бу каналчалар демаркацион мембраналар ҳам
деб юритилиб, бўлғуси қон пластинкаларининг ажралиб чиқиш чегараларини
белгилаб беради.
Мегакариоцитлар йирик ҳужайралардир, уларнинг ўртача диаметрлари
60 мкм бўлиб, бу ҳол уларнинг суяк кўмигининг
гигант
ҳужайралари деб
аталиши учун асос бўлиб ҳисобланади. Вояга етган мегакариоцитлар
174
цитоплазмаси оксифил бўялиб, унда жуда кўп сонли майда азурофил
доначалар кўзга ташланади. Мегакариоцитлар
ядроси турли хил шаклларга
эга бўлиши мумкин. Ядро 4-5, баъзан ундан ҳам кўпроқ бўлакдардан иборат
бўлиб, улар бир-бирига туташган ҳолда жойлашади ва ядронинг нотўғри
шаклга эга бўлишини белгилайди. Электрон микроскопда кўрилганда
мегакариоцит цитоплазмасининг катталиги 0,2-0,4 мкм келадиган
доначаларга бой эканлиги, улардан ташқари цитоплазмада эркин жойлашган
рибосомалар, юмалоқ митохондриялар ва вакуолалар борлиги кўзга
ташланади. Мегакариоцитлардан қон пластинкалари ҳосил бўлиш и
қуйидагича бўлади. Даставвал цитоплазмадаги каналчалар сони кўпаяди ва
улар узунлашиб, узлуксиз ѐриқлар шаклини олади. Бу каналчалар ѐки
демаркацион мембраналар
кенгайиб, цитоплазмани майда (катталиги 2- 5
мкм) бўлакчаларга бўлади. Сўнгра ҳар бир майда бўлакча цитоплазмадан
ажралиб чиқиб, мустақил элементга - қон пластинкасига айланади. Ажралиб
чиққан тромбоцитлар суяк кўмигининг синусоид қон капиллярлари орқали
қонга ўтади (расм 4.10). Мегакариобластдан мегакариоцит ҳосил бўлиш
жараѐни ўртача 25 соат ичида содир бўлади.
Расм 4.10. Тромбоцитлар, эритроцитлар ва
лейкоцитларнинг суяк
кўмигида қонга ўтиши (схема).
175
Мегакариоцитларнинг ҳаѐт муддати эса ўртача 10 кунга тенг.
Мегакариобластлар бўлиниб, мегакариоцитлар ҳосил қилиши давомида
ядродаги ДНК миқдори бир неча баравар ошади, натижада, мегакариоцитлар
ядросидаги хромосомалар сони 92, баъзида 184 га тенг бўлади, яъни
мегакариоцитлар ядроси ўзида хромосомаларнинг полиплоид сонини
сақлайди. Бир мегакариоцит цитоплазмаси ҳисобига тахминан 16
мингга
яқин қон пластинкаси ҳосил бўлиши мумкин. Тромбоцитлар ҳосил бўлиши
жараѐнининг тезлиги, периферик қондаги тромбоцитлар миқдорининг
доимийлиги колонияларни стимулловчи омиллар (КСФ) интерлейкинлар,
трмбопоэтин ва бошқа нерв ва эндокрин механизмлар орқали бошқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: