Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Саркоплазматик тўр ва кўндаланг найлар (Т) тизими



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Саркоплазматик тўр ва кўндаланг найлар (Т) тизими. 
Скелет 
мушак толаларида силлиқ эндоплазматик тўр ѐки саркоплазматик тўр Са2+ 
ионларини сақлашга ихтисослашган. Саркоплазматик тўр мембранасининг 
деполяризацияси кальций ионларини ажралишига олиб келади. Бутун тола 
бўйича бир вақтнинг ўзида саркоплазматик тўрдан кальций ионларини 
ажралиши ва барча миофибриллаларнинг бир хил қисқаришини таъминлаш 
учун сарколемма кўндаланг ѐки Т-найчалар тизимини ҳосил қилади. Aвa 
Iдисклaр чегарaсидa сaркoлeммaнинг плaзмaтик мeмбрaнaси тoлa ичигa 
бoтиб кириб Tнaйчaлaр систeмaсини ҳoсил қилaди. Бу нaйчaлaр тoлaнинг 
узун ўқигa кўндaлaнг йўнaлгaн. 
Т найчалар системаси 
Aвa Iдиск чегарaсидa 
aтрoфидaги симмeтрик жoйлaшгaн сaркopлaзмaтик тўр нaйчa кeнгaймaлaри 
билaн биргаликда 
триaдaлaр 
ҳoсил қилaди.Саркоплазматик тўр мембранаси 
деполяризациясидан сўнг, мазкур цистерналарда тўпланган Са
2+
мембрана 
каналчалари орқали йўғон ва ингичка иплар атрофидаги саркоплазмага 


256 
чиқарилади. Са
2+ 
ионлари тропонин билан боғланади ва актин ҳамда миозин 
молекулаларини бирикишини таъминлийди. Мембрана деполяризацияси 
тўхтагандан сўнг саркоплазматик тўр насослари қиcқариш фаоллигини 
бартараф этиб, Са
2+
ионларини қайта цистерналарга тўпланишига олиб 
келади. 
Қисқариш механизми
(расм 7.4). Мушак тўқимасининг қисқариш 
давомида, ҳам йўғон ҳам ингичка филаментларнинг узунлиги ўзгармай 
қолади. Аксинча улар бир - бири билан боғланади ҳамда йўғонва ингичка 
филаментлар ўзаро сирпанади.
Расм 7.4. Қисқариш давомида саркомер узунлигининг қисқариши. 
(а) Мушакбўшашганвақтдасаркомер, И диск ва Н зона узунлигиортади. 
(б) Скелет мушаги қисқариши давомида Z дисклар бир-бирига ўзаро 
яқинлашиши билан бир қаторда А дискни ташкил қилувчи йўғон 
филаментларнинг охирлари ҳам бир-биригаяқинлашади.
Ҳаракат потенциали қачонки синапс - нерв-мушак бирикмасига (НМБ) 
етиб келганида ва у саркоплазматик ретикулумдаги Т-найча бўйлаб, Са
2+


257 
ионларининг ажралиб чиқишини таъминлаш орқали мушак қисқаришини 
келтириб чиқариш мумкин. Мушак қисқармаган вақтда миозин бошчаси G-
актин билан боғлана олмайди, чунки боғланиш қисмитропонин-миозин 
комплекси билан блокланган бўлади. 
Кальций ионлари тропонин оқсили билан боғланади ва унингшакли 
ўзгаришига сабаб бўлади, F-aктин соҳасидаги тропомиозин харакатга келиши 
натижасида миозин бошчаси билан боғланувчи фаол қисм ва йўғон 
филаментдаги миозин бошчаси ўзаро боғланади ҳамда кўприкларни ҳосил 
қилади. Боғланган актин қисмлариконформацияга учрайди, яъни миозин 
бўйлаб ўз ўқиатрофида айланади натижада йўғон филамент А дискнинг 
Zдиск бўйлаб тортилишига сабаб бўлади. Актиннинг айланишва тортилиш 
учун сарфланувчи энергия миозин бошчасибилан боғланган АТФ нинг 
гидролизланиши орқалитаъминланади ва миозин бошчаси бошқа АТФ 
биланбоғланади. Кальций ва АТФ нинг узлуксиз мавжудлиги,актин ва 
миозиннинг 
боғланиш - ўз ўқи атрофида айланиш -ажралиш 
жараѐнларининг қайта содир бўлишини (цикл)таъминлайди. Харбир цикл 
ѐкисаркомернингқисқаришдавомийлиги 
50 
миллисекундниташкилэтади.Қачонки нерв импульслари тўхтаса ва эркин 
кальцийионлари миқдори камайса, тропомиозин қайта актинфиламентидаги 
миозин-боғловчи қисмларни қоплайди вафиламентлар нофаол қайта ортга 
сирпанади ва саркомерқайта тинч ҳолатга ўтади. АТФнинг йўқлиги, 
актомиозинкўприкларни турғун ҳолатга келтиради ва ўлимдан сўнг 
содирбўлувчи митохондриялар фаоллигининг етишмаслиги сабаблиюзага 
келувчи скелет мушак ригидлигига сабабчибўлади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish