Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

пойкилоцитоз 
(юнон. poykilos - ҳар хил) деб аталиб, баъзи бир патологик 
ҳолларда учрайди. Ўроқсимон анемия каби ирсий табиатга эга касалликларда 
эритроцитлар ўзига хос шаклни олиши мумкин (масалан, ўроқ шаклини).
Эритроцитларнинг ўртача диаметри соғлом одамларда 7,2 мкм (7,1-8,0 мкм) 
бўлиб, бундай эритроцитлар 
нормоцитлар, 
6 мкм дан кичиклари 
микроцитлар, 
9 мкм дан йириклари эса 
макроцитлар 
деб юритилади. Қон 
эритроцитларининг доимий катталиги ўзгариб, уларнинг нормадагидан катта 
ѐки кичик бўлишига анизоцитоз дейилади. 
Эритроцитларнинг ўртача ҳажми тахминан 88 мкм
3
га, юзаси эса 125 мкм
2
га тенг. Тирик эритроцитлар сарғиш-яшил рангга эга бўлиб, 
эритроцитларнинғ қалин қатлами қон учун характерли бўлган қизил рангни 
беради. Янги тайѐрланган қон суртмаларида эритроцитлар ўзларининг ѐн 
юзалари билан ѐпишиб «танга устунчалари» деб номланган тузилмаларни 
ҳосил қилиши мумкин. Романовский усулида азур-эозин билан бўялганда 
эритроцитлар кислотали бўѐқлар (масалан, эозин) билан, яъни оксифил 
бўялади. Эритроцитларнинг тахминан 2-3 проценти эса ҳам кислотали, ҳам 
ишқорий бўѐқлар билан бўялиш (полихроматофилия) хусусиятига эга. Агар 


131 
эритроцитларни ҳали тирик вақтида (суправитал) бриллианткрезил кўк ѐки 
азур-2 бўѐғи билан бўясак, уларнинг маълум бир қисмида ҳаворанг бўялган 
ва ипчалар билан туташган доначаларни кўрамиз. Бу тузилмалар донадор-тўр 
модда (substantia reticulo-filamentosa) номини олиб, ўзида шу тузилмаларни 
тутадиган 
эритроцитлар 
эса 
геморетикулоцитлар 
дейилади. 
Геморетикулоцитлар миқдори соғлом одамда 1-6% бўлнб, уларнинг миқдори 
қон йўқотганда ѐки турли камқонлик касалликларида кўпаяди. Электрон 
микроскоп остида геморетикулоцитларда эндоплазматик тўр, рибосомалар ва 
митохондрияларнинг қолдиқлари сақланиб қолганлиги кўринади. Демак, 
геморетикулоцитлар ҳали охиригача етилмаган ѐш эритроцитлардир. 
Эритроцитлар осмотик босим ўзгаришига жуда сезгир. Гипотоник 
эритмаларда улар шишиб ѐрилади, бу ҳодиса 
эритроцитларнинг гемолизи 
дейилади. Гипертоник эритмаларда эса эритроцитлар бужмаяди. Гемолиз 
процесси эритроцитлардан гемоглобиннинг чиқиб кетишига олиб келади. 
Гемолизга учраган эритроцитлар қобиғини электрон микроскоп остида 
ўрганиш жуда қулай. Эритроцитлар қобиғи типик биологик мембранадан 
иборат бўлиб, унинг ташқи юзасида фосфолипидлар, олигосахаридлар ва 
гликопротеинлар жойлашади. Ички юзада эса актив гликолитик ферментлар, 
АТФ-азалар ва гликопротеинлар мужассамлашгандир. Эритроцитлар қобиғи 
ѐки плазмолеммаси ярим ўтказувчи мембрана бўлиб, қон ва тўқималар 
орасида актив модда алмашинувини таъминлайди. Эритроцитлар 
мембранасида 
гликофорин
гликопротеини бўлиб, унинг таркибига кирувчи 
сиал кислота қолиқлари эритроцитлар юзасининг манфий зарядланганлигини 
белгилайди. Гликофоринлар фақат эритроцитларда учрайди, улар қон 
гуруҳларида 
эритроцитлар 
антигенларининг 
(
агглютиногенларнинг

турларини белгилашда иштирок этади. Мембрана гликолипидлари ва 
гликопротеидларининг карбонсув занжирлари глюкурон кислотаси билан 
бирликда эритроцитларда А ва В агглютиногенларни ташкил қилади. Улар 
қон плазмасининг гамма-глобулинлар фракциясига кирувчи тегишли 


132 
оқсиллар – алфа- ва бета-агглютининлар таъсирида эритроцитларнинг 
агглютинациясини (бир-бирига ѐпишишини) чақиради. Эритроцитлар 
юзасида резус-фактор антигени ҳам бўлади (Rh). У 86% одамларда бўлади 
(Rh+), 14% одамда бўлмайди (Rh–). Ҳозирги кунда қоннинг 30га яқин 
группалар системаси аниқланган. Аммо клиник амалиѐтда қон қуйишда 
биринчи навбатда донор ва реципиентларнинг AB0 системаси (тўртта 
группа) ва Rh-фактор (икки группа – (Rh+) ва (Rh–) аниқланади.
Гемолизга учрамаган эритроцитлар электрон микроскоп остида 
гомоген тузилишга эга бўлиб, электронлар учун ўта юқори зичликка эга. 
Эритроцитлар таркибида хромопротеидлар группасига кирувчи мураккаб 
оқсил – гемоглобиннинг (Hb) борлиги уларнинг электрон микроскоп остида 
юқори зичликка эга бўлишини таъминлайди. 
Эритроцитлар тахминан 60% сувдан ва 40% қуруқ моддадан иборат. 
Қуруқ модданинг тахминан 95% ини гемоглобин ташкил этади. 
Химиявий тузилиши бўйича гемоглобин молекуласида темир элементи 
бўлган актив простетик группа гемдан (4%) ва оқсил группа глобиндан (96%) 
таркиб топган. Гем одам гемоглобинининг барча турлари учун бир хил 
бўлиб, глобин эса турли хилда бўлиши мумкин. Гемоглобиннинг 15 дан 
ортиқ тури мавжуд бўлиб, улар ѐшга ва организм ҳолатига қараб ўзгариши 
мумкин. Янги туғилган чақалоқларда гемоглобиннинг F тури (HbF, fetus - 
эмбрион) 80% дан ортиқроқ бўлиб, А тури эса (HbA, adult - етук) 20% ни 
ташкил этади. Организм вояга етгандан сўнг гемоглобин асосан А турдан 
(98% дан ортиқроқ HbA) ташкил топади. Баъзи бир ирсий касалликларда 
генлар мутацияси туфайли бузилган гемоглобин молекулалари ҳосил бўлади. 
Бундай гемоглобин полимерланиб, агрегатлар ҳосил қилади, натижада 
эритроцитлар бужмайган ѐки ўроқ шаклини олади. Бу ҳолат ўроқсимон 
анемия деб аталиб, қон тизимининг бошқа қисмларида (масалан, қоннинг 
ивиш системаси) ҳам бўладиган ўзгаришлар билан биргаликда кечади. 
Гемоглобин, аниқроғи глобин оқсили молекуласидаги аминокислоталар 


133 
таркибидаги ўзгаришлар 
гемоглобинозлар
ѐки 
гемоглобинопатиялар
деб 
юритилади. Ҳозирги кунда уларнинг 150 дан ортиқ турлари маълум.
Эритроцитлар кислородни тўқималарга ва ҳосил бўлган карбонат 
ангидридни тўқималардан ўпкага ташиб берувчи асосий элементлардир. 
Эритроцитлар тўқиманинг нафас олиш процессида иштирок этишдан 
ташқари, ўзларига ҳар хил моддаларни, аминокислоталарни ва токсинларни 
бириктириш (адсорбсия) хусусиятига эга. Эритроцитларнинг яшаш муддати 
ўртача 90 – 120 кун. Эритроцитлар қарий бошлаши билан уларнинг 
таркибидаги ферментлар активлиги пасаяди, модда алмашинуви сусаяди, 
оқсиллар (спектрин, гликофорин) деградацияга учрайди. Мембранасида 
оқсил деградацияси туфайли ўзига хос ―қарилик‖ антигенлари пайдо бўлган 
эритроцитлар иммуноглобулин молекулалари билан қопланади. Қариган 
эитроцитлар макрофаглар томонидан таниб олиниб фагоцитоз қилинади. Бу 
жараѐн асосан талоқда ҳамда жигар ва суяк кўмигида амалга ошади. 
Емирилган эритроцитлар таркибидаги гемоглобин оқсилга ва темир 
сақловчи қисмларга парчаланади. Темир сақловчи гемосидерин ѐки ферритин 
моддалари янги тараққий этаѐтган эритроид ҳужайралар цитоплазмасига 
тушиб, қайтадан гемоглобин синтези учун ишлатилади. Шунингдек, 
парчаланган эритроцитларнинг маҳсулотлари жигарда билирубин ва ўт 
кислоталари синтезида ҳам ишлатилиши мумкин. Бир кунда эритроцитлар 
умумий массасининг 0,5 – 1,5% ѐки 1 мкл қонда 40000-50000 эритроцит 
ҳалок бўлади. Соғлом одамда кунига ўрта ҳисобда 200 - 250 миллион 
эритроцит емирилади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish