Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Кўп қаватли эпителий 
Кўп қаватли эпителий асосан ҳимоя функциясини бажаради, шунинг 
учун ҳам у тананинг кўпроқ ташқи таъсиротларга учрайдиган жойларини 
қоплайди. У терининг юзасини, оғиз бўшлиғини, қизилўнгач, кўзнинг мугуз 
пардасини, буйраккосачаси, сийдик пуфаги, сийдик чиқарув йўли ва қинни 
қоплайди. Кўп қаватли ясси эпителий бир неча қават бўлиб жойлашган 
ҳужайралардан тузилган, унинг фақат базал қаватидаги ҳужайралари базал 
мембранада ѐтади. Кўп қаватли эпителий 3 турга бўлинади: 1) кўп қаватли 
ясси мугузланадиган эпителий; 2) кўп қаватли ясси мугузланмайдиган 
эпителий; 3) ўзгарувчан эпителий. 
Кўп қаватли ясси мугузланувчи эпителий
(расм 3.5). Бу эпителий 
терининг эпидермис қаватини ташкил қилади. У бир неча қават жойлашган 
ҳужайралардан тузилган. Морфофункционал хусусиятларига қараб 5 та қават 
тафовут қилинади: базал, тиканаксимон, донадор, ялтироқ ва мугуз қаватлар. 


117 
Расм3.5. Кўп қаватли ясси 
мугузланувчи эпителий

1-
1. Базал мембрана; 
2-
2. Базал қават; 
3-
3. Тиканаксимон қават; 
4-
4. Донадор қават; 
5-
5. Ялтироқ қават; 
6-
6. Мугуз қават; 
7-
7. Ҳаво пуфакчалари; 
8-
8. Бириктирувчи тўқима; 
9-
9. Қон томир. 
Базал мембрана устида цилиндрсимон шаклдаги 
базал қават
ҳужайралари ѐтади. Унинг устида бир неча қават бўлиб кўп қиррали 
ҳужайралар жойлашади. Бу қават 
тиканаксимон
ҳужайралар қавати деб 
аталади. Тиканаксимон ҳужайралар орасида ҳужайралараро кўприкчалар 
мавжуд бўлиб, улар электрон микроскоп орқали текширилганда 
цитоплазматик ўсимталардан ташкил топганлиги аниқланган. Бу ўсимталар 
бир-бирига зич тегиб туради ва десмосомалар орқали бирикади. Базал ва 
тиканаксимон ҳужайраларнинг цитоплазмасида махсус органеллалар - 
тонофибриллалар бўлади. 
Донадор қават
цитоплазмаси кератогиалин 
доначаларини тутувчи ясси ҳужайралардан ташкил топган. 
Ялтироқ қават
асосан кафт ва товон терисида учрайди. Бу қават ядро тутмаган, 
цитоплазмаси оқсил модда - элеидин билан тўлган 3-4 қават ясси 
ҳужайралардан иборат. Элеидин яхши бўялмайди, лекин кучли нур 
синдириш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳужайралар чегараси аниқ 
билинмайди ва бу қават препаратда рангсиз ялтироқ тасма ҳолида кўринади. 


118 
Мугуз қават
ясси мугуз тангачалардан иборат. Уларнинг таркибида ҳаво 
пуфакчалари ва мугуз модда-кератин бўлади. Ҳужайраларнинг мугуз 
тангачаларига айланиши уларнинг нобуд бўлиши билан боради. Ядро ва 
цитоплазма органеллалари парчаланади, ялтироқ қават бор жойда 
элеидиндан, бошқа қисмларда эса тонофибрилла материалидан кератин 
ҳосил бўлади. Ясси мугуз тангачалар доимо тушиб, унинг ўрнига пастки 
қаватдаги ҳужайралар силжиб келади. Бунинг ҳисобига эпителий доимо 
тикланиб туради. Базал ва тиканаксимон ҳужайралар бўлиниб кўпаяди, 
кейинчалик уларда мугузланиш жараѐни кечади ва тушиб кетади, уларнинг 
ўрнини бошқа ҳужайралар тўлдиради. Бу жараѐн тери эпителийсининг 
физиологик регенерацияси дейилади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish