Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий
(расм 3.6).Ушбу 
эпителий оғиз бўшлиғининг ички юзасини, қизилўнгачнинг шиллиқ қаватини 
ва кўзнинг мугуз пардасини қоплайди.Унда қуйидаги қаватлар фарқланади: 
базал, тиканаксимон ва ѐпқич. Эпителийнинг энг юза қаватида яссилашган 
ҳужайралар ўзининг ҳаѐт циклини тугатиб, мугузланмай тушиб кетади. 
 
Расм 3.6. Кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий (схема). 
 
Ўзгарувчан эпителий
(расм 3.7) сийдик йўлари, буйрак косачаси ва 
жомчаси, сийдик пуфагининг ички юзасини қоплаб туради. Ушбу 
аъзоларнинг сийдик билан тўлган ѐки тўлмаганлигига қараб эпителий 
ҳужайралариўз шаклини ўзгартиради. Ўзгарувчан эпителийда 3 қаватни фарқ 
қилиш мумкин: базал, оралиқ ва ѐпқич қаватлар. 
Базал қават 
митозйўли 


119 
билан кўпаядиган майда ҳужайралардан иборат. Улар камбиал, 
дифференциаллашмаган, цитоплазмаси базофил бўяладиган ҳужайралардир. 
Ҳужайралар шакли турлича бўлиб, чегараси аниқ кўринмайди. 
Оралиқ қават 
ҳужайралари бир ѐки бир неча қават ҳужайралардан иборат бўлиб, нотўғри 
ѐки ноксимон шаклга эга. Ё
пқич қават 
ноксимон шаклдаги кўп ядроли йирик 
ҳужайралардан ташкил топган. 
Расм 3.7. Ўзгарувчан эпителий (схема). 
 
 
Эпителий тўқимасининг регенерацияси 
Эпителий тўқимаси қопловчи тўқима бўлганлиги сабабли турли ташқи 
таъсирларга учрайди. Шу сабабли эпителий ҳужайралари жуда тез ҳалок 
бўлади. Соғлом одамда оғиз бўшлиғи эпителийсида 5 минут давомида 500 
минг, ичакда эса бир суткада 3 миллиард эпителий ҳужайралари тушиб 
кетади. Улар митоз йўли билан бўлинувчи, кам дифференциалланган, 
камбиал ҳужайралар ҳисобига тикланади. 
Бир қаватли эпителийда айрим ҳужайралар бўлиниш қобилиятига эга, 
кўп қаватли эпителийда эса базал қават ҳужайралари ва қисман 
тиканаксимон ҳужайралар бўлинади. Бундай юқори бўлиниш қобилияти 
эпителий шикастланганда ҳамда патологик ҳолатларда қайта тикланишнинг 
асоси бўлиб хизмат қилади. 
Эпителийнинг репаратив регенерацияси шикастланган жой атрофидаги 
ҳужайраларнинг жадал бўлиниши ҳисобига амалга ошади. Бўлинаѐтган 


120 
эпителий ҳужайралари секин-аста шикастланган жойни тўлдира боради ва 
дифференциаллашади, яъни ўзига хос структура ва хусусиятга эга бўла 
бошлайди. Бундай регенерация пайтида чандиқ ҳосил бўлмайди. Агар 
шикастланган жойда аввал грануляцион тўқима (ѐш бириктирувчи тўқима) 
ҳосил бўлса, сўнг эпителий ҳужайралари билан қопланса,бундай ҳолларда 
шикастланган жой ўрнида чандиқ ҳосил бўлади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish