Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet346/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

Сперматогенез.
Эркаклар жинсий ҳужайраси – сперматозоидлар 
уруғдоннинг эгри-бугри найларида пайдо бўлади. Сперматогенез деб 
номланувчи бу жараѐн организм балоғат ѐшига етганда бошланади. 
Уруғдонда спрематозоидларнинг ишлаб чиқарилиши жинсий фаоллик 
сўнгунга қадар давом этади ва эгри-бугри най деворида сперматогенезнинг 
турли даврига мансуб бўлган жинсий ҳужайралар маълум бир тартибда 


736 
жойлашади. Сперматогенез жараѐни 4 даврга бўлиб ўрганилади: 1) кўпайиш; 
2) ўсиш; 3) етилиш; 4) шаклланиш. 
Кўпайиш
даврида базал мембранада ѐтувчи сперматогонийларнинг 
митоз бўлиниши содир бўлади. Сперматогонийлар орасида қорамтир, резерв, 
бўлинмайдиган - А турдаги ўзак ҳужайралар ва оқиш, тез бўлинувчи – А 
турдаги ярим ўзак ҳужайралар фарқланади. Оқиш А ҳужайраларнинг 
бўлиниши ҳисобига дифференциалланувчи ҳужайралар ҳосил бўлади. Базал 
мембранада ѐтувчи мазкур ҳужайралар митоз йўли билан бўлиниб кўпаяди, 
бир-биридан тўлиқ ажралмай цитоплазматик кўприкчалар орқали боғланиб 
синцитийларни ҳосил қилади. Бу ҳолат базал мембранага сиғмаган 
ҳужайраларни кейинги қаватга кўтарилишига олиб келади. Сперматоген 
эпителийнинг иккинчи қаватини ҳосил қилган мазкур ҳужайралар энди 
митотик бўлиниш қобилиятини йўқотади ва сперматогенезнинг кейинги 
ўсиш даврига ўтиб, 1-тартибли сперматоцитларга айланади.
Ўсиш даври
5 та фазани ўз ичига олади: 1) лептотена; 2) синаптена; 
3) пахитена; 4) диплотена; 5) диакинез. 
Лептотенада 
сперматоцитларнинг хромосомалари спираллашади ва 
улар ингичка узун ип шаклида кўринадиган ҳолатга келади. 
Синаптена ѐки зиготенада 
гомологик хромосомалар бивалентларни 
ҳосил қилиб жуфтлашади (конъюгация) ва хромосомалар чирмашади 
(кроссинговер) ва улар орасида ген алмашинуви содир бўлади.
Пахитена 
бивалентлар таркибидаги хромосомаларнинг янада 
спираллашиши, натижада уларнинг йўғонлашиши ва калталашиши билан 
тавсифланади.
Диплотенада 
бивалентлар таркибидаги хромосомалар ва хромосомалар 
таркибидаги хроматидалар бир-биридан ажрала бошлайди, улар орасида 
ѐриқлар ҳосил бўлади, лекин тўлиқ бир-биридан ажралмайди.
Диакинез 
бивалентлар таркибидаги хромосомаларнинг кейинги 
спираллашуви ва тетрадаларнинг ҳосил бўлиши билан тавсифланади. Ҳар 


737 
бир бивалентдан 4 та хроматида ѐки монададан иборат битта тетрада, жами 
23 тетрада ҳосил бўлади. Тетрадалар тутувчи ҳужайралар биринчи тартибли 
сперматоцитлардир. Ўсиш даврининг охири биринчи тартибли сперматоцит 
(тетрада) пайдо бўлиши билан тугалланади, сўнгра етилиш даври бошланади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish