9
–
гликоген
доначалари;
10
–
ферритин
доначалари; 11 - лизосома ; 12 –
микропероксисома.
Тромбоцитлар плазмолеммаси қалин гликокаликсга эга бўлиб, у
псевдоподийларда ва инвагинацияларда ҳам кузатилади. Гликокаликс
гликопротеинларида пластинкаларнинг адгезия ва агрегация жараѐнларида
иштирок этувчи рецепторлар жойлашади. Тромбоцитлар цитоскелети яхши
ривожланган бўлиб, актин микрофиламентлари ва микронайчалар
тутамларидан иборат. Цитоскелет тузилмалари тромбоцитларнинг шаклини
сақлаб туришда, ўсиқлар ва инвагинациялар ҳосил қилишда, эндоцитоз ва
экзоцитоз жараѐнларида муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари актин
152
ипчалари ҳосил бўлган қон тромбининг сиқилиб, жипслашишида
(ретракциясида) иштирок этади.
Тромбоцитлар гиаломерида плазмолемма билан боғлиқ бўлган
очиқ
каналлар системаси
бўлиб, у орқали пластинкалар моддаларни ютиши ѐки ўз
маҳсулотини плазмага чиқариши мумкин. Бундан ташқари плазмолемма
билан бевосита боғланмаган
(ѐпиқ) зич каналчалар системаси
ҳам бўлиб, у
тўда-тўда бўлиб жойлашган ва ўзида аморф материал сақлайдиган
найчалардан ташкил топган.
Грануломерда,
айниқса
ѐш
тромбоцитларда,
органеллалар:
рибосомалар, митохондриялар, эндоплазматик тўр ва Голжи комплекслари
элементлари, майда лизосомалар, микропероксисомалар, микронайчаларни
кўриш мумкин. Уларнинг орасида тўда-тўда бўлиб ѐтган гликоген
заррачалари (гликоген пакетлари) ва ферритин доначалари ҳам учрайди.
Буларнинг бари қон пластинкаларида синтетик жараѐнларининг фаол давом
этаѐтганлигини кўрсатади. Грануломернинг асосий тузилмалари унинг сони
60-120гача бўлган махсус доначаларидир. Доначаларнинг икки асосий тури
фарқланади – алфа- ва делта-гранулалар. Алфа доначалар энг кўп сонли ва
йирик (300-500 нм) бўлиб, ѐруғлик микроскопида ҳам яхши кўринади. Улар
тромбоцитларнинг энг асосий функционал доначалари бўлиб, таркибида қон
ивишида иштирок этувчи оқсиллар, гликопротеинлар, тромбоцитар ўсиш
омиллари, ферментлар, тромбоспондин ва бошқалар бўлади. Делта-
гранулалар катталиги 250-300 нм бўлган зич таначалар бўлиб, ичида
эксцентрик жойлашган ўта зич мағзи кўринади. Доначалар таркибида
серотонин бўлиб, у асосан қон плазмасидан кириб, пластинкаларда
тўпланади. Тромбоцитлар қонда серотонин депоси сифатида хизмат қилади.
Бундан
ташқари
делта-доначаларда
гистамин,
адреналин,
юқори
концентрацияда Са
2+
, АДФ, АТФ ва 10 га яқин қон ивиш омиллари
бўлади. Кўрсатилган доначалардан ташқари тромбоцитларда ламбда-
доначалар деб аталадиган майда лизосомалар, ҳамда ўзида пероксидаза
153
ферменти тутувчи микропероксисомалар ҳам бўлади. Тромбоцитлар
фаоллашганда унинг доначаларидаги маҳсулот плазмолемма билан
боғлиқ очиқ каналчалар орқали чиқарилади. Тромбоцитларда турли
биологик фаол моддаларнинг тўпланиши ҳам эндоцитоз йўли билан шу
система орқали амалга оширилади.
Тромбоцитлар организмда кўп вазифаларни бажаради, шу билан
бирга уларнинг қон ивишида ва шикастланган томир деворини тиклашда
иштирок этиши энг асосий ҳисобланади. Физиологик ҳолатларда одатда
тромбоцитлар соғлом томирлар эндотелийсига ѐпишмайди, шунинг учун
томир ичида тромб ҳосил бўлмайди. Томирлар деворининг
шикастланиши натижасида тўқималардан ажралиб чиққан ивиш
омиллари
тромбоцитларнинг
томирлар
эндотелийсининг
базал
мембранасига ва коллаген толаларга ѐпишишига (адгезия) олиб келади.
Тромбоцитлар доначаларидаги қон ивиш омиллари каналчалар системаси
орқали ташқарига чиқиб, фибрин толалари билан биргаликда қон
қуйқаси –
тромбни
ҳосил қилади. Баъзи касалликларда (масалан
атеросклерозда) томирлар эндотелийсининг жароҳатланиши туфайли
томир ичида тромблар ҳосил бўлиши (
тромбоз
) мумкин. Айниқса юрак
ва мия томирларининг тромбози ўта хавфли бўлиб, миокард инфарктига
ва мия инсултига олиб келиши мумкин.
Қон пластинкаларининг сони симпатик нерв системаси қўзғалганда,
ҳаддан ташқари жисмоний ҳаракатларда, талоқ олиб ташланганда ва бошқа
ҳолларда кўпайиб кетиши мумкин. Бу ҳол
тромбоцитоз
деб аталади.
Пластинкалар сонининг камайиши -
тромбоцитопения
ҳам турли
касалликларда учрайди.
Қон пластинкаларининг яшаш муддати қисқа бўлиб, ўртача 5-8 кунга
тенг. Қариган тромбоцитлар асосан талоқда емирилади. Баъзи касалликларда
талоқнинг бу функцияси кучайиб кетиб (гиперспленизм), қонда
тромбоцитопенияга олиб келади.
154
Do'stlaringiz bilan baham: |