Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Эозинофил лейкоцитлар ёки эозинофиллар



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Эозинофил лейкоцитлар ёки эозинофиллар
.
Улар нейтрофилларга 
нисбатан бирмунча йириқроқ бўлиб, диаметри қонда 10-11 мкм, қон 
суртмасида эса 12-15 мкм га тенг. Эозинофиллар физиологик ҳолатда 
лейкоцитлар умумий миқдорининг 2-5% ини ташкил этади. Эозинофиллар 
ядроси, неитрофилларникига ўхшаш тузилган бўлиб, алоҳида бўлаклардан 
(сегментлардан) иборат. Бўлаклар сони эозинофилларда асосан 2 та бўлиб, 3 
ѐки ундан кўп сегментли ядро сақловчи эозинофиллар жуда кам учрайди. 
Эозинофилларни бошқа лейкоцитлардан ажратиб турувчи асосий хусусияти 
улар цитоплазмасида жойлашган махсус доначаларнинг ўзига хос 
тузилишидир. Эозинофил доначалари икки турли бўлиб, биринчиси юмалоқ 
ѐки овал шаклга эга ва нейтрофилларникига нисбатан йирикроқдир 
(диаметри 0,3-1,5 мкм). Улар кўп миқдорда бўлиб, Романовский усули билан 
бўялганда эозин билан қизил рангга бўялади ва ташқи кўриниши бўйича 
«қизил икрани» эслатади. 
Электрон микроскоп остида эозинофиллар ўзларининг ҳужайра 
органеллалари тузилиши бўйича нейтрофиллардан деярли фарқ қилмайди. 
Улар цитоплазмасидаги махсус эозинофил донадорлиги эса ўзига хос 
ултрамикроскопик тузилишга эга. 
Одамда ва каламуш эозинофилларида биринчи тур доначалар овал ѐки 
чўзинчоқ шаклга эга бўлиб, ҳар хил электрон зичликка эга бўлган 
қисмлардан иборат. Доначаларнинг марказида ѐки марказдан сал четроқда 
катта электрон зичликка эга бўлган призма, трапеция ѐки тўғри бурчак 
шаклидаги 
кристаллоид
тузилма жойлашган бўлиб, қолган қисми эса 
электрон зичлиги камроқ донадор материалдан иборат. Иккинчи тур 
доначалар майдароқ (0,1-0,5 мкм) бўлиб, гомоген ѐки донадор тузилишга эга. 
Уларда кристаллоид учрамайди. Бу доначалар оз миқдорда бўлиб, ўзида 
кислотали фосфатаза ва арилсулфатаза ферментларини сақлайди. Уларга 
биринчи тур доначалар ҳосил бўлишидаги дастлабки босқич деб қаралади. 


141 
Биохимиявий ва цитохимиявий усуллар билан биринчи тур эозинофил 
доначаларда кислотали фосфатаза ва арилсулфатазадан ташқари оксидланиш 
ферментлари - пероксидаза, 
диаминоксидаза (гистаминаза)
ва каталазалар 
борлиги аниқланган. Пероксидаза эозинофилларда нейтрофилларга нисбатан 
2,5 баравар кўп бўлиб, химиявий таркиби билан лактопероксидазаларга 
киради. Пероксидаза доначаларнинг периферик қисмида жойлашиб, 
кристаллоид тузилмаларда учрамайди. Ферментлардан ташқари доначалар 
таркибида кўп миқдорда асосий ва катион оқсиллар бор. Барча кўрсатилган 
моддалар эозинофилларнинг махсус вазифаларни бажаришини таъминлайди. 
Эозинофил лейкоцитлар актив ҳаракат қилиш ва бирмунча фагоцитоз 
қобилиятига эга. Турли аллергик ҳолатларда эозинофилларнинг сони билан 
гистамин моддаси алмашинуви орасида ўзаро боғланиш бўлиб, эозинофиллар 
гистаминни актив равишда ютади ва гистаминаза ферменти ѐрдамида 
парчалайди. Шунингдек, эозинофиллар серотонинни ҳам парчалаш 
қобилиятига эга. Арилсулфатаза ва катион оқсиллар аллергик реакцияларда 
ҳосил бўладиган моддалар (аллергия медиаторлари) ни нейтраллашда актив 
иштирок этадилар. Пероксидаза, асосий ва катион оқсиллар организмга 
тушган турли хил паразитларга ва уларнинг личинкаларига цитотоксик 
таъсир 
кўрсатади. 
Эозинофилларнинг 
антипаразитар 
таъсирида 
доначаларнинг кристаллоид қисмида жойлашган 
бош ишқорий оқсил
асосий 
ўрин тутади. Эозинофиллар плзмолеммасида иммуноглобулинларнинг Fc-
қисмлари, комплементнинг С3, С4, С5 компонентлари рецепторлари мавжуд. 
Аллергия омилларини нейтраллаш билан бирга, эозинофиллар базофил 
лейкоцитлар ва семиз ҳужайралар дегрануляциясига, яъни улардан гистамин 
ва серотонин ажралиб чиқишига тўсқинлик қилади. Бу борада эозинофиллар 
шу ҳужайраларнинг ўзига хос антагонисти ҳисобланиб, тўқима гомеостазида 
катта рол ўйнайди.
Эозинофиллар сонининг ошиб кетиши 
эозинофилия 
деб аталиб, турли 
хил аллергик ҳолатларда, жумладан, бронхиал астмада, зардоб касаллигида, 


142 
паразитар касалликларда ва бошқаларда учрайди. Эозинофиллар такомили ва 
уларнинг қонга тушиши гуморал бошқарув механизмлари таъсири остида 
бўлади. Эозинофилларнинг яшаш муддати 10-12 суткага тенг бўлиб, шундан 
4 суткаси суяк кўмигида ўтади. Улар қонда қисқа вақт (4-12 соат) бўлиб, 
кейин тўқималарга чиқади ва ўз асосий вазифаларини бажаради. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish