Тузилиши.
Юқорида таъкидланганидек, нерв тўқимаси фақат
ҳужайралардан ташкил топган бўлиб, унинг барча ҳужайралари ўсимтали
ҳужайралардир. Улар орасида
нейронлар ва нейроглия
ҳужайралари тафовут
қилинади. Одамнинг нерв тўқимаси триллиондан (10
12
) ортиқ нейронлар ва
10
13
га яқин глиал ҳужайралар тутади.
271
Нерв тўқимасининг таснифи
Нейронлар
Нейронлар ѐки нейроцитлар (neuronum, neurocytus) нерв тўқимасининг
асосий ихтисослашган ҳужайраларидир. Нерв ҳужайралари тўртта муҳим:
келаѐтган турли ҳабарлар (ташқи ва ички таъсиротлар) ни қабул қилиш ва
уларни нерв импульсига айлантириш қобилиятига; таъсиротга жавобат
қўзғалиш ѐки тормозланиш ҳолатига ўтиш; қўзғалиш ѐки тормозланишни
ўтказиш (масалан, дендрит охиридан перикарионга ва сўнгра ундан аксонни
охирига); ахборотни (сигнални) бошқа тузилмалар (объектлар) га –
навбатдаги нейронга ѐки эффектор аъзога (мушак ѐки секретор ҳужайрага)
узатиш хусусиятга эга.
Нейронлар нейромедиатор ва бошқа моддалар синтезлайди ва
ажратади, улар воситасида ахборотни бошқа нейронлар ва ҳужайраларга
узатади. Нейрон морфологик ва функцирнал жиҳатдан мустақил бирлик
ҳисобланади, лекин у ўз ўсимталари ѐрдамида бошқа нейронлар билан
272
синаптик алоқалар ўрнатиб, нерв системаси тузилишининг асоси бўлган
рефлектор ѐйлари – занжир бўғинларини ҳосил қилади. Рефлектор ѐйидаги
вазифасига кўра рецептор (сезувчи, афферент), эффектор (ҳаракат
лантирувчи,
мотонейрон)
ва
ассоциатив
(оралиқ)
нейронлар
фарқланади(расм 8.2).
Расм 8.2. Нейронлар нинг
морфологик
ва
функционал
таснифи (схема).
I.
Псевдоуниполяр
сезувчи
нейрон.
II. Биполяр ассоциатив нейрон.
III.Мультиполяр
ҳаракатлантирувчи нейрон.
1-перикарион
2- дендритлар,
3- рецептор (сезувчи охири),
4– нейритлар
5-
нейронлар
орасидаги
алоқалар (синапслар)
6-эффектор (ҳаракатлантирувчи
охири)
7- мушак толаси
Афферент нейронлар таъсиротларни қабул қилади, уларни нерв
импульсига айлантиради ва кучайтиради. Эфферент нейронлар импульсни
ишчи органлар тўқимасига узатиб, уларни ҳаракатга ундайди. Ассоциатив
273
нейронлар эса нейронлар ўртасида алоқани таъминлайди. Нейронлар турли
хил шаклга ва катталикка эга. Нейронлар танасининг катталиги турлича
бўлиб, 4-6 мкмдан (мияча пўстлоғининг донача-ҳужайралари) то 130-140
мкмгача (катта ярим шарлар пўстлоғи ҳаракатлантирувчи зонасининг гигант
пирамидасимон ҳужайралари) етади. Одатда нейронларнинг танаси
(перикарион) ва ўсимталари: битта аксон ва турли миқдордаги шоҳланган
дендритлари тафовут қилинади. Ўсимталарининг сонига кўра фақат битта
аксон тутувчи униполяр (юқори даражада ривожланган ҳайвонлар ва одамда
учрамайди), битта аксон ва битта дендрит тутувчи – биполяр, битта аксон ва
бир неча дендрит тутувчи мультиполяр нейронлар фарқланади. Баъзан
биполяр ҳужайралар орасида псевдоуниполяр ѐки ѐлғон бир ўсимтали
ҳужайралар учрайди.Уларнинг танасидан битта ўсимта чиқади, кейинчалик
у аксон ва дендритга ажралади. Аслида. ҳужайра танасидан иккита ўсимта
ягона глиал пардага ўралган ҳолда чиқади, бироз масофа ўтгач бу ўсимта
―Т‖ шаклида аксон ва дендритга ажралади. Псевдоуниполяр ҳужайралар
орқа мия тугунларида, биполяр нейронлар эса эшитув ва кўрув аъзоларида
учрайди. Мультиполяр нейронлар одам ва ҳайвон организмида энг кенг
тарқалган нерв ҳужайралари ҳисобланади. Нейронлар шакли ҳам турли-
тумандир, бу кўп жиҳатдан уларнинг сонига боғлиқ. Танасининг шаклига
кўра думалоқ, призматик, юлдузсимон, пирамидасимон, ўргимчаксимон,
горизонтал, дуксимон, ноксимон ва бошқа шаклдаги нейронлар
фарқланади(расм8.3).
274
Расм 8.3. Нейрон тузилиши (схема)
Do'stlaringiz bilan baham: |