Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

фагоцитозда
муҳим 
рол ўйнайди.


138 
Лейкоцитлар умумий сонининг мутлоқ кўпчилигини (60- 65%) сегмент 
ядроли етук нейтрофиллар ташкил этади. Етук нейтрофиллар ядроси кўпинча 
3-4 та алоҳида бўлаклардан (сегментлардан) иборат бўлиб, бу бўлаклар 
ингичка кўприкчалар ѐрдамида ўзаро туташиб туради. Хроматин асосан ядро 
чеккасида тўпланган бўлиб, ядро марказида эса сийрак жойлашади.
Нейтрофилларнинг бир қисми (2-4%) эгилган таѐқча шаклида ядро 
тутади ва таѐқча ядроли нейтрофиллар деб аталади. Ёш нейтрофиллар ѐки 
метамиелоцитлар деб аталувчи нейтрофиллар ловиясимон ѐки тақасимон, 
хроматини тарқоқ ядрога эга. Бу нейтрофиллар физиологик шароитларда 
периферик қонда ҳам учраб, уларнинг миқдори 0,5% дан ошмайди. Таѐқча 
ядроли ва ѐш нейтрофиллар сонининг кўпайиб кетиши муҳим диагностик 
аҳамиятга эга. Аѐлларнинг етук нейтрофилларида махсус хроматин 
таначалари ѐки Барр таначалари учрайди. Улар ядро қобиғи остида барабан 
таѐқчаси ѐки узилаѐтган томчи шаклида бўлади. Барр таначалари ХХ 
хромосомага эга бўлган кишиларда, яъни фақат аѐллар нейтрофилларидагина 
бўлиб, эркакларда битта Х-хромосома бўлганлиги сабабли учрамайди. Барр 
таначалари ѐки жинсий хроматиннинг бўлиши суд-тиббиѐт тажрибасида 
муҳим аҳамиятга эга. Нейтрофиллар актив ҳаракат қилиш қобилиятига эга 
бўлиб, организмнинг яллиғланиш жараѐни ва тўқималар емирилиши содир 
бўлаѐтган жойларига етиб боради. Бу ерда нейтрофиллар ѐт заррачалар, 
микроблар ва емирилган ҳужайра бўлакларини фагоцитоз қилади. Шу 
хусусияти туфайли нейтрофилларни 
микрофаглар 
ҳам деб аталади. 
Нейтрофилларнинг 
муҳим хусусиятларидан бири уларнинг базал 
мембранадан ва ҳужайра элементлари орасидан ўтиб, бириктирувчи 
тўқиманинг асосий моддаси томон силжиш қобилиятидир. Юқорида 
кўрсатиб ўтилганидек, нейтрофиллар ўз цитоплазмасида қатор гидролитик 
ферментларни сақлайди. Булардан ташқари, нейтрофилларда 5 га яқин 
бактерицид (микроорганизмни емирувчи) оқсил моддалар, жумладан, 
фагоцитин, опсонин ва бошқалар топилган. Нейтрофилларда гликоген ва бир 


139 
қатор 
аминокислоталарнинг 
бўлиши 
уларнинг 
модда 
алмашинув 
процессларида актив иштирок этишидан далолат беради. Булардан ташқари, 
нейтрофилларда 
махсус 
моддалар 

кейлонлар 
бўлиб, 
улар 
гранулоцитларнинг пролиферация ва дифференциаланиш жараѐнларини 
бошқаришда иштирок этади. Нейтрофиллар ўткир яллиғланиш дараѐнларида 
қатнашиб, опсонин билан қопланган микрорганизмларни фагоцитоз қилади. 
Фагоцитоз жараѐнида нейтрофиллар жуда кўп миқдорда кислород ютади ва 
уни тезлик билан сарфлайди. Бу жараѐн ―респиратор портлаш‖ номи билан 
юритилиб, унинг натижасида микробларга ўлдирувчи таъсир кўрсатувчи 
Н
2
О
2
, супероксид О ва гидроксил ОН радикаллари ҳосил бўлади. Фагоцитоз 
бер неча босқичда кетади. Даставвал рецепторлар ѐрдамида таниб олинган, 
опсонинланган микроблар фагоцитар вакуолага қамраб олинади ва фагосома 
ҳосил бўлади. Фагосома бирламчи лизосома билан қўшилиб фаголизосомага 
айланади. Шундан кейин фаголизосомаларга нейтрофилларда мавжуд барча 
бактерицид моддалар, жумладан лактоферрин, миелопероксидаза, лизоцим, 
супероксид радикаллар ва бошқалар киради. Микробларни парчалаш 
жараѐнида нейтрофилларнинг ўзи ҳам нобуд бўлади. Нейтрофилларнинг 
емирилиши туфайли пироген, яъни ҳароратни кўтарувчи моддалар ҳосил 
бўлади. Яллиғланиш ўчоқларида нобуд бўлган нейтрофиллар емирилган 
микроблар ва тўқима тузилмалари билан биргаликда йирингни асосий 
қисмини ташкил этади. Нейтрофилларнинг яшаш муддати ўрта ҳисобда 10,2 
суткага тенг бўлиб, шундан 4 суткаси суяк кўмигида ўтади. Нейтрофиллар 
периферик қонда оз муддат (8-24 соат) бўлади. Тўқимага тушгач, улар қайтиб 
томирларга ўтмайди, тўқималарда ўз вазифаларини адо этгач, емирилади. 
Нейтрофиллар миқдорининг кўпайиб кетиши - нейтрофилѐз турли хил 
яллиғланиш реакцияларида кузатилади. Бундай ҳолларда кўпинча таѐқча 
ядроли ва ѐш нейтрофиллар процент миқдоринииг кўпайиши, яъни 
лейкоцитар формуланинг чапга силжиши қайд этилади. 


140 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish