Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

А–макрофаг, Б–плазмоцит 
Расм 5.3.1 – ядро, 2 – донадор эндоплазматик тўр, 3 – митохондрия, 4 – 
ҳужайра маркази, 6 –Голжи комплекси, 7 – коллаген протофибриллалар, 8 – 
фагосома, 9 - микроворсинкалар 
Улар ўзларидан ѐт ва ўсма ҳужайраларни ҳалок қилувчи цитотоксинлар 
ишлаб чиқаради. Макрофаглар ҳужайравий иммунитетнинг асосий 
ҳужайралари бўлмиш Т-киллерларнинг фаолиятини бошқаришда ҳам 
қатнашади. 
Макрофаглар турли хил тўқималар ва органларда жойлашишига қараб 
ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин. Масалан, суяк тўқимасидаги 
макрофаглар (остеокластлар) бошқа тўқималардаги макрофаг ҳужайраларига 
нисбатан бир неча бор йирикроқ, гидролитик ферментларга бой ва 2 ѐки 
ундан ортиқ ядрога эгадир. Бундан ташқари, макрофагларнинг жойлашиши 
ва бажарадиган вазифаси уларнинг плазмолеммасида жойлашган махсус 
антигенлар ва рецепторларга ҳам боғлиқ. Макрофагларнинг актив фагоцитоз 
қилиши асосан уларнинг юзасида жойлашган Fс ва С3 рецепторлар билан 
боғлиқдир. Бу рецепторлар макрофагларга ѐт заррачаларни таниб олиш ва 
фагоцитоз қилиш имкониятини яратадилар. 


188 
Макрофагларнинг иммунологик жараѐнлардаги роли уларнинг ҳужайра 
қобиғида жойлашган ва махсус оқсил табиатига эга бўлган Ia-рецепторлари 
билан чамбарчас боғлиқдир. Бу рецептор макрофаглар томонидан фагоцитоз 
қилинган ва парчаланган ѐт заррачалар (антигенлар) билан боғланиб, 
макрофагда интерлейкин -1 синтезланишини таъминлайди. Интерлейкин -I ўз 
навбатида Т-лимфоцитларнинг махсус тури бўлган Т-ҳелперларга (helper – 
ѐрдамчи) таъсир кўрсатиб, уларда интерлейкин-II ва лимфоцитлар ўсиш 
фактори ишланишига олиб келади.Бу моддалар Т-хелперларнинг фаолиятини 
оширади (яъни Т-ҳелперлар ўзини ўзи стимуллайди) ва Б-лимфоцитларнинг 
антителолар ишлаб чиқарувчи плазмоцит ҳужайраларига айланишини 
таъминлайди. Шуни қайд қилиш керакки, ҳамма макрофаглар ҳам 1а-
рецепторларга эга бўлмайди. Бу оқсил модда тахминан фақат 50% 
макрофагларда учрайди. Шунинг учун ҳам 1а - рецепторларга эга (1а+) 
макрофаглар специфик ѐки махсус иммунологик реакцияларда, 1а
рецепторларга эга бўлмаган (1а-) макрофаглар эса организмнинг умумий 
ҳимоя реакцияларида қатнашади деб ҳисобланади. 
Охирги йилларда макрофагларга жуда яқин бўлган, аммо улардан фарқ 
қилувчи ҳужайралар топилди. Бу ҳужайралар узун, бармоқсимон ўсиқлари 
борлиги туфайли «интердигитловчи» (inter-оралиқ, digitis-бармоқ) ретикуляр 
ҳужайралар (ИДҲ) номини олган. Улар айрисимон безда (тимусда), 
лимфатик тугунлар, талоқ ва иммун системанинг бошқа периферик 
органларининг тимусга боғлиқ зоналарида (Т- зоналарда) жойлашади. 


189 
Расм 
5.4. 
Моноцитнинг 
макрофагга айланиши
I-моноцит;
II-дифференциаллашаѐтган 
макрофаг; 
III-IV- етук макрофаглар;
1-ядро 
2- рибосома 
3-микроворсинка 
4-лизосома 
5-Голжи комплекси 
6- митохондрия 
7-пиноцитоз пуфакча 
Бундан ташқари, ИДҲ терида ҳам учраб, 
Лангерганс 
ҳужайралари 
номи 
билан 
юритилади. 
ИД 
ҳужайраларнинг 
такомили 
айнан 
макрофагларникига ўхшашдир. Бу иккала ҳужайра қизил суяк кўмигидаги 
ўзак ҳужайралардан такомил топади. Ўзак ҳужайралардан даставвал 
монобластлар ҳосил бўлади. Улар ўз навбатида промоноцит, кейин эса 
моноцит ҳужайраларга айланади. Қонда айланадиган моноцитлар 
тўқималарга тушиб макрофагларга ѐки ИД ҳужайраларга айланиши мумкин 
(расм 5.4). Демак, ИДҲ ва макрофаглар бир манбанинг маҳсулотларидир. Шу 
билан бирга ИД ҳужайралар макрофаглардан тузилиши ва фаолияти билан 
фарқланади. Уларнинг ўзаро умумийлиги қуйидагича: 
- иккала тип ҳужайралар бир манбадан, бир хил босқичларни ўтаб 
такомиллашади; 
- иккала тип ҳужайралар ҳам плазмолеммаларида 1а-рецепторлар 
тутади, яъни улар лимфоцитларга антиген тўғрисидаги маълумотни етказиш 
қобилиятига эгадир. 


190 
Макрофаглар ва ИД ҳужайраларнинг асосий фарқлари қуйидагилардан 
иборат: 
- ИД ҳужайраларда, макрофаглардан фарқли ўлароқ, Fс-рецепторлар 
бўлмайди, шу туфайли улар физиологик шароитларда фагоцитоз қилиш 
қобилиятини йўқотади; 
- ИД ҳужайралар ўз цитоплазмаларида кам миқдорда лизосомалар 
сақлайди, аммо уларнинг цитоплазмасида махсус доначалар ѐки Бирбэк 
доначалари топилган. Бу доначалар макрофагларда бўлмайди. 
Хулоса қилиб айтганда, ИД ҳужайралар ҳам мононуклеар фагоцитлар 
системасининг тенг ҳуқуқли аъзолари бўлиб, макрофаглар сингари 
моноцитлардан тараққий этади. Улар асосан Т-зоналарда ва тимусда учраб, 
иммун органларда лимфоцитлар учун микромуҳит яратиб берувчи асосий 
ҳужайралардан бири ҳисобланади. Макрофаглар ва интердигитловчи 
ҳужайралар дендритли ҳужайралар каби антигенни қайта ишлаб (процессинг 
қилиб), Т ва Б лимфоцитларга етказиб беради. Бу ҳужайраларни иммун 
реакцияларда ―антиген тақдим этувчи‖ ҳужайралар деб юритилади.
Макрофаглар ва ИД ҳужайраларнинг яшаш муддати тўла 
аниқланмаган. Улар бир неча ойдан 1 йилгача яшаши мумкин деб 
ҳисобланади. Сўнгра улар қон орқали келган моноцитлар ҳисобига 
янгиланади. Бу процесс фибробластларга нисбатан тахминан 10 баробар 
тезроқ амалга ошади. 
Юқорида келтирилган фибробласт ва макрофаглар бириктирувчи 
тўқиманипг асосий ҳужайра турлари бўлиб, улар ҳимоя, трофик ва 
жароҳатни битириш вазифасини бажаради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish