ҚИЗИЛЎНГАЧ
Тараққиёти.
Қизилўнгач эпителий қавати олдинги ичак энтодермасида
663
жойлашган прехордал пластинкадан, бошқа қаватлари эса атрофдаги
мезенхимадан ривожланади. Такомиллашиш жараѐнида эпителиал қават бир
неча марта ўзгаради. Дастлаб, эмбриогенезнинг 4-ҳафтасигача, қизилўнгач
эпителийси бир қаватли цилиндрсимон эпителийдан иборат бўлиб, сўнг икки
қаватлига айланади. Шу вақтдан бошлаб эпителий қатлами ўсиб, қизилўнгач
тешигини беркитиб қўяди. Кейинчалик, эпителий емирилиб, яна найнинг ичи
очилади. Ҳомила ҳаѐтининг 3-ойида қизилўнгач кўп қаторли ҳилпилловчи
эпителий билан қопланади. 4-ойидан бошлаб ҳилпилловчи ҳужайралар
ўрнини цитоплазмасида гликоген тутувчи пуфакчасимон ҳужайралар
эгаллайди. Бу ҳужайралар яссиланиб, 6-ойдан бошлаб кўп қаватли ясси
эпителийни ҳосил қилади. Ҳилпилловчи эпителий қолдиқларини янги
туғилган болаларда кўриш мумкин. Катта ѐшда бундай эпителийни шиллиқ
безларнинг чиқарув найларидагина учратиш мумкин. Қизилўнгач безлари
эмбриогенезнинг 2- ойи якунида, мушак пардаси 2- ойидан бошлаб, шиллиқ
парданинг мушак қавати 4-ойининг бошларида такомиллашади.
Тузилиши.
Қизилўнгач девори 4 та пардадан ташкил топган:
шиллиқ,
шиллиқ ости, мушак ва адвентиция.
Шиллиқ ва шиллиқ ости пардалар 7-10
тагача бўшлиққа қараган бўйлама кетган бурмалар ҳосил қилади.
Шиллиқ парда
эпителий, хусусий ва мускул пластинкалардан иборат.
Эпителий
кўп қаватли ясси мугузланмайдиган бўлиб, 20-25 қават ҳужайра
қатламларидан иборат. Энг юқори қатламларидаги ясси ҳужайраларда кам
миқдорда кератогиалин доначаларини учратиш мумкин.
Шиллиқ парданинг хусусий пластинкаси
сийрак толали шаклланмаган
бириктирувчи тўқимадан иборат. Хусусий қават эпителийга ботиб кириб
сўрғичлар ҳосил қилади. Бириктирувчи тўқимада эластик ва коллаген
толалар кўп бўлади. Бу ерда бириктирувчи тўқиманинг барча компонентлари
мавжуд бўлиб, шунингдек жуда кўп лимфоцитлар учрайди. Кўпинча улар
диффуз ҳолатда жойлашади, баъзан эса лимфоид фолликулаларни ҳосил
қилади. Хусусий пластинкада қизилўнгачнинг кардиал безлари жойлашади.
664
Улар тўда-тўда бўлиб 2 гуруҳни ташкил қилади. Юқори гуруҳ кардиал
безлари ҳиқилдоқнинг узуксимон тоғайи ва кекирдакнинг 5-ҳалқаси
соҳасида, пастки гуруҳи қуйи қисмида - қизилўнгачнинг меъдага ўтиш
жойида бўлади. Бу безлар меъданинг кардиал безларига ўхшаш, яъни оддий
тармоқланган найсимон бўлади. Безларнинг охирги бўлимлари шиллиқ
ишлаб чиқарувчи цилиндрсимон ѐки кубсимон ҳужайралардан иборат бўлиб,
баъзан улар орасида париетал ҳужайралар ҳам учрайди. Безнинг чиқарув
найлари эпителий юзасига очилади. Қизилўнгачнинг кардиал безлари кўп
миқдорда эндокрин ҳужайралар тутади, улар асосан безнинг охирги
бўлимларида, қисман чиқарув найларида жойлашган. Уларга серотонин
ишлаб чиқарувчи EC, энтерохромаффин ҳужайраларга ўхшаш ECL
ҳужайралар киради. Қизилўнгачнинг кардиал безларининг тузилиши,
жойлашиши ва функциясини билиш шифокорлар учун муҳим аҳамиятга эга,
чунки улар жойлашган ерда кўпинча қизилўнгачнинг иккиламчи
бўшлиқлари, кисталари, яралари ва ўсмалари ҳосил бўлади.
Шиллиқ парданинг мушак пластинкаси
эластик толалар тўри билан
ўралган силлиқ мушак ҳужайраларидан тузилган. Силлиқ мушак
ҳужайралари ҳиқилдоқнинг узуксимон тоғайи соҳасида алоҳида тутамлар
ҳосил қилади, кейинчалик бўйлама жойлашган юпқа қаватни ҳосил қилади,
қизилўнгачнинг қуйи қисмига қараб кўпайиб боради ва қизилўнгачнинг
меъдага ўтадиган жойида қалинлиги 200-400 мкм га етади. Ушбу мушак
пластинкаси овқат луқмаларининг шиллиқ парда бўйлаб силжиши
енгиллашади, дағал овқатни шиллиқ пардани емиришидан ҳимоялайди.
Бунда дағал овқат мушак пластинка мушак ҳужайраларининг тонусини
пасайтиради, натижада шиллиқ парданинг бу қисми кенгаяди ва дағал
овқатнинг ўтиши енгиллашади.
Шиллиқ ости парда
шиллиқ пардани мушак пардага нисбатан
ҳаракатини таъминлайди. У сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи
тўқимадан иборат. Шиллиқ парда билан бирга бўйламасига йўналган
665
бурмаларни ҳосил қилади. Улар овқат луқмаси ўтиш вақтида ѐзилади.
Шиллиқ ости парданинг қалинлиги 300-700 мкм га тенг бўлиб, бу ерда
қизилўнгачнинг хусусий безлари жойлашади.
Қизилўнгачнинг хусусий безлари
мураккаб тармоқланган алъвеоляр-
найсимон безлардир. Улар асосан қизилўнгачнинг юқоридаги учдан бир
қисмининг вентрал соҳасида жойлашган. Безларнинг охирги бўлимлари
асосан шиллиқ ҳужайралардан ташкил топган. Без секрети аввал майда, сўнг
йирик чиқарув найларига қуйилади. Улар қўшилиб, шиллиқ парданинг
хусусий пластинкасида йирик ампуляр найларни ҳосил қилади ва эпителий
юзасига очилади. Майда найчаларда эпителий бир қаватли кубсимон ѐки паст
цилиндрсимон, йирик найларда эса кўп қаватли ясси бўлади, баъзида бу ерда
киприкли ҳужайраларни учратиш мумкин. Қизилўнгачнинг хусусий
безларининг маҳсулоти шиллиқ парданинг юзасини намлаб, озиқ
моддаларнинг шиллиқ парда бўйлаб силжишини таъминлайди.
Мушак парда
сийрак толали бириктирувчи тўқима билан ажралган
ички айлана ва ташқи бўйлама қаватлардан иборат. Мушак парда
қизилўнгачнинг юқориги учдан бир қисмида кўндаланг-тарғил, ўрта қисмида
ҳам кўндаланг-тарғил, ҳам силлиқ, қуйидаги учдан икки қисмида эса
фақатгина силлиқ мушаклардан тузилган. Ички циркуляр қават икки жойда
қалинлашиб, қизилўнгач сфинктерларини ҳосил қилади. Юқориги сфинктер
ҳиқилдоқнинг узуксимон тоғайи соҳасида, пастки сфинктер- қизилўнгачнинг
меъдага ўтиш жойида жойлашган.
Адвентициал парда
сийрак толали шаклланмаган бириктирувчи
тўқимадан иборат бўлиб, ички томондан мушак пардадаги, ташқаридан аъзо
атрофидаги бириктирувчи тўқима билан қўшилган бўлади. Адвентиция
пардасида бўйлама йўналган қон томирлар ва нерв толалари кўплаб
жойлашади. Қизилўнгачнинг пастки - қорин қисмида адвентиция ўрнида
сероз парда бўлиб, у мезотелий билан қопланган бириктирувчи тўқимадан
ташкил топган.
666
Қизилўнгач безларининг шиллиқ секрети меъдадан тушган кислота
таъсиридан кучсиз химоя қобиғини яратади. Меъда ширасининг
қизилўнгачга тушиши қуйи сфинктер мушакларининг бўшашиши ҳисобига
рўй бериши мумкин ва
рефлюкс - эзофагит
, яъни жиғилдон қайнашига сабаб
бўлади. Агар бу сурункалидавом этса, шиллиқ пардада эрозиялар (яралар)
пайдо бўлади. Бу касаллик
гастроэзофагеал рефлюкс
касаллиги термини
билан аталади (ГЭРК). Агар бу касаллик даволанмаса, қизилўнгач
эпителийсида метапластик ўзгаришлар содир бўлади ва у Барретт
қизилўнгачи деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |