Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet351/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

УРУҒ ПУФАКЧАЛАРИ 
 
Уруғ пуфакчалари уруғ олиб кетувчи йўлнинг бўртиб чиққан 
қисмидан иборат. Пуфакчалар яхши ифодаланган секретор функцияси ва кўп 
сонли бурмалари борлиги билан характерланади. Унинг ички қисмида бош 
бурмалардан ташқари иккиламчи ва учламчи бурмаларни ажратиш мумкин. 
Бу бурмалар ўзаро бирикиб мураккаб катакли тузилма ҳосил қилади. 
Уруғ пуфакчаларининг деворида ҳам уч парда фарқланади, шиллиқ, 
мушак ва ташқи бириктирувчи тўқима ѐки адвентиция пардалари. Шиллиқ 
парда бир қаватли кубсимон ѐки паст призматик эпителий билан қопланган. 
Эпителий остида шиллиқ парданинг хусусий қавати жойлашади. У эластик 
толаларга бой, сийрак толали бириктирувчи тўқимадан иборат. Мушак парда 
тартибсиз жойлашган силлиқ мушак толаларидан иборат. Ташқи адвентиция 
қавати ҳамма жойдаги каби сийрак бирикитирувчи тўқимадан иборат. 
Уруғ пуфакчалари уруғ сақловчи жой бўлмай, балки қўшимча жинсий 
безлар бўлиб, шиллиқ суюқлик ишлайди ва у чиқариладиган спермага 
аралашиб, уни нейтраллайди ва суюлтиради. 
Уруғ отувчи канал.
Уруғ отувчи йўлнинг бурмали шиллиқ пардаси бир 
қават призмасимон эпителий билан қопланган бўлиб, деворида унча 
ривожланмаган мушак пардалари тутади. Бу канал бириктирувчи тўқимадан 
иборат парда билан ўралган. Уруғ отиб чиқарувчи канал дорзомедиал 
деворида бир қатор ор тиқлар мавжуд. Баъзи бир ортиқлар тузилиши бўйича 
уруғ пуфакчалари билан бир хил бўлгани учун у қўшимча пуфакчалари ҳам 


745 
деб номланиши мумкин. Бошқалари эса, простата безининг без найларини 
эслатади. Ҳар иккаласининг деворида силлиқ мушак толалари ѐтади. 
ПРОСТАТА БЕЗИ 
Простата бези 
(prostata) мушакли без бўлиб, у сийдик чиқарув 
каналининг юқори (простатик) бўлими атрофида жойлашади. 
Тараққиѐти.
Простата безининг безли тўқимаси урогенитал синус 
муртагидан, бириктирувчи ва силлиқ мушак тўқималари мезенхимадан 
ривожланади.
Простата бези ташқи томондан юпқа бириктирувчи тўқимали капсула 
билан ўралган бўлиб, мушак тутамлари бириктирувчи тўқима қатламлари 
билан биргаликда безни 30-50 та бўлакчаларга бўлади. Простата бези 
паренхимаси таркибига 3 хил простатик безлар киради: 1) шиллиқ парданинг 
хусусий пластинкасида жойлашган майда безлар гуруҳи (марказий гуруҳ); 2) 
сийдик чиқарув каналининг шиллиқ ости пардасида жойлашган безлар 
гуруҳи (ўтувчи ѐки оралиқ гуруҳ); 3) простата безининг қолган барча 
қисмини эгалловчи йирик безлар гуруҳи (периферик гуруҳ). Учинчи гуруҳ 
безлари баъзан бош (glandulae principales prostaticae) безлар ҳам деб 
юритилади (расм 18.3).
Расм 18.3 Простата бези тузилишининг схемаси 
Простата безлари оҳирги 
бўлим ва сийдик чиқарув 
канали 
(уретра)га 
очилувчи 
чиқарув 
найларидан 
ташкил 
топган. 
Простата 


746 
безларининг охирги бўлимлари 2 хил эпителий ҳужайралари: суюқ шиллиқ 
секрет ажратувчи мукоцитлар ва регенрация манбаи бўлган базал 
ҳужайралардан иборат. Уларнинг чиқарув найлари кўп қаторли призматик 
эпителий билан қопланган. Безнинг охирги бўлими ва чиқарув найлари 
атрофида сийрак толали бириктирувчи ва силлиқ мушак тўқималаридан 
иборат қатламлар жойлашади.
Уруғ дўмбоқчаси
(colliculus semi nalis) сийдик чиқариш каналининг 
орқа деворига ўрнашади. Унинг юзаси ўзгарувчан эпителий билан қопланган 
бўлиб, асосини кўплаб эластик толаларва силлиқ мушак ҳужайраларини 
тутувчи бириктирувчи тўқима ташкил этади. Уруғ дўмбоқчасида жинсий 
сезгинииг асосий нуқтаси бўлган нерв толалари ва нерв охирлари кўплаб 
жойлашиб, уларнинг таъсирланиши эрекция на эякуляциянпнг баъзи 
фазаларини юзага келтириб чиқаради. Уруғ дўмбоқчаси эрекция ҳолатида 
эякулятнинг сийдик пуфагига қараб оқишига ва сийдик чиқишига қаршилик 
кўрсатади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish