Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet343/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
ҚОВУҚ 
Қовуқнинг шиллиқ пардаси ўзгарувчан эпителий ва сийрак толали 
шаклланмаган бириктирувчи тўқимали хусусий қаватдан иборат. 
Бириктирувчи тўқимали қават қон ва лимфа томирларига бой. Майда қон 
томирлар эпителийга жуда яқин ѐтади. Қовуқ шиллиқ пардаси сийдик йўқ 
вақтда бурмалар ҳосил қилиб, бу бурмалар қовуқ сийдикка тўлганда 
текисланади. Қовуқнинг учбурчак соҳасининг шиллиқ пардасида бурмалар 
бўлмайди. Бу соҳада шиллиқ ости пардаси йўқ бўлиб шиллиқ парданинг 
хусусий қавати мушак парда билан бирлашиб кетади. Бу соҳада сийдик 
найининг пастки қисмидаги безларга ўхшаш безлар жойлашган. Қовуқнинг 
бошқа қисмларида шиллиқ пардаостида сийрак бириктирувчи тўқимадан 
иборат шиллиқ ости парда жойлашади. 
Қовуқ мушак пардаси ички, ташқи бўйлама ва ўрта айлана йўналган 
мушак қаватларидан иборат. Қовуқнинг ташқи сийдик чиқарув йўлига давом 
этиш қисмида (қовуқнинг бўйин қисми) айлана жойлашган мушак тутамлари 
сфинктер ҳосил қилади. Мушак тутамларини ўраб турувчи бириктирувчи 


727 
тўқима қатламлари қовуқнинг ташқи адвентиция пардасига, қовуқнинг туб 
қисмида эса сероз қаватга ўтиб кетади. Қовуқнинг туб қисми сероз парда 
билан ўралган. 
Қовуқ симпатик, парасимпатик ва спинал (сезувчи) нервлар билан 
таъминланган. Бундан ташқари, қовуқда кўп миқдорда нерв тугунчалари ва 
марказий нерв системасининг нейронлари аниқланган. Бу нейронлар, 
айниқса, сийдик найларининг қовуққа қуйилиш жойида кўп бўлади. Бундан 
ташқари, қовуқнинг сероз, мушак ва шиллиқ пардаларида кўп миқдорда 
рецептор нерв охирлари ҳам учрайди. 
ТАШҚИ СИЙДИК ЧИҚАРУВ ЙЎЛИ 
Эркаклар ва аѐлларда ташқи сийдик чиқарув йўли ҳар хил тузилган. 
Аѐлларда уретранинг жинсий йўлларга алоқаси йўқ, эркакларда эса ташқи 
сийдик чиқарув йўллари уруғ чиқарув йўли бўлиб ҳам хизмат қилади. Аѐллар 
ташқи сийдик чиқарув йўли шиллиқ, мушак ва ташқи пардалардан иборат. 
Шиллиқ парданинг хусусий қатлами сийрак толали бириктирувчи тўқима 
бўлиб, кўп миқдорда ҳужайралар тутади. Ташқи тешик соҳаси шиллиқ парда 
кўп қаватли ясси мугузланмайдиган эпителий билан қопланган бўлиб, 
шиллиқ парданинг хусусий қавати кўпгина сўрғичлар ҳосил қилади. Ташқи 
сийдик чиқарув йўлида оз миқдорда безлар бўлиб, улар 
периуретрал безлар 
деб аталади. Ташқи сийдик йўлининг кучли ривожланган мушак пардаси 
ички бўйлама ва ташқи айлана силлиқ мушаклардан иборат бўлиб, уларнинг 
орасида эластик толаларга бой бўлган бириктирувчи тўқима қавати 
жойлашади. Сийдик йўлининг ташқи қисмида кўндаланг-тарғил мушак 
толалари ташқи сфинктерни ҳосил қилади. 
Эркаклар ташқи сийдик чиқарув йўлининг тузилиши ҳамма 
бўлимларда бир хил эмас. Унинг девори ҳам шиллиқ, мушак ва адвентиция 
пардалардан иборат. Сийдик йўли простата қисми шиллиқ пардасининг 
эпителийси қовуқ эпителийси каби бўлади. Бу эпителий аста-секин кўп 


728 
қаторли призматик шаклга ўтиб, сийдик йўлининг ғовак танаси қисмига 
ўтганда эпителий кўп қават ҳосил қилади. Эпителийнинг кўп қаторли 
қисмида қадаҳсимон ва эндокрин ҳужайралар учрайди. Мушак парда 
уретранинг простата қисмида ички бўйлама ва ташқи айлана қатватлардан 
иборат. Мушак пардаси аста-секин йўқолиб боради. Ғовак тананинг олдинги 
қисмида алоҳида жойлашган мушак тутамларигина сақланиб қолади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   339   340   341   342   343   344   345   346   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish