Ижтимоий ва меҳнат муносабатларида ва Шарқ мутафаккирлари таълимотида меҳнат фаолиятининг ўрни Абу Али ибн Сино (980-1037) Бухоронинг Афшона қишлоғида туғилган, 13 ёшидан математика, мантиқ, фиқҳ, фалсафа билан шуғулланган, Хоразм ҳокими Али ибн Маъмун саройидаги олимларни бирлаштирган ўз замонасининг академиясига қабул қилинган. У 16-17 ёшидаёқ машҳур табиб — ҳаким бўлиб танилган ва Журжон шаҳрида Вашмгир саройида табиблик қилган, сўнг Ҳамадонда вазир лавозимида ҳам ишлаган. - Абу Али ибн Сино асарларининг умумий сони 450 дан ошади, лекин бизгача фақат 160 га яқини етиб келган.
- Абу Али ибн Сино кишиларни жамиятда тутган ўрни ва бажарадиган вазифаларига кўра уч гуруҳга ажратади:
- 1) давлат идораларида хизмат қилувчи ва жамиятни бошқариш ишлари билан шуғулланувчилар;
- 2) бевосита хом ашё, зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан машғул бўлганлар;
- 3) давлатни қўриқлаш, уни турли ташқи ҳужумлардан сақловчи ҳарбийлар (жангчилар).
- Бу гуруҳлар бугунги кунда ҳам ходимлар меҳнатини бошқаришда дастурий амал сифатида кенг кенг фойдаланилмоқда.
- Калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир Абу Муъин Насафий (1027-1114) Қарши(Насаф)да туғилган. Шу ерда ўқиб, илмини камолга етказган. Мутафаккир Абу Мансур Мотуридий асарларидан таълим олган ва унинг таълимоти давомчиси бўлган. Алломанинг шогирдларидан бири - Абу Ҳафс Умар Насафий устозини “илми денгиздек ҳовучлаб ичиладиган зот, Шарқу Ғарбнинг олими” деб таърифлаган.
Ижтимоий ва меҳнат муносабатларида ва Шарқ мутафаккирлари таълимотида меҳнат фаолиятининг ўрни - Буюк олим ва давлат арбоби Юсуф Хос Хожиб қарашларида ҳамда ғояларида меҳнат муносабатларига алоҳида урғу берилган. Алломанинг «Қутадғу билиг» («Саодатга элтувчи билим») асари Шарқ фалсафий тафаккурида алоҳида аҳамиятга эга. Унда таъкидланишича, эзгу орзуларга фақатгина тоат-ибодат билан эришиб бўлмайди, бунинг учун талай эзгу ишлар қилиш ва фойдали фаолият кўрсатиш керак. Ушбу ғояда меҳнатнинг (иш билан бандликнинг) инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни кўрсатилиб, унинг аҳамияти юқори баҳоланган.
- Юсуф Хос Хожибнинг бу қарашлари бугунги кундаги «инсон салоҳияти» ва «меҳнат потенциали» тушунчаларига Ислом дунёсида машҳур “Нақшбандия тариқати”нинг асосчиси, Бухоро шаҳри яқинидаги Ҳинду қишлоғида таваллуд топган буюк юртдошимиз, Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) ўз тариқатнинг ақидаси – «Дил ба ёру, даст ба кор», яъни «Доимо кўнглинг Аллоҳда, қўлинг эса ишда бўлсин», деган ғояни илгари сурган ва ўзи ана шунга амал қилган. Асли исми Муҳаммад бўлган аллома ёшлигида отаси устозлигида кимхобга нақш солиш билан шуғулланган. Аллоҳга муҳаббатни қалбларга нақшлагани боис Нақшбанд номини олган. Баҳоуддин эса диннинг нури деган маънони англатади.
- Шарқ иктисодий тафаккури тараққиётидаги яна бир буюк файласуф Ибн Халдун (1332-1406) «Китаб ул-ибар» («Ибратлар китоби») асарида «инсон омили» ва «меҳнат» тушунчалари юзасидан билдирган фикрлари жуда ибратлидир. Жумладан, асарда «Давлатнинг куч-қудрати аҳолининг сони ва фаровонлигига боғлиқдир», деган қараш илгари сурилган бўлиб, ушбу ғояни замонавий иқтисодиёт таълимотда ҳам учратиш мумкин.
- Ибн Халдун ижтимоий тараққиёт кишиларнинг ўзларига боғлиқ, улар бунга меҳнат орқали эришишлари мумкин ва бу жараёнда инсонлар биргаликда (жамоавий тарзда) меҳнат қилишлари лозим, деб таъкидлайди. Аллома ўз қарашларида хизматнинг қиймат яратувчилик ролини очиб берди ва товарлар алмашинуви асосида меҳнат ётишини илмий-иқтисодий асослади.
Do'stlaringiz bilan baham: |