Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


I – мерокрин, II – микроапокрин, III – макроапокрин, IV - голокрин



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
I – мерокрин, II – микроапокрин, III – макроапокрин, IV - голокрин 
 
Расм 3.9. Экзокрин безларнинг секреция турлари (схема). 
 
Экзокрин безларда ишланаѐтган секрет шиллиқ, оқсил, аралаш ѐки 
липид табиатли бўлиши мумкин. Без ҳужайраларининг секрет ишлаш 
жараѐни 
секретор цикл 
деб юритилади. Уни қуйидаги 5 фазага бўлиш 
мумкин: 1) ҳужайрага секрет ишлаш учун керак бўлган моддаларнинг 
кириши; 2) ҳужайра ичидаги структуралар иштирокида секретнинг 
синтезланиши; 3) секретор модданинг етилиши; 4) етилган секретор 
модданинг тўпланиши; 5) секретор модданинг ажралиб чиқиши. 
Биринчи фазада қон ва лимфадан ҳужайранинг базал плазматик қобиғи 
орқали секрет ишлаш учун керакли бўлган турли моддалар унинг 
цитоплазмасига киради. Сўнг улардан ҳужайраларнинг эндоплазматик 
тўрида органик бирикмалар ҳосил бўлиб, улар Голжи комплексида етилади 
ва шаклланади. Голжи комплексидан ажралган секрет доначалари 
ҳужайранинг апикал қисмида тўпланади ва без охирги бўлимлари бўшлиғига 


124 
ажралади.
 
 


125 
IV БОБ 
БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМАЛАР. ҚОН, ЛИМФА ВА ГЕМОПОЭЗ 
Мезенхимадан ҳосил бўлиб, таянч-трофик вазифани бажарувчи, лекин 
тузилиши билан фарқланувчи тўқималар (таянч-трофик, ички муҳит 
тўқималари) 
бириктирувчитўқималар
гуруҳини ташкил этади. Бу гуруҳ 
барча тўқималар ичида ўзининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради ва
таркибига қон, лимфа, сийрак ва зич бириктирувчи тўқима, ретикуляр,ѐғ, 
пигмент ва шиллиқ тўқима, тоғай ва суяк тўқималари киради. 
Бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг келиб чиқиши устида таниқли 
рус гистологи А.А.Максимов бир қатор ноѐб тажрибалар ўтқазди ва у 
биринчилардан бўлиб, қон ва бириктирувчи тўқималар генетик ва 
функционал нуқтаи назардан бир эканлигини исботлади.
Кўп экспериментал изланишлар шуни кўрсатдики, бириктирувчи 
тўқима ҳужайралари қон ҳужайралари каби ўзига хос ўзак ҳужайрадан 
ривожланар экан. Ўтган аср бошларида А. А. Максимов илгари сурган, яъни 
барча 
қон 
ҳужайралари 
ва 
бириктирувчи 
тўқима 
ҳужайралари 
лимфоцитларга ўхшаш ҳужайралардан ривожланади, деган назария ҳозирги 
кунда тўла тасдиқланди. Такомил даврида юқорида келтирилган 
тўқималарнинг ҳаммаси ҳомиланинг бошланғич ривожланиш босқичида 
ҳосил бўладиган мезенхимадан тараққий этади. Мезенхима бирламчи кам 
дифференциаллашган бириктирувчи тўқимадир. У мезодермадан кўчиб, 
ҳомила варақлари орасида ва ўқ органлар атрофида жойлашиб, ҳужайралар 
ҳосил қилади. Мезенхиманинг ҳосил бўлишида қисман эктодермадан кўчган 
ҳужайралар ҳам иштирок этади. Мезенхима тўқимасини ҳосил қилувчи 
мезенхима ҳужайралари юлдузсимон шаклга эга бўлиб, ўсиқлар билан 
бирлашади ва тўрсимон тузилмани ҳосил қилади. Бу ҳужайралар аморф ва 
фибрилляр ҳужайралараро модда ишлаб чиқаради. 


126 
Ҳамма ички муҳит тўқималари учун хос умумий хусусият – бу уларда 
ҳужайралар ва ҳужайралараро моддаларнинг 
мавжудлигидир. Ички муҳит 
тўқимасининг қон ва лимфа тўқимасидаги ҳужайралараро модда суюқ бўлса, 
тоғай ва айниқса суяк тўқималарида унинг зичлашганлигини кузатиш 
мумкин. 
Бажарадиган вазифаси бўйича ҳам ички муҳит тўқимасининг таркибий 
қисми бир-биридан фарқланади. Қон, лимфа, сийрак бириктирувчи тўқима 
бутун организмни озиқа моддалар билан таъминлагани учун уларни 
трофик 
тўқималар 
деб аталади. Шу тўқималар организмга тушган микроблар ва ѐт 
оқсиллар билан курашда асосий ўрин тутади. Қон ва бириктирувчи тўқима 
маълум ҳужайралари фагоцитоз қилиш ва антителолар ҳосил қилиш 
қобилиятига эга. Ички муҳит тўқимасининг бошқа турлари эса кўпроқ 
механик вазифани бажаради. Улар суяк, тоғай ва зич бириктирувчи 
тўқималардир. Ички муҳит тўқимаси ҳужайралари эпителий тўқимасидан 
фарқли равишда нополяр ҳужайралардир. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish