Цитология эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 8,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/393
Sana12.06.2022
Hajmi8,88 Mb.
#659731
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   393
Bog'liq
2 5235723609527289419

 
Суяк 
тўқимасининг 
регенерацияси.
Суяк 
тўқимасининг 
регенерацияси суяк усти пардаси ҳисобига бўлади. Агар суяк бутунлиги 
бузилса, суяк синган ерга қўшни қисмларнинг суяк усти пардаси 
ҳужайралари интилади. Натижада, икки томоннинг суяк усти пардаси 
бирлашади. Суяк усти пардасида жуда кўп қон томирлар ва остеобластлар 


245 
пайдо бўлади. Шу ерда нозик суяк пластинкалари ҳосил бўла бошлайди. 10-
12 кундан сўнг суяк пластинкаси суякнинг синган қисмини муфта шаклида 
ўраб олади ва буни 
суяк қадоғи
дейилади. Дастлаб суяк қадоғи остеон 
тузилишга эга бўлмайди, лекин кейинчалик унинг ўрта қисми шундай 
тузилишга эга бўлиши мумкин. Суяк тўқимасининг регенерацияси 
организмда етарли миқдорда калций, фосфор тузлари ва турли 
микроэлементлар бўлишини талаб қилади. Ўзида турли хил микроэлементлар 
комплексини сақловчи биологик актив бирикмалар (масалан, мумиѐ) суяк 
жароҳати битишини тезлаштиради. 
Баъзи патологик ҳолатларда суяк тўқимаси соғ организмларда 
учрамайдиган ерларда ҳам (буйрак, ўпка, қалқонсимон без, кўз пардалари, 
қон томир деворларида) ҳосил бўлиши мумкин. Бундай суякланиш ҳолати 
эктопик ѐки скелетдан ташқарида суякланиш дейилади. 
СУЯК ЎСИШИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР 
Суякнинг нормал ўсиши ва ривожланиши ташқива ички омилларга 
боғлиқ. Шундай омиллардан бири овқат режимидир. Калций ва фосфорнннг 
қонда етишмаслиги суяк тўқимасининг қаттиқлиги ва пластиклигининг 
ўзгаришларига олиб келади. Суяк тўқимасининг ва суякларнинг тузилиши ва 
ўсишига витаминлар (С, Д, А), эндокрин безлар ишлаб чиқарган гормонлар 
катта таъсир кўрсатадп. Витамин Д етишмаслиги (рахит касаллиги) суякда 
калций тузлари камайишига ва суяк тўқимасининг юмшоқланишига олиб 
келади. Витамин Сетишмаса суякларнинг ўсиши сустлашади ва тўхтайди. 
Эндокрин безлардан қалқонсимон олд бези гормони (паратирин) суякларнинг 
ўсиши ва тузилишига кучли таъсир кўрсатади. Бу гормон кўпайганда 
суяклардан калций ювилиб кетиб, уларнинг пластиклиги бузилади (фиброз 
остит касаллиги). Қалқонсимон без гормони тиреокалцитонин эса 
паратиринга қарама-қарши таъсир кўрсатади. Шунингдек, суяк тўқимасининг 


246 
тузилиши, ўсиши гипофиз, эпифиз ва жинсий безлар гармонларининг 
таъсирига ҳам боғлиқ. 
Суяк тўқимасида бутун умр давомида емирилиш ва қайта ҳосил бўлиш 
жараѐнлари содир бўлиб туради. Эскирган остеонлар остеокластлар 
томонидан емирилади ва сўрилади (resorptia- сўрилиш). Улар ўрнига 
остеобласт ҳужайралари ѐрдамида янги остеонлар ҳосил бўлади. Суяк 
тўқимасининг қайта қурилиб туришига кўп омиллар, жумладан, тўқимага 
кўрсатиладиган жисмоний босимнинг ўзгариши, тўқиманинг маълум бир 
қисмларида манфий ва мусбат зарядланган зоналарнинг бўлиши 
(пьезоэлектрик эффект) ва бошқалар таъсир кўрсатади. 

Download 8,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   393




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish